Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3182 Дата решения 21.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y SMIN PETR LEUM Ответчик / Подсудимый S RD B UNIVERS L CLUSTER
Source ID e0b0f3fe-76c2-439e-a66e-dcd2250010e4 Claim ID PDF Hash 98e456dd72ecb237... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3182-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 21 май Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар “Y SMIN PETR LEUM” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27.419.200 сўм миқдорида асосий қарз ва 13.709.600 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Л.Манапова (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ф.Турдиев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Y SMIN PETR LEUM” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 27.419.200 сўм миқдорида асосий қарз ва 13.709.600 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган талабларини қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, жавобгарнинг молиявий аҳволи оғирлигидан келиб чиқиб, даъво аризада ундирилиши сўралган пеня миқдорини камайтирган ҳолда қаноатлантиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 09 октябрда 193-сонли нефт маҳсулотини етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Маҳсулот етказиб берувчи” (даъвогар) нефт маҳсулотни етказиб беришни, “Сотиб олувчи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 475.619.200 сўмлик нефт маҳсулоти етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 475.619.200 сўмлик нефт ҳисоб-варақ фактура орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Жавобгар қабул қилиб олинган нефт маҳсулотлари учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами 27.419.200 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган. Натижада, даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 27.419.200 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФК 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини 2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексигамувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақ- фактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Шу Низомнинг 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. ФК 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг 27.419.200 сўм асосий қарзни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” нинг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (Сотиб олувчи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгилаган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандида етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (Сотиб олувчи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгилаган. Шунга кўра, даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган кунлар учун жавобгардан 13.709.600 сўм пеня ундириб бериш сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг пеня ундириш қисмини қисман 2.000.000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 27.419.200 сўм асосий қарз ва 2.000.000 сўм пеняни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ Даъвогар “Y SMIN PETR LEUM” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Y SMIN PETR LEUM” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 27.419.200 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня, шунингдек олдиндан тўланган 822.576 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья А.Я. Олламов