Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2669 Дата решения 19.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 982b31bc-cd9b-4b1f-bad3-af7ebd39db5a Claim ID PDF Hash 100d181ef79126ad... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 107-моддаси нинг 107 law
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2669/2669-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Гулистон шаҳри 2026 йил 26 февраль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида Сирдарё туман фермерлар кенгашининг даъвогар - “енгаш” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “енгаш” давлат муассасасидан 43 664 900 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили енгаш (23.01.2026 йилдаги 3-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори енгаш иштирокида, Гулистон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман фермерлар (кейинги ўринларда кенгаш деб юритилади) “Сирдарё туман фермерлар” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво киритиб, “Сирдарё туман фермерлар” давлат муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 43 664 900 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Кенгаш ҳамда жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига кўра, ишни Кенгаш ҳамда жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвогар фермер хўжалиги даъвосидан воз кечганлигини билдириб, бу ҳақда фермер хўжалигининг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини судга тақдим қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъо аризани кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 24.05.2019 йилдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши керак, деб тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига кўра, суд, даъвогар- “G’ALLAK R” фермер хўжалигининг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, 4-1201-2504/2669-сонли иқтисодий иш бўйича даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17банди олтинчи хатбошига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим, деб тушунтириш берилган. Шу боис, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ҳисобланган 873 298 сўм давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 157, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Сирдарё туман фермерлар нинг - “Сирдарё туман фермерлар” фермер хўжалиги манфаатида “Сирдарё туман фермерлар” давлат муассасасидан 43 664 900 сўм асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин, давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти келтирилиши мумкин. Судья Х.Сулайманбекова