← Назад
Решение #2897232 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5457-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 20 май
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Ш.Бекмурзаев (2024 йил 22 августдаги ишончнома асосида), жавобгар
вакили А.Рахматов (2025 йил 7 январдаги 01-сонли ишончнома ва 2024 йил
4 сентябрдаги ордер асосида) иштирокида, даъвогар “
N GR ND
IL ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонасининг жавобгар “IN RGR IN” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 750 182 580 сўм фоиз ва олдиндан
тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга
илова қилинган иш ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “
N GR ND
IL ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “IN RGR IN”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (жавобгар)
ҳисобидан 750 182 580 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвонинг асосини
ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, даъво аризани қувватлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъво аризага эътироз
билдириб, даъвогарнинг даъвонинг асосини ўзгартириш ҳақидаги аризаси
асоссиз эканлиги сабабли аризани иш юритувга қаблу қилмасликни, даъвони
рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шасхлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъвонинг асосини ўзгартириш ҳақидаги
аризасини иш юритувга қабул қилишни, даъво аризани қаноатлантиришни
рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 234-мддасига
кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир
шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар даъво аризада Гулистон туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 763 075 000 сўм асосий
қарз ундириш белгиланганлиги, ушбу қарздорлик даъвогарнинг
ҳисобварағига МИБ орқали 2025 йил 27 январда тўлиқ келиб тушганлиги,
ўтган давр мобайнида жавобгар даъвогарнинг маблағидан жами 420 кун
ноқонуний фойдаланилганлиги учун 750 182 580 сўм миқдорда фоиз
ундиришни сўраган.
Сўнг, даъвогар судга даъвонинг асосини ўзгартириш тўғрисидаги
аризасини тақдим этиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 4-1001-2403/34097сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 25 апрелдаги қарори билан қуйи
инстанция судларининг қарорлари бекор қилинганлиги, суд ушбу қарорга
келишига томонлар ўртасида имзоланган битим воз кечиш ҳақи келишуви
эканлиги тўғрисида тўхтамга келганлиги сабаб бўлганлиги, амалдаги
қонунчилик билан воз кечиш ҳақи келишуви бўйича икинчи томон ўз
мажбуритяини бажармаганда фоизлар ундирилмаслиги ҳақида қоидалар
белгиланмаганлиги, жавобгар келишувда назарда тутилган мажбуриятни
бажармаганлиги, бу учун жавобгарлик чораси қўлланилиши кераклиги ҳақида
важлар келтирилиб, аризани иш юритувга қабул қилиш сўралган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
(ИПК) 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга
ёки камайтиришга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки
камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул
қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
ИПКнинг 169-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш
муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд
томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъвонинг асосини ўзгартириш
ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб, аризани иш юритишга қабул қилишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогардан жавобгар
фойдасига 4 105 075 000 сўм қарз, 657 000 000 сўм пеня, 110 016 010 сўм давлат
божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилиши, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этилиши белгиланган (4-1703-2201/605-сонли иш).
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг, ҳал қилув қарори
ижроси юзасидан 2023 йил 15 ноябр куни қарздор (“
N GR ND
IL ” МЧЖ) тугатиш бошқарувчиси М.Базарбаев ҳамда ундирувчи
(“IN RGR IN” МЧЖ ХК) директори А.Карпов ўртасида суднинг қарори
билан ундирилган қарздорликни сўндириш юзасидан келишув тузилган.
Келишув асосида даъвогар томонидан жавобгарга 97 047 кг, 40/2,
қаттиқ, оқ рангли, 100 фоизлик полиэстер ипларни топширилган, ушбу
маҳсулотлар жавобгар вакили А.Карпов томонидан 2023 йил 16 ноябрдаги
183-сонли ишончнома асосида қабул қилиб олинган.
Келишув тарафлар ўртасида қарздорликни қоплаш мақсадида тузилган
бўлса-да, жавобгар маҳсулотларни ўз омборига қабул қилиб олган бўлишига
қарамасдан ўз мажбуриятларини бажармасдан мавжуд қарздорликни ушбу
маҳсулотлар ҳисобига қоплаш чорасини кўрмаганлиги сабабли, даъвогар
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4 763 066 760 сўм
қарзни ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 4 763 075 000 сўм асосий қарз ундирилган
(4-1001-2403/34097-сонли иш).
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 10 сентябрдаги қарори билан Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанцияси судининг 2024 йил 14 ноябрдаги қарори билан мазкур иш бўйича
қабул қилинган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг 2025 йил 6 ноябрдаги ёзма мурожаатига асосан
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судига тафтиш тартибида протест келтирилиб, унда суд
қарорларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 4-1001-2403/34097-сонли иш бўйича
2025 йил 25 апрелдаги қарори билан Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори, Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024
йил 10 сентябрдаги ҳамда тафтиш инстанциясининг 2024 йил 14 ноябрдаги
қарорлари бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. даъвогарнинг
жавобгардан 4 763 075 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган. Жавобгарнинг суд ҳужжатининг қайтарма
ижроси тўғрисидаги аризаси кўриб чиқиш учун Гулистон туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг мазкур қарорида тарафлар ўртасида олди-
сотди ёки маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилмаганлиги, 2023 йил
15 ноябрь куни тузилган келишувни аралаш шартномаси деб баҳолаб
бўлмаслиги, чунки келишувда даъвогарнинг жавобгар олдидаги қарзи
юзасидан мулк бериши назарда тутилганлиги, жавобгар унга қарз эвазига
топширилган мулк учун даъвогарга мулкнинг қийматини тўлаб бериш
мажбурияти кўрсатилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга воз кечиш
ҳақи учун топширилган маҳсулот учун унинг қийматини талаб қилиш ҳуқуқи
юзага келмаслиги кўрсатилган.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади)
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг фоиз ундириш талабини
асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишнилозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари рад этилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик
субъекти эканлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан
тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини даъвогарга юклашни, олдиндан тўланган 7 502 000 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
шунингдек, шунингдек, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 73, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л ад и:
“
шаклидаги
N GR ND
IL ”
хорижий корхонасининг
масъулияти чекланган жамияти
даъвонинг асосини ўзгартириш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “
N GR ND
IL ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 7 502 000 сўм
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “
N GR ND
IL ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков