Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3207 Дата решения 21.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ҚУВА ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ТОМОРҚА ХИЗМАТИ Ответчик / Подсудимый ОҚОЛТИН ШОДЛИК ТОМОРҚА ХИЗМАТИ
Source ID 4a768f43-af1d-4ac7-ae0b-9e1551b4c5ea Claim ID PDF Hash f7064f139bd46605... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3207-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 21 май Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ҚУВА ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ТОМОРҚА ХИЗМАТИ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар «ОҚОЛТИН ШОДЛИК ТОМОРҚА ХИЗМАТИ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 35.053.960 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Юлдашев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар) Н.Сафаровлар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги мантанларда “палата” деб юритилади)нинг “ҚУВА ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИЛМИЙАМАЛИЙ МАРКАЗИ ТОМОРҚА ХИЗМАТИ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «ОҚОЛТИН ШОДЛИК ТОМОРҚА ХИЗМАТИ» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 35.053.960 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Палата вакили судга ёзма ариза тақдим этиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган талабларини қувватлаб, даъво аризани тўиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 28 мартдаги 32-сонли шартнома тузилганлигидан хабари йўқлигини, унинг ўрнига бошқа шахс имзо қўйган бўлиши мумкинлигини билдириб, бу бўйича суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 06 апрелда 248-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Бажарувчи” мевали кўчат маҳсулотларини етказиб беришни, “Буюртмачи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 50.000.000 сўмлик мевали кўчат маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 50.054.929 сўмлик мевали кўчат маҳсулотлари ҳисобварақ фактура орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Бу бўйича 15.000.000 сўм миқдоридаги тўловлар жавобгар томонидан амалга оширилган. Жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулотлар учун 35.053.960 сўм миқдоридаги тўловлар тўлаб берилмасдан қолган Натижада, даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 35.053.960 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, талабномалар ҳамда тарафлар кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФК 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. ФК 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг 35.053.960 сўм асосий қарзни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, шунга асосланиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 35.053.960 сўм асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек 701.079,20 сўм давлат божи, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм миқдоридаги суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «ОҚОЛТИН ШОДЛИК ТОМОРҚА ХИЗМАТИ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - “ҚУВА ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ТОМОРҚА ХИЗМАТИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 35.053.960 сўм асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. «ОҚОЛТИН ШОДЛИК ТОМОРҚА ХИЗМАТИ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 701.079,20 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «ОҚОЛТИН ШОДЛИК ТОМОРҚА ХИЗМАТИ» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья А.Я. Олламов