Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/5458 Дата решения 20.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Y NGI VL D IN L K U L K I
Source ID 4b98c889-67ad-4b75-ade2-79d2854e7659 Claim ID PDF Hash 0b6a558b8986b4b1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
бандида ИПК 148-моддаси бандида ИПК 148 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
тарафлар ижара шартномалари ва ФКнинг 384-моддаси тарафлар ижара шартномалари ва ФК 384 law
илиш учун ижара шартномаси ва ФК 384-моддаси илиш учун ижара шартномаси ва ФК 384 law
илишда ушбу ижара шартномаси ва ФК 384-моддаси илишда ушбу ижара шартномаси ва ФК 384 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5458-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 20 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили М.Суяров (ишончномага асосан) иштирокида, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Y NGI VL D IN L K U L K I” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 49 925 818,07 сўм миқдоридаги ижара ҳақи ва унга ҳисобланган 4 791 132,8 сўм пеняни ундириш ҳамда 2024 йил 24 апрелдаги 782053/123-24-сонли давлат кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Y NGI VL D IN L K U L K I” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 49 925 818,07 сўм миқдоридаги ижара ҳақи ва унга ҳисобланган 4 791 132,8 сўм пеняни ундириш ҳамда 2024 йил 24 апрелдаги 782053/123-24-сонли давлат кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 29 апрелдаги ажрими билан Гулистон шаҳар 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисиҳга келмади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, жавобгар ва учинчи шасх иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво миқдорини кўпайтириш ҳақида ариза тақдим қилиб, жавобгар томонидан ижара шартномаларига асосан берилган объектлар бўйича ижара тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, огоҳлантириш хатларига жавоб бермаганлиги, ҳар ой жавобгарга қарздорликни сўндириш лозимлиги, акс ҳолда шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида талабнома ва огоҳлантириш хатлари юбориб келиниши, шартномани бекор қилиш ҳақида алоҳида таклиф хати юборилмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини қаноатлантириб беришини сўради. Ўтган суд суд мажлисида иштирок жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб келганлиги, бинони таъмирлаш учун катта миқдорда харажат қилганлиги, қарздорликни сўндириш имкониятига эгалиги, уни сўндириш чоралари кўрилаётганлиги, 2025 йил учун ижара тўловлари миқдори 2024 йилга нисбатан юқори нархга ошганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвонинг ижара шартномасини бекор қилиш талабини рад қилишни, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво талабининг ижара шартномаларини бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдиришни, даъво талабининг ижара қарздорлигини ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафларўртасида 2024 йил 24 апрелдаги 782053/123-24-сонли Гулистон шаҳар 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати балансидаги Гулистон шаҳри, Бўстон МФЙ, Гулистон шоҳ кўчаси,178-уй манзилида жойлашган бинонинг 2/8, 2/9 ва 2/10 биноларининг 1 035,9 кв.м. майдонини ижарага бериш тўғрисида шартнома (ижара шартномаси) ва 2024 йил 24 апрелда 241024181750-сонли қўшимча келишув тузилган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 13 февралда ижара шартномасига 241025202626-сонли қўшимча келишув (қўшимча келишув) тузилиб, унга кўра 2025 йил учун ижара тўлови суммалари ўзгартирилиб, янгидан белгилаган. Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар даъво талабларига аниқлик киритиш ҳамда даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб, жавобгарнинг ижара тўлови бўйича қарзи ошганлиги, 2025 йил 20 май ҳолатига 57 232 606,07 сўм асосий қарз ва 14 123 963,48 сўм пеня ҳисоблаганлиги сабабли даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни, бироқ жавобгар даъво ариза судга киритилгандан сўнг 11 985 000 сўм асосий қарз учун тўлов амалга оширганлигини ҳисобга олиб, жавобгар ҳисобидан 2025 йил 20 май ҳолатига 45 247 606,07 сўм миқдоридаги ижара ҳақи ва унга ҳисобланган14 123 963,48 сўм пеняни ундириш, ижара шартнмомасини бекор қилишни сўради. ИПКнинг 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳуқуқига эгалиги, дастлабки даъво аризасида 2025 йилнинг январь-апрель ойлари учун ҳисобланган қарзни ундиришни сўраган бўлса, даъво талабини кўпайтириш тўғрисидаги аризада 2025 йил 20 май ҳолатига қарздорликни ундиришни сўраганлигини инобатга олиб, аризани иш юритишга қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорининг 19-бандида ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ижара шартномасининг 8.3-бандига кўра, шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишуви ёки қонунчиликка белгиланган тартибларда суд қарори билан йўл қўйилиши белгиланган. Ижара шартномасининг 8.5-бандига кўра, ижарага олувчи (жавобгар) томонидан шартнома шартлари ва мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли ижарага берувчи (даъвогар) шартномани муддатидан олдин бекор қилиш истаги ҳақида судга мурожаат қилишдан камида 10 кун аввал ижарага олувчини ёзма тартибда огоҳлантиради. Бундан кўринадики, тарафлар ижара шартномалари ва ФКнинг 384-моддасида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда шартномаларни бекор қилиш масаласини ҳал этиши лозим эди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 8 апрелда ижара шартномаси юзасидан талабнома ва огоҳлантириш хати юбориб, уларда даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш юзасидан аниқ таклиф билдирилмаган, аксинча унда вужудга келган қарздорликни 15 иш куни ичида тўлаб бериш ҳақида огоҳлантириш берилган бўлиб, акс ҳолда шартномани бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритилиши ҳақида огоҳлантирилган. Даъв ариза эса 2025 йил 19 апрелда имзоланган. Мазкур ҳолатда, даъвогар ижара шартномаси бекор қилиш учун ижара шартномаси ва ФК 384-моддасида назарда тутилган тартиб ва муддатларга риоя қилмаган. Шу боис суд, даъвогар тарафларўртасида тузилган 2024 йил 24 апрелдаги 782053/123-24-сонли Давлат кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилишда ушбу ижара шартномаси ва ФК 384-моддасида белгиланган тартиб ва муддатларга риоя қилмаганлиги, шунингдек жавобгарга юборилган талабномаларда шартномани бекор қилиш учун аниқ таклиф билдирилмаганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаган деб ҳисоблаб, даъво талабининг тарафларўртасида тузилган 2024 йил 24 апрелдаги 782053/123-24-сонли Давлат кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада дастлаб 49 925 818,07 сўм ижара қарзини ундириш сўралган. Сўнг, даъвогар даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб, жавобгарнинг ижара тўлови бўйича қарзи ошганлиги, 2025 йил 20 май ҳолатига 57 232 606,07 сўм асосий қарз ҳисоблаганлиги, бироқ жавобгар даъво ариза судга киритилгандан сўнг 11 985 000 сўм асосий қарз учун тўлов амалга оширганлигини ҳисобга олиб, жавобгар ҳисобидан 2025 йил 20 май ҳолатига ҳисобланган 45 247 606,07 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ундиришни сўраган. Ижара шартномасининг 7.1-7.2-бандлари ва шартномаларнинг 2-иловага мувофиқ, ижарага олувчи (жавобгар) ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ижара тўловини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан тўловларни амалга оширишда шартномавий графиклар муддатини кечиктирилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан даъво ариза судга киритилгандан сўнг 11 985 000 сўм асосий қарз учун тўлов амалга оширганлиги, жавобгарнинг ижара тўловидан қарздорлиги 2025 йил 20 май ҳолатига 45 247 606,07 сўмни ташкил қилиши аниқланди. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 57 232 606,07 сўм қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, бироқ даъво ариза судга киритилгандан сўнг 11 985 000 сўм асосий қарз учун тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъвонинг 45 247 606,07 сўм қисмини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 45 247 606,07 сўм қарз ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада 14 123 963,48 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ижара шартномасининг 9.2-бандига кўра, ижарага олувчи (жавобгар) ижара тўловини муддатида ва белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан орқти бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, 2025 йил 20 май ҳолатига ижара шартномаси бўйича 14 123 963,48 сўм пеня ҳисобланган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 14 123 963,48 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ҳамда жавобгар ва даъвогар манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 14 123 963,48 сўм пенясуммасини камайтириб, пеняни 3 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Қонун) илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Бироқ, Қонунининг 9-моддасининг 10-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвонинг ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талаби кўрмасдан қолдирилганлиги, мазкур талаб номулкий хусусиятга эгалиги, бироқ даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, номулкий хусусиятга эга бўлган даъво талаби бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд даъво талабларининг миқдорини кўпайтирилганлиги, даъвонинг аоссий қарз ва пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли деб топилганлигини инобатга олиб, жами даъво баҳоси 71 356 569,55 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 427 131,40 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y NGI VL D IN L K U L K I” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 45 247 606,07 сўм ижара, 3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий б ошқармаси даъво аризасининг тарафларўртасида тузилган 2024 йил 24 апрелдаги 782053/123-24-сонли давлат кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қисми кўрмасдан қолдирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “Y NGI VL D IN L K U L K I” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 427 131,40 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков