Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2774 Дата решения 19.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый САЙХУН ПАРРАНДА БАРАКА
Source ID 764360c9-f401-463d-9af0-4e8a3f831636 Claim ID PDF Hash 381419a7ec2e039c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2774-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 19 май Сирдарё тумани Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида, “дддддд” акционерлик жамиятининг жавобгар “САЙХУН ПАРРАНДА БАРАКА” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 180 680 373 сўм асосий қарздорлик, 51 001 042 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Абдужаббаров (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари Н.Нематовнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ооооо” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “САЙХУН ПАРРАНДА БАРАКА” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 180 680 373 сўм асосий қарздорлик, 51 001 042 сўм пеняни “лллллл” акционерлик жамияти ягона ғазна ҳисоб варағидаги МФО 00014, ИНН 306350099, 4014228607242283450954354сонли ҳисоб рақамига ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини, 01.04.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 231 681 415 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, шундан180 680 373 сўмасосий қарздорлик, 51 001 042 сўм пеняни ташкил қилиши, жавобгар томонидан бугунга қадар фойдаланилган электр энергияси ҳақи тўланмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини, 01.04.2025 йил ҳолатига даъвогарнинг олдида жами 231 681 415 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, шундан 180 680 373 сўмасосий қарздорлик, 51 001 042 сўм пеняни ташкил қилишини, жамиятнинг мулкий аҳволини ҳисобга олиб, пеня қарздорлигини тўлиқ ундириш тадбиркорнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини билдириб, пеня қарздорлигини камайтириб беришни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар ва жавобгар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.07.2024 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 март ҳолатига 180 680 373 сўмасосий қарздорлик, 51 001 042 сўм пеня, жами 231 681 415сўм қарздорлик пайдо бўлган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 180 680 373сўмасосий қарздорлик, қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 180 680 373сўмасосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 51 001 042 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган. Ҳисобланган пеня тарафлар томонидан солиштирма таққослаш далолатномада тасдиқланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 51 001 042 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 4 633 628,30 сўм давлат божи тўловини жавобгардан, Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 236,260, 261,333, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “лллл” акционерлик жамиятининг жавобгар “САЙХУН ПАРРАНДА БАРАКА” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 180 680 373 сўм асосий қарздорлик, 51 001 042 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “САЙХУН ПАРРАНДА БАРАКА” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“дддддддд” акционерлик жамиятининг ягона ғазна ҳисоб варағидаги 4014228607242283450954354-ҳисобрақамига 180 680 373 сўм асосий қарздорлик, 10 000 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 4 633 628,30 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова