← Назад
Решение #2897258 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 13 | — | law | |
| ам назарда тутилиши мумкин ФК | 478 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/2678-сонли иқтисодий иш
Сирдарё туман
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 16 май
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махаммаджонов суд мажлиси котиблигида,
Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров, даъвогар вакили
У.Негматов (2025 йил 16 майдаги 01/04-169-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Н.Абдалимов (2025 йил 15 майдаги 1-сонли ишончнома
асосида) иштирокида Сирдарё вилоят прокурорининг даъвогар “SIRD RYO
SUV T ` INOTI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар - Ижтимоий
ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси тасарруфидаги 71-сонли
ёрдамчи мактаб интернатидан 3 522 094 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё вилоят прокуратураси “SIRD RYO SUV T ‘ INOTI”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилоят
бошқармаси тасарруфидаги 71-сонли ёрдамчи мактаб интернати (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 3 522 094 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси судда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ
Ғазначилик хизмати томонидан иш юзасидан судга ёзма маълумотнома
тақдим қилинган. Ушбу ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига кўра, ишни ушбу шахслар
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси даъво аризани
қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво
аризани қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан
олиб, ҳақиқатда қарз мавжудлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан тақдим
қилинган ёзма маълумотномада тарафлар ўртасида тузилган ичимлик ва оқава
сув
хизмати
кўрсатиш
бўйича
умумий
қиймати
10 333 120
сўмлик шартнома ғазначилик бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги,
шундан 4 547 200 сўм тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинган.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПКдеб юритилади)нинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўриндарда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
10 февралда тузилган 3-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви
хизматларини кўрсатиш шартнома (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади)дан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия таъминоти шартномасида қонун
ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин
ФКнинг 478-моддаси “Энергия таъминоти шартномаси қоидаларини
туташтирилган тармоқ орқали таъминлаш борасидаги бошқа муносабатларга
нисбатан қўллаш” деб номланиб, ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг
108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув
таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд
бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш
приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой
учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга
оширишлари лозимлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага кўра, истеъмолчи
(жавобгар) етказиб берилган ичимлик суви ва чиқарилган оқова сувлари учун
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Тарафлар томонида тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра,
2025 йил 30 апрель ҳолатига етказиб берилган ичимлик суви бўйича
жавобгарнинг 3 522 094,18 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Шу сабабли, прокурор даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 3 522 094 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3 522 094 сўм қарздорлик факти иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, солиштирма таққослаш далолатномаси,
ёзишмалар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг берган тушунтиришлари ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топди.
Юқорида қайд этилганлар ҳамда жавобгар даъво талабини тан
олганлиги, инкор қилувчи маълумотлар тақдим этмаганлиги, суд
прокурорнинг даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
3 522 094 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 522 094 сўм
қарздорликни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик
бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, суд харажатлари
олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига даъво баҳоси 375 000 сўм миқдорида давлат божи ва
даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси
тасарруфидаги 71-сонли ёрдамчи мактаб интернати ҳисобидан “SIRD RYO
SUV T ‘ INOTI” акциядорлик жамияти фойдасига 3 522 094 сўм қарздорлик
ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси
тасарруфидаги 71-сонли ёрдамчи мактаб интернати ҳисобидан республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова