Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/6122 Дата решения 19.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Sird r Suv T
Source ID 00125dfd-464b-4588-8cf8-b1b73e5a2f56 Claim ID PDF Hash 5249f1c2f67b55f0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
онуни 34-моддаси онуни 34 law
онуни 25-моддаси онуни 25 law
онуни 15-моддаси онуни 15 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-1201-2503/6122-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 19 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Холматов (2025 йил 19 майдаги 01-01/7-1674-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Sird r Suv T ’min t” акциядорлик жамияти ҳисобидан 183 089 355 сўм компенсация тўлови ва 41 203 033 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “Sird r Suv T ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 183 089 355 сўм компенсация тўлови ва 41 203 033 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида жавобгарга нисбатан 2024 йил учун 183 089 355 сўм компенсация тўлови ҳисобланганлиги, бироқ жавобгар томонидан компенсация тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси тақдим этилганлиги, бундан ташқари, ўз вақтида тўланмаган компенсация тўловлари учун ҳисобланган 41 203 033 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига биноан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни 15-моддасига асосан юридик шахслар: чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этиши; қонунчиликда белгиланган тартибда чиқиндиларнинг ҳисобини юритиши, улар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши; чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфлилик даражасини белгиланган тартибда аниқлаши; чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқиши; аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига, йўлларнинг четига, қатнов қисмига қурилиш ва маиший чиқиндилар ташланиши ҳамда жойлаштирилишининг олдини олиши; чиқиндиларни тўплашни таъминлаши, ўзига тегишли бўлган биноларга яқин ёки туташ ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик сақлаш учун контейнерлар (қутилар) ўрнатиши; ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган чиқиндиларнинг лозим даражада сақланишини таъминлаши ҳамда уларнинг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймаслиги; ўзининг мулки бўлган чиқиндиларнинг утилизация қилинишига доир технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чораларини кўриши; чиқиндиларнинг аралашиб кетишига йўл қўймаслиги, бундан ишлаб чиқариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар мустасно; чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация қилиниши ва зарарсизлантирилишига, шунингдек бундай жойларга ёки объектларга жойлаштирилиши ҳамда ташланишига йўл қўймаслиги; махсус техник мосламаларни қўлламаган ҳолда чиқиндиларни ёқиб юбормаслиги; санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузмаслиги; чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан назоратни амалга ошириши; чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш чоғида ҳолати бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини ўтказиши; чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чоратадбирлари мажмуини амалга ошириши, шунингдек утилизация қилинмайдиган чиқиндилар экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда зарарсизлантирилишини таъминлаши; маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига рухсат олинмаган тарзда атроф-муҳитга чиқиндилар чиқарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиши; чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлаши; чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати”га асосан жавобгар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сон қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) 2-банди “в” кичик бандига кўра, ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади. Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 22-бандига асосан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади: I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача; III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача. Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин. Низомнинг 26-бандига биноан I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади. Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи — учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2024 йил бўйича даъвогарга электрон шаклда ҳисобот топширилган ва ушбу ҳисоботлар бўйича жавобгарга жами 183 089 355 сўм компенсация тўлови ҳисобланган. Бироқ, жавобгар томонидан компенсация тўлови Низомда белгиланган тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 183 089 355 сўм компенсация тўлови ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан компенсация тўловлари бугунги кунга қадар амалга оширилмаган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан топширилган ҳисоботлар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 183 089 355 сўм компенсация тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида компенсация тўловлари ўз вақтида тўланмаганли сабабли жавобгар ҳисобидан 41 203 033 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 30-бандига асосан маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади. Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 41 203 033 сўм пеня ҳисобланган. Даъво аризасида сўралган пеня миқдори қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ эмас. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 41 203 033 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, даъво аризасининг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами 224 292 388 сўм даъво баҳоси бўйича (224 292 388 х 2%= 4 485 847,76) 4 485 847,76 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Sird r Suv T ’min t” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 183 089 355 сўм компенсация тўлови, 41 203 033 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “Sird r Suv T ’min t” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 485 847,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков