← Назад
Решение #2897233 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФК | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5449-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 20 май
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакиллари О.Норматов (ишончномага асосан),
У.Джуманов (2025 йил 12 майдаги 10/01-4-138-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш
банки” АТБ манфаатида жавобгар ЯТТ “ KN Z
V F
DJ N
K
VI ” ҳисобидан 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Бизнесни
ривожлантириш
банки”
АТБ
(даъвогар)
ва
ЯТТ “ KN Z
V F
DJ N
K
VI ” (қарздор) ўртасида
2024 йил 26 мартда 29-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1, 2.1, 2.2, 2.3, 2,4, 2.7-бандларида банк қарз олувчига
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа жалб қилинган
маблағлар ҳисобидан 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан қандолат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 100 000 000 сўм кредит бериши, қарз
олувчи эса банкка олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик фоиз миқдори 18 фоизни ташкил этиши деб
белгиланган.
Шартноманинг
2.8-бандига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллабқувватлаш комплекс Дастури” доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик
бизнесга кўмаклашиш маркази” масуълияти чекланган жамиятида амалий
ўқув курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур
молиявий инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
кредит
маблағларидан
мақсадсиз
фойдаланилганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
100 000 000 сўм муддатли асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-
қувватлаб, 2025 йил 19 майда жавобгарда кредит маблағларининг мақсадли
ишлатилиши бўйича мониторинг ўтказилганлиги, жавобгар томонидан кредит
маблағи мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганлиги, қарздорлик бўйича
тўлов
амалга
оширмаганлигини
билдириб,
даъво
талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата
ва жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган бўлиб, суд ҳужжати
“Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотда
етказилганлиги кўрсатилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
26 мартдаги 29-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб
чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.7-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ва “Shunn i Su li r”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2024 йил 25 мартдаги
9-сонли олди-сотди шартномасига асосан қандолат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ускуналари сотиб олиш учун даъвогар томонидан 2024 йил 27 мартда
“Shunn i Su li r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига жами 100 000 000
сўмлик маблағ ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан “Shunn i Su li r” масъулияти чекланган
жамияти жавобгарга маҳсулотлар етказиб берганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар даъвогарга тақдим қилинмаган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарда кредит
шартномасига асосан ажратилган 100 000 000 сўм миқдордаги маблағларнинг
мақсадли ишлатилиши мониторинг қилиниб, 2024 йил 17 июнда тузилган
далолатномага кўра, кредит ҳисобига етказиб берилган маҳсулотлар олиб
келинмаганлиги аниқланган.
Даъвогарнинг 2024 йил 10 июндаги 08/01-4-47-сонли камчиликларни
бартараф этиш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Кредит шартномасининг 5.1.3-бандига кўра, кредит маблағлари
мақсадсиз фойданилганлиги аниқланганда банк кредитлашни тўхтатиш в
фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш,
жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 19 майда такроран кредит маблағларнинг
мақсадли ишлатилиши мониторинг қилиниб, камчиликлар бартараф
этилмаганлиги аниқланган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги ва кредит маблағлари мақсадсиз фойданилганлиги
аниқланганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича
қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб,
даъво талабларини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига
100 000 000 сўм муддатли асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори 100 000 000
сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 2 000 000 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “ KN Z
V F
DJ N
K
VI ”
ҳисобидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига кредит бўйича
100 000 000 сўм муддатли асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
ЯТТ “ KN Z
V F
DJ N
K
VI ” ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 2 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков