← Назад
Решение #2897262 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| онуннинг | 72 | — | law | |
| онунинг | 85 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2658 -сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарётумани
2025 йил 14 май
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, “ARS
INVEST ENERGY ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
А.Мадрахимов, “SIRDARYO TU AN YO’LLARDAN FOYDALANISH
KORXONASI” давлат муассасаси вакили М.Умаров (2025 йил 04 мартдаги
03/2-сонли ишончномага асосан), Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси
А.Жайнаровларнинг иштирокида, даъвогар “ARS INVEST ENERGY”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “SIRDARYO TU AN
YO’LLARDAN FOYDALANISH KORXONASI” давлат муассасасидан 3 924
960 236,78 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида берилган даъво аризаси ва
унга илова қилинган ҳужжатларини, Сирдарё туманлараро иқтисодий
судининг биносида, видеоноференц алоқа режимида (жавобгар ZOO
режимида) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида баён этилишича, тарафлар SIRDARYOTU AN
YO’LLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил
11 мартдаги 8Б-сонли шартномасига асосан шартномавий-ҳуқуқий
муносабатга киришган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар “ARS INVEST ENERGY ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) “SIRDARYO TU AN YO’LLARDAN FOYDALANISH
KORXONASI” давлат муассасаси (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)га бетон маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса
маҳсулотларни қабул қилиб олиб, уни ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини
олган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномада белгиланган ўз
мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга маҳсулот етказиб берган бўлсада, жавобгар эса уларни қабул қилиб олган. Бироқ жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган 3 924 960 236,78 сўмлик маҳсулотлар ҳақини даъвогарга тўлаб
бермаган.
Шундан сўнг даъвогар Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3 924 960 236,78 сўм асосий
қарзни ва тўланган почта харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 апрелдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилоят
Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган палата ва Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили суд мажлисга
келмади.
Бироқ, аввалги судга Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси
вакили судга ўз маълумотнома тақдим этиб, унда даъвогар ва “SIRDARYO
TU AN YO’LLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонаси ўртасида
2022 йил 11 мартдаги 8Б-сонли шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини билдирган.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 127-129, 170-моддаларига асосан низони палата ва
Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят
иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакиллари йўқлигида ҳал қилишни лозим
деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик бўлимларидан
рўйхатдан ўтмаганлигини, уни рўйхатдан ўтказиш унинг ваколатига
кирмаслиги, ҳақиқатда бетон маҳсулотлари жавобгарга етказилганлигини,
жавобгар томонидан қарздорлик бўйича пул маблағларини ўз вақтида ўтказиб
беришига ишониб маҳсулот берилганлигини билдириб, даъво талабларини
тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ўз
кўрсатмаларини бериб, даъвогар билан ўрталарида тузилган шартнома давлат
харидларига амал қилган ҳолда тузилмаганлигини, шартнома тузилган вақтда
ҳам унитар корхона давлат корхонаси бўлганлигини, кейинчалик унитар
корхона
давлат
муассасаси
деб
номланганлигини,
бюджетдан
молиялаштирилишини, даъвогар томонидан шартномага асосан маҳсулотлар
берилганлигини, бироқ ташкилот бюджет маблағлари ҳисобига
молиялаштирилиши ҳисобига бюджет маблағлари мазкур шартнома бўйича
ажратилмаганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Судда Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Жайнаров давлат
харидларини амалга оширишда тарафлар энг яхши таклифларни танлаш ва
тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон
шаклда ўтказиш тўғрисидаги талабга риоя этмаганлиги учун даъво аризасини
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг кўрсатмаси ҳамда
прокурор фикринитинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Даъвогар ва “SIRDARYOTU AN YO’LLARDAN FOYDALANISH”
унитар корхонаси ўртасида тузилган 2022 йил 11 мартдаги 8Б-сонли
шартномага асосан шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга бетон маҳсулотлари
етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиб, уни ҳақини тўлаб
бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномада белгиланган ўз
мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга 6 924 960 236,78 сўмлик бетон
маҳсулотлари етказиб берган бўлса-да, жавобгар эса уларни қабул қилиб
олган. Бироқ жавобгар томонидан қабул қилиб олинган 3 924 960 236,78
сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган.
Кейинчалик, “SIRDARYOTU AN YO’LLARDAN FOYDALANISH”
унитар корхонаси номланиши “SIRDARYO TU AN YO’LLARDAN
FOYDALANISH KORXONASI” давлат муассасасига ўзгартирилган.
Гарчи, даъвогар даъвони тарафлар ўртасида 2022 йил 11 мартдаги 8Бсонли шартномага асосланиб тақдим этган бўлса-да, қуйидагиларга асосан
мазкур шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар ишлар ва кўрсатилган хизматларни
электрон счёт-фактура билан қабул қилган ва бажарилган ишларга нисбатан
эътирозлар бўлмаган бўлса-да, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун
(бундан кейинги матнларда “Қонун”)нинг 2-моддасига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид
қилиш
тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи
хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахслар.
Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасига биноан энг яхши таклифларни танлаш (бундан
буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги
шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга
ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг
суммасидан қати назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари
миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар
қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза
қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритилади.
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи
билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг
(ишнинг, хизматнинг) давлат хариди;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш
билан боғлиқ бўлган давлат хариди;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир
ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг
кўрсатувлари
ёки
эшиттиришлари
каби
интеллектуал
фаолият
натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ
ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди;
нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни
ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус
ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича
тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат
харидларини амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг
бошқа рақобатли турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ
фойдаланиши мумкин.
Агар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридантўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва
шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида
комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан қонунчиликда
белгиланган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 72-моддасига биноан ушбу Қонунда белгиланган тартибда
ягона етказиб берувчи деб топилган ва Ягона етказиб берувчилар реестрига
киритилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиси ягона етказиб
берувчидир.
Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган
тақдирда, етказиб берувчи ҳамда давлат буюртмачиси ўртасида тўғридантўғри шартнома тузилади ва бу шартнома тўғрисидаги ахборот у тузилган
пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштирилиши лозим.
Ягона етказиб берувчидан давлат хариди қуйидаги алоҳида ҳолларда
амалга оширилади:
бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан олиш
мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) давлат хариди;
маданий қимматликларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида
ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ягона
етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлардан давлат харидлари;
табиий
монополия
субъекти
товарларининг
(ишларининг,
хизматларининг) давлат хариди;
ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ва ташкилотлар
томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши
мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши.
Қонунинг 85-моддасидаэнг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид
қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш
тўғрисидаги талаб 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилиши
белгиланган.
Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан
бюджет ташкилот ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи
субъектлар тоифасига кирмайди, шунингдек тарафлар ўртасидаги шартнома
қонунчилик талабларига зид равишда расмийлаштирилган.
Суд, даъвогар маҳсулот етказиб беришда Давлат харидлари бўйича
қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни тарафлар ўртасида электрон дўкон,
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши
таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга
ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилган ҳолда ишларни
бажармаган деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020
йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, 3 924 960 236,78 сўмнинг икки фоизи миқдорида
78 499 204,73 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклаб, Республика
бюджетига ундиришни, почта харажатини даъвогар томонидан олдиндан
судга тўланганлигини инобатга олишни лозим топди. Суд видеконференц
алоқа режимида кўрилгани учун 93 750 сўм ВКА харажати даъвогардан Олий
суд депозит рақамига ундирилсин.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ARS INVEST ENERGY ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар
“SIRDARYOTU AN
YO’LLARDAN
FOYDALANISH
KORXONASI” давлат муассасасидан 3 924 960 236,78 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасиқаноатлантириш рад қилинсин.
“ARS INVEST ENERGY” масъулияти чекланган жамияти томонидан
олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати олдиндан тўланганлиги
инобатга олинсин..
“ARS INVEST ENERGY” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 78 499 204,73сўм давлат божи, 93 750 сўм ВКА
харажати Олий суд депозитига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга киргачшу
суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация тартибидашикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов