Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3183 Дата решения 21.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SI ENERG STR Y SERVICE Ответчик / Подсудимый Q LTIN BIZNES
Source ID 515c4fbe-b1cd-4d73-bb4c-965149f07551 Claim ID PDF Hash 2187108562624ac9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3183-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 21 май Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар “ SI ENERG STR Y SERVICE” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ Q LTIN BIZNES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 369.300.000 сўм миқдорида асосий қарз ва 55.395.000 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили (раҳбар) С.Воҳидов иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ SI ENERG STR Y SERVICE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ Q LTIN BIZNES” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 369.300.000 сўм миқдорида асосий қарз ва 55.395.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган талабларини қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 мартда 03-01-сонли қарз шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Қарз берувчи” (даъвогар) 1.400.000.000 сўм миқдорида қарз беришни, “Сотиб олувчи” эса қарзни олиш ва 2023 йилнинг 30 май кунига қадар олинган қарзни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 1.400.000.000 сўм миқдорида қарз берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Даъвогар томонидан 1.400.000.000 сўм миқдорида қарз берилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга юборилган тегишли тўлов топшириқномалари орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада белгиланган мажбуриятлар жавобгар томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли 369.300.000 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган. Яъни, бугунги кун ҳолатига кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 369.300.000 сўм миқдоридаги қарзи мавжуд ҳамда ушбу қарзни даъвогарнинг ёзма ва оғзаки талабларига қарамай жавобгар томонидан тўланмасдан келинмоқда. Натижада, даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли чунки, қарз шартномаси асосида жавобгарга берилган қарз бўйича жами жавобгарнинг даъвогар олдида 369.300.000 сўм миқдоридаги қарзи мавжудлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФК 732-моддасига асосан Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг 369.300.000 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” нинг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (Сотиб олувчи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгилаган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2-бандида қарз олувчи олинган қарз ўз вақтида (яъни, 2023 йилнинг 30 май кунига қадар) қайтармаган ҳолларда умумий қарз суммасининг 15 фоиз миқдорида жарима тўлаши лозимлиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган кунлар учун жавобгардан 55.395.000 сўм пеня ундириб бериш сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг пеня ундириш қисмини қисман 8.000.000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 369.300.000 сўм асосий қарз ва 8.000.000 сўм пеняни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ Даъвогар “ SI ENERG STR Y SERVICE” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ Q LTIN BIZNES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ SI ENERG STR Y SERVICE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 369.300.000 сўм асосий қарз, 8.000.000 сўм пеня, шунингдек олдиндан тўланган 4.246.950 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ Q LTIN BIZNES” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвогар “ SI ENERG STR Y SERVICE” масъулияти чекланган жамияти томонидан давлат божи тўлови учун ортиқча тўланган 1.546.050 сўм миқдоридаги пул маблағини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья А.Я. Олламов