Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/797 Дата решения 19.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк Ответчик / Подсудимый BDUR ON U D YUSUF
Source ID c13f4b6b-d7aa-410b-b3ee-0d40681faf1e Claim ID PDF Hash f74492f457b3ab79... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онуни 36-моддаси онуни 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/797-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 19 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Абдурахманов (2025 йил 9 январдаги 01-87/14-сонли ишочномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ BDUR ON U D YUSUF” фермер хўжалигидан кредит шартномаси бўйича 3 907 417,3 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз ва 171 822 166,74 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз ҳамда тўланган почта харажатларини ундириш, кредит қарз ундирувни қўшимча жавобгар “S Y UN N SL HORV DOR” фермер хўжалигига тегишли кадастр рақами 12:06:04:01:05:1017 бўлган, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Бахмалсой МФЙ ҳудудида жойлашган омборхона бино ва иншоотларга қаратиштўғрисидагидаъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) банк) Гулистон туманлараро иқтисодий судига “ BDUR ON U D YUSUF” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит шартномаси бўйича 3 907 417,3 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз ва 171 822 166,74 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоизни ундириш, кредит қарз ундирувни қўшимча жавобгар “S Y UN N SL HORV DOR” фермер хўжалигига (кейинги ўринларда — қўшимча жавобгар)тегишли кадастр рақами 12:06:04:01:05:1017 бўлган, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Бахмалсой МФЙ ҳудудида жойлашган омборхона бино ва иншоотларга қаратишни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 февралдаги ажрими тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича фоизнинг тўғри ва асосли ҳисобланганлигига аниқлик киритиш мақсадида малакали мутахассис хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувига юборилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан низони келишув йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаганлиги, даъво аризаси киритиландан сўнг қисман тўлов бўлганлиги, 2025 йил 19 май ҳолатига жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича 45 382 053,2 сўм асосий қарзга ҳисобланган оширилган фоиз қарздорлиги мавжудлигини баён қилиб, ушбу қарздорликларни ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли ипотекага қўйилган кўчмас мулкига қаратишни сўради. Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини тақдим этмади, бироқ даъво аризасида ишни палата иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи банк вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 19 мартда тузилган 2020/270-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда – кредит шартномаси), шунингдек даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 15 апрелда тузилган навбатдаги ипотека шартномаси (кейинги ўринларда — ипотека шартномаси)дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун йиллик 22 % тўлаш шарти билан 36 ой муддатга кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган шартлар асосида 400 000 000 сўм пул маблағларини бериш, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини шартноманинг 1-иловаси бўлган тўлов жадвалига мувофиқ қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарнинг топшириғига мувофиқ 2020 йил 28 апрелдаги 757-сонли тўлов топшириқномаси билан 400 000 000 сўм кредит маблағларини сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиш учун ўтказиб берган. Кредит шартномасининг 5.1-бандида жавобгар фоизларни ҳар фоизларни тўлаш санасида кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаши, молиялаштириш очилиши санасидан бошлаб, фоизлар ҳисобланишининг тегишли муддати учун кредитдан фойдаланганлик натижасида юзага келадиган кредит бўйича муддатли ссуда қарздорлиги бўйича кредит валютасида қайд этилган йиллик 22 % ставкасида тўлаш, шунингдек кредит шартномасининг 6.1-бандига биноан жавобгар кредитни тенг ойлик тўловлар билан 6 ойлик имтиёзли давр тугагач, ҳар фоизларни тўлаш санасида асосий қарз ва фоизларни тўлаш жадвали (1-илова)га асосланган ҳолда асосий қарзни тўлашнинг биринчи санасидан бошлаб қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга келишилган маблағлар ажратилган бўлса-да, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан кредит асосий қарзи ва фоизларини белгиланган муддатларда тўламасдан келган. ФК 734-моддасининг учинчи қисмига кўра, фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФКнинг 736-моддасига асосан агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. ФК 744-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида ажратилган кредит маблағларига нисбатан 2022 йил 7 июль ҳолатига 68 962 992 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 23 325 058 сўм муддати ўтган фоиз қарзи юзага келган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 68 962 992 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 23 325 058 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 110 344 837 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи ҳамда олдидан тўланган 24 000 сўм почта харажатлари, жами 202 656 887 сўм ундириш белгиланган. Ундирув қўшимча жавобгарга тегишли, тарафлар ўртасида 2020 йил 15 апрелда тузилган ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Бахмалсой МФЙ ҳудудида жойлашган, ер участкасининг майдони 15 741,97 м2, умумий қурилиш майдони 1 330,89 м2, умумий майдони 1 330,89 м2, фойдали майдони 1 192,07 м2, литер 0001дан иборат, кадастр рақами 12060401051017 бўлган омборхона бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан билан қаратилган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Мазкур ҳал қилув қарори ўзгармаган ёки бекор бўлмаган. Мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса-да, бироқ 2023 йил 31 декабрь ҳолатига кредит қарздорлиги жавобгар томонидан сўндирилмаган. Палата даъво аризасида 2022 йил 8 июлдан 2023 йил 31 декабрга қадар ушбу кредит шартномаси бўйича 3 907 417,3 сўм асосий қарзга фоиз ва 171 822 166,74 сўм муддати ўтган асосий қарзга фоиз қарздорлиги ҳисобланиб, ушбу қарздорликни ундириш ҳақида талаб билдирилмаганлиги важлари билан қарздорликни ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 7-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъий назар, тўланиши шарт, ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 5-бандида, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФК 744-моддаси учинчи қисмига кўра, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармасининг 2025 йил 21 февралдаги далолатномасига кўра, банк томонидан фоизлар тўғри ҳисобланганлиги, бироқ даъво ариза судга киритулгунга қадар жавобгар томонидан сўндирилган 25 700 000 сўм фоиз қарздорлиги инобатга олинмаганлиги, банк ҳисобварақлари қайдномаси бўйича сўндирилмаган фоиз қарздорлиги 150 029 584,04 сўмни ташкил этиши, гаров мулки бўлган бино реализация қилинмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвонинг 150 029 584,04 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган 25 700 000 сўм қисми даъво ариза судга тақдим қилингунга қадар сўндирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг 25 700 000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар маълумотнома тақдим этиб, 2025 йил 19 май ҳолатига жавобгарнинг қарздорлиги 45 382 053,2 сўм асосий қарзга ҳисобланган оширилган фоизни ташкил этишини маълум қилди. Аниқланишича, 2025 йил 14 март куни жавобгар томонидан 104 647 530,84 сўм фоиз қарзи сўндирилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов топшириқномалар, маълумотнома, ҳисоб-китоблар ва мутахассиснинг хулосаси ҳамда ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд кредит фоиз қарзи ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар қадар ҳисобланганлиги, бунда даъвогар фоиз қарзини ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг 104 647 530,84 сўм қарз сўндирилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 45 382 053,2 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз кредит қарздорликни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, палата ундирувни қўшимча жавобгарга тегишлиКадастр рақами 12:06:04:01:05:1017 бўлган, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Бахмалсой МФЙ ҳудудида жойлашган омборхона бино ва иншоотларга қаратишни сўраган. Аниқланишича, кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Бахмалсой МФЙ ҳудудида жойлашган, ер участкасининг майдони 15 741,97 м2, умумий қурилиш майдони 1 330,89 м2, умумий майдони 1 330,89 м2, фойдали майдони 1 192,07 м2, литер 0001дан иборат, кадастр рақами 12060401051017 бўлган омборхона бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 36-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма қарори 26-бандининг учинчи-тўртинчи қисмларига мувофиқ, судларга тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин. Даъвогар томонидан тақдим қилинган 2025 йил 19 майдаги маълумотномага кўра, гаров мулки реализация қилинмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолда суд, палатанинг ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган кўчмас мулкига қаратиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, палатанинг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига, бешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. “Давлатбожитўғрисида”гиЎзбекистонРеспубликасиҚонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлатбожиставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодийсудларгабериладиганмулкийхусусиятгаэгадаъвоаризаларидандаъв обаҳосининг 2 фоизимиқдорида, бироқБҲМнинг 1 баравариданкамбўлмаганмиқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвонинг асосли деб ҳисобланган 1540 029 584,04 сўм қисмининг 2 фоизи, яъни 3 000 591,68 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини, шунингдек даъвонинг асоссиз деб ҳисобланган 25 700 000 сўм қисмининг 2 фоизи, яъни 514 000 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73, 118, 128,170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ BDUR ON U D YUSUF” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “O'zb kist n R s ublik si T shqi iqtis di f li t milli b nki” акциядорлик жамияти фойдасига 45 382 053,2 сўм асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлигива 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув қўшимча жавобгар “S Y UN N SL HORV DOR” фермер хўжалигига тегишли Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Бахмалсой МФЙ ҳудудида жойлашган кадастр рақами 12:06:04:01:05:1017 бўлган омборхона бино ва иншоотларгақаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ BDUR ON U D YUSUF” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 3 000 591,68 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “O'zb kist n R s ublik si T shqi iqtis di f li t milli b nki” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 514 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков