Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3167 Дата решения 14.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение СИРДАРЁ СУВ ТАЪМИНОТИ Ответчик / Подсудимый
Source ID a6a035b9-d9d3-4745-baba-2ccd16218021 Claim ID PDF Hash 89501daab771b64f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3167-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 14 май Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Лапасов ва Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси З.Сайдахмедовлар иштирокида, Сирдарё вилоят прокуратурасининг даъвогар “СИРДАРЁ СУВ ТАЪМИНОТИ” акциядорлик жамияти манфаатида киритган, жавобгар Сардоба туман Тиббиёт бирлашмасидан кўрсатилган ичимлик ва оқава хизматлари учун 59.465.790 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “СИРДАРЁ СУВ ТАЪМИНОТИ” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида Сирдарё вилоят прокуратураси (кейинги ўринларда “прокурор” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сардоба туман Тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан етказиб берилган кўрсатилган ичимлик ва оқова сув хизматлари юзасидан 59.465.790 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура ва даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар, шунингдек Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар, шунингдек Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд прокуратура ва даъвогар вакилининг тушунтиришларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 20 январда 195-9-127-ТВ/2025-сонли юридик шахслар учун истеъмолчига ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “корхона” тармоқлари орқали ичимлик ва оқова сув хизматларини жавобгар “истеъмолчи”га кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган ичимлик ва оқова сув хизматлари учун ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга тармоқлари орқали ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатилган. Бироқ, жавобгар кўрсатилган ичимлик ва оқова сув хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 14 апрель ҳолатига кўрсатилган ичимлик ва оқова сув хизматларидан жами 59.465.790 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, даъвогар манфаатида Оқолтин туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 59.465.790 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. ФКнинг703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги ёзма талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, судга давъо ариза киритилгандан сўнг жавобгар даъвогар олдидаги қарздорликни бартараф этиш мақсадида тегишли тўлов ҳужжатларига асосан 59.207.680 сўм миқдоридаги тўловларни амалга оширган. Натижада, бугунги кун ҳолатига кўра кўрсатилган ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 258.110 сўм миқдоридаги қарздорлиги мавжуд. Шунга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 258.110 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш талаби даъвогар вакилининг кўрсатмалари, шартнома, икки томонлама расмийлаштирилган таққослаш далолатномаси, талабномалар, тушунтириш хатлари, ҳисоб-фактуралар, даъвогар томонидан судга тақдим этилган тўлов ҳужжатлари ва қарздорлик қисман бартараф этилганлиги ҳақидаги ёзма маълумотнома ва бошқа тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолатда суд, даъво ариза бўйича даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан кўрсатилган ичимлик ва оқава хизматлари учун 59.465.790 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини қисман асосли деб топиб, даъво талабининг 258.110 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш талаби ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1.189.316 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Сирдарё вилоят прокуратурасининг даъвогар “СИРДАРЁ СУВ ТАЪМИНОТИ” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Сардоба туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан даъвогар “СИРДАРЁ СУВ ТАЪМИНОТИ” акциядорлик жамияти фойдасига 258.110 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар Сардоба туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан Республика бюджетига 1.189.316 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Я. Олламов