Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3145 Дата решения 19.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S RD B UNIVERS L CLUSTER
Source ID bda7e7bb-f5ef-4cad-b5bf-94964bc88261 Claim ID PDF Hash 20a832d845916624... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексини 327-моддаси аролик кодексини 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3145-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 19 май Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судъя ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасининг “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамиятидан Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига 652.219.500 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 434.813.000 сўм, 30.165.138 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари М.Балтаев (29.04.2025 йилдаги 01/12-473-сонли ишончнома асосида), Ж.Муқумов (28.04.2025 йилдаги 01/12-467-сонли ишончнома асосида), М.Джуманов (28.04.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Турдиев (01.05.2025 йилдаги 67-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Уруғчиликни ривожлантириш маркази давлат муассасаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига 652.219.500 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 434.813.000 сўм, 30.165.138 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари 2023 йил пахта ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини, бир неча бор ёзма мурожаат қилинса-да, натижа бўлмаганлигини баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Сирдарё туман “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2023 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДКга тақдим этилган, бироқ, ушбу ҳисобот жавобгар “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти томонидан имзо қўйиб тасдиқланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сонли қарори 2-бандига мувофиқ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига: селекция ва уруғчилик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уруғчилик, пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш масалаларида барча манфаатдор муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш; рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларни янгилаш ва уларни жойлаштириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш; пахтанинг янги навларини рўйхатдан ўтказишга доир таклифларни янги навларнинг энг аввало тезпишарлик ва тола сифати кўрсаткичлари эксперт баҳолангандан кейин ҳар йили Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқиш; чигит ишлаб чиқариш ҳажмларини, уларнинг икки йиллик захирасини яратишни ҳисобга олган ҳолда белгилаш, уруғлик тайёрлаш, унга ишлов бериш ва тайёрлаш бўйича буюртмани ижрочиларгача етказиш; чигитни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, тозалаш, навларга ажратиш, калибрлаш, сертификациялаш, қоплаш, сақлаш ва сотишни ташкил этиш, шунингдек уруғлик материал навининг софлиги ва кондицияси таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш; мулкчилик шаклларидан, хўжалик юритиш усулларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, бирламчи, элита, оммавий уруғчилик ва чигитни қайта ишлаш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган. Мазкур Низомнинг 8-бандида 1999 йил ҳосилидан бошлаб чигит етиштирувчи илмий муассасалар ва хўжаликларни рағбатлантириш тартибида уруғлик чигит унувчанликнинг биринчи классига мувофиқ бўлганда элита уруғлик учун пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизи, биринчи репродуксияли уруғлик учун – 75 фоизи, иккинчи репродуксияли уруғлик учун – 25 фоизи миқдорида устама белгиланиши ҳамда 2012 йил 1 январдан бошлаб пахтачилик элита-уруғчилик лабораториялари ва хўжаликлари фаолиятини молиялаштириш уруғлик чигит навлари учун устамалар суммасидан ажратиладиган маблағлар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузиладиган шартномалар бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган бошқа даромадлар ҳисобига молиялаштирилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида устама маблағ — уруғлик пахта хом ашёси етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида уруғчилик хўжаликлари, илмий муассасалар, нав муаллифлари ва уруғчиликка бевосита алоқадор бўлган субъектларга ажратиладиган маблағ, деб тушунча берилган. Низомнинг 14-бандига кўра, уруғлик пахта хом ашёсига қонун ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ( ’zDSt-663-2017 “Уруғлик чигит. Техникавий шартлар”) талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади. Шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандида устамалар харажати тайёрланган уруғлик чигит нархига киритилиши, 16-бандида устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади: а) пахта-тўқимачилик кластерларида: биринчи босқичда — уруғлик пахта хом ашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахтатўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз бўлиши кўрсатилган. Мазкур Низомнинг 17-бандига кўра, ўтказиладиган маблағнинг нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олиниши, 18-бандига кўра, нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилиши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарорининг 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил ҳосилидан бошлаб: пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилиши, пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар)га районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилиши, пахта хом ашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу жумладан, уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинади ҳамда босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда пахтатўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилиши белгиланган. 55-ХЛ ҳисоботга асосан ҳамда “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йил ҳосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик чигит учун маблағлар ажратилиб, юқорида кўрсатилган Низом талабларига мувофиқ иккинчи босқичда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК ҳисоб рақамига жами 1.087.032.500 сўм миқдоридаги маблағлар (Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига 652.219.500 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 434.813.000 сўм) ўтказиб берилиши лозим эди. Ушбу маълумотномаларда ва 55-ХЛ ҳисоботида жавобгар томонидан кўрсатилган 1.087.032.500 сўм қарздорликни тўлаш ҳақидаги ёзма талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига 652.219.500 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 434.813.000 сўм, жами 1.087.032.500 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундиришни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар юқоридаги Низом талабларидан келиб чиқиб, асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги юзасидан фоизнинг ҳисобкитобини тақдим этган ҳолда жавобгардан 30.165.138 сўм банк фоиз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, даъвогарнинг 30.165.138 сўм фоиз ундиришни қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъво талабидаги суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган видеоконференцалоқа учун 93 750 сўм пул маблағи даъвогар ариза билан мурожаат қилганида қайтариш тўғрисида маълумотнома берилишини лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.087.032.500 сўм асосий қарз, 30.165.138 сўм фоиз ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 22.343.953 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатларини ундириб беришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 327, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “S RD B UNIVERS L CLUSTER” масъулияти чекланган жамият ҳисобидан даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси фойдасига 1.087.032.500 сўм асосий қарз, 30.165.138 сўм фоиз, олдиндан тўланган 22.343.953 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилмаганлиги сабабли “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси аризаси бўйича олдиндан тўлаб чиқилган видеоконференцалоқа учун 93 750 сўм пул маблағи қайтарилиши тўғрисида маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой муддатда Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья А.Я. Олламов