Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2772 Дата решения 19.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ORIENT RIVER GROUP
Source ID b9b39e76-03d7-4823-90db-4a73235d99ac Claim ID PDF Hash 046c7bf93d90e4a2... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2772-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 19 май Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида, “дддд” акционерлик жамиятининг жавобгар “ORIENT RIVER GROUP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 142 054 074 сўм асосий қарздорлик, 58 572 829 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Абдужаббаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ллллллл” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ORIENT RIVER GROUP” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 142 054 074 сўм асосий қарздорлик, 58 572 829 сўм пеняни “ллллл” акционерлик жамияти ягона ғазна ҳисоб варағидаги МФО 00014, ИНН 306350099, 4014228607242283450954354-сонли ҳисоб рақамига ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини, 01.04.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 200 626 903 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, шундан 142 054 074 сўмасосий қарздорлик, 58 572 829 сўм пеняни ташкил қилиши, жавобгар томонидан бугунга қадар фойдаланилган электр энергияси ҳақи тўланмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 март ҳолатига 142 054 074 сўмасосий қарздорлик, 58 572 829 сўм пеня, жами 200 626 903 сўм қарздорлик пайдо бўлган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 142 054 074сўмасосий қарздорлик, қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, солиштирма-таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 142 054 074сўмасосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан 58 572 829 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган. Ҳисобланган пеня тарафлар томонидан солиштирма таққослаш далолатномада тасдиқланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 58 572 829 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 11 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда ҳисобланган 4 012 538 сўм давлат божи тўловини жавобгардан, Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “лллллл” акционерлик жамиятининг жавобгар “ORIENT RIVER GROUP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 142 054 074 сўм асосий қарздорлик, 58 572 829 сўм пеня ундириштўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ORIENT RIVER GROUP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -“ооооооо” акционерлик жамияти ягона ғазна ҳисоб варағидаги МФО 00014, ИНН 306350099, 4014228607242283450954354-сонли ҳисоб рақамига 142 054 074 сўм асосий қарздорлик, 11 000 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 4 012 538 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова