← Назад
Решение #2897266 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2676-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 14 май
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Маҳамаджонов котиблигида Сирдарё вилоят Сув таъминоти
акциядорлик жамиятининг Сирдарё туман мактабгача ва мактаб таълими
бўлимига нисбатан 177 260 832 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Нодиров,
Ф.Шахрамов (05.05.2025 йилдаги К01/04-155,154-сонли ишончнома асосида)
жавобгар вакиллари Н.Атабоев, О.Худойқулов (05.05.2025 йилдаги
ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Қодирқулов, бош ҳисобчиси
М.Куанов, Сирдарё тумани 16-мактаб директори И.Бекбўтаев, хўжалик
мудири Ф.Турсунов, 3-мактаб директори Қ.Хусанов, хўжалик мудири
Б.Тиркашев, 14-мактаб директори Ш.Йўлдошева, хўжалик мудираси
Г.Авазова, 41-мактаб хўжалик мудири Қ.Нориев, 25 мактаб хўжалик мудири
Ғ.Нарзуллаев, Сирдарё туман сув таъминот бўлим бошлиғи Ж.Рустамбеков,
Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Жайнаровлар иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё вилоят Сув таъминоти акциядорлик жамияти (бундан кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилди)нинг Сирдарё туман мактабгача ва
мактаб таълими бўлими (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан 177 260 832 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва Сирдарё туман иқтисодиёт ва молия бўлими жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгарга тегишли 5 та мактабда ўрганиш ўтказилганда, сувдан
ноқонуний уланилганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризадаги
важларга ўз эътирозларини билдириб, 2023 йил апрелда Ўзбекистон
Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича ўтказилган
“Референдум” вақтида ноқонуний деб топилган қувурлари ўрнатилганлигини,
мактаб томонидан ўрнатилмаганлигини, билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Ишда гувоҳ сифатида қатнашган Сирдарё туманидаги 14-сонли мактаб
директори Ш.Йўлдошева даъво талабларига эътироз билдириб, сувдан
ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўлмаганлигини, сув ўтгич қувури
носозлиги туфайли ҳисоблаш ускунаси унинг юқори қисмига қўйилганлиги
ва даъвогар томонидан пломба қўйилганлигини, қувурнинг пломба қўйилган
қисмининг бир қаричдан ортиқ пастки қисмида жойлашган қувур ёпиб
ташланганлигини, у ердан сув чиққанида юқори қисмга пломба қўйилаётганда
даъвогар ушу пломбани ўрнатмаган бўлишини билдирди.
Судда гувоҳ сифатида қатнашган 3-мактаб директори Қ.Хусанов,
хўжалик мудири Б.Тиркашев ўз эътирозини билдириб, аниқланди деб
ҳисобланган ноқонуний уланиш бўлмаганлигини, бу жиноят ишлари бўйича
Сирдарё туман судининг маъмурий ишни кўриш натижаси бўйича аниқланган
қарор билан ҳам ўз исботини топганлигини маълум қилди.
Судда қатнашган 41-мактаб хўжалик мудири Қ.Нориев, 25 мактаб
хўжалик мудири Ғ.Нарзуллаевлар сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари
аниқланганлигини билдирди.
Судда Сирдарё туманидаги 16-мактаб директори И.Бекбўтаев, хўжалик
мудири Ф.Турсуновлар ички ҳожатхонага пломбасиз сайлов вақти сув қувури
олиб
кирилганлигини,
ўрганишда
у
ердан
сув
келаётганлиги
аниқланганлигини билдирди.
Ишда иштирок этган Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси ноқонуний
деб ҳисобланган сув қувурларидан жавобгар томонидан фойдаланилганлиги
иш ҳужжатлари билан тасдиқланишини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, прокурор фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси
жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқмажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида ичимлик ва оқава суви
хизматларини кўрсатиш бўйича 2025 йил 31 январь куни “103-9-128ММТМ/2025-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини
кўрсатиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан
келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1-бандига асосан
даъвогар 2025 йил сув етказиш ҳажми учун тузилган шартномага мувофиқ
юридик ташкилотлар (II гуруҳ истеъмолчилари) учун сув етказиш йиллик
чегарали 11 495 м3 ичимлик сувини етказиб бериши ва 1.2-бандига асосан
даъвогар жавобгарни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва жавобгардан
оқава сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан жавобгар даъвогарга ичимлик суви ва
оқава сув хизматлари учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасигача олдиндан
70 фоиз ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.4-бандига биноан
тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқава сув хизматлари бўйича
шартларини бажариш, қонунчилик талабларига, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар
кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарори билан
тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб
юритилади)га ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланадиган махсус
устама ҳақи 1,0 м3 ичимлик суви учун 50 сўм билан бирга даъвогар томонидан
тақдим қилинган ичимлик ва оқава сув тизимига уланиш учун рухсат этувчи
ҳужжатларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 2.6-бандида сувни ҳисобга олиш приборлари Ўзбекистон
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
томонидан текширилиб пломбаланиши ҳамда даъвогар томонидан
пломбаланиши лозимлиги, ичимлик сувини ҳисобга олиш приборини ечиш,
қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга
оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.2.3-бандига биноан жавобгар даъвогар билан ҳисобкитоб қилиш учун фойдаланадиган сувни ҳисобга олиш прибори, айланма
линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки
тасарруфида бўлган ҳамда даъвогар томонидан пломбаланган бошқа ичимлик
сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлигини сақлаш, 3.2.4-бандида
даъвогарга ичимлик ва сув оқава сув тармоқлари, иншоотлари ва
қурилмаларининг шикастланиши туфайли етказилган зарар учун белгиланган
тартибда жавобгарлик мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4. -бандига асосан даъвогар сув таъминоти ва оқава
сувни чиқариб юбориш юзасидан шартларини бажариш, ичимлик ва оқава сув
тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш,
тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш,
истеъмолчиларнинг ичимлик ва оқава сув тизимларига уланган ичимлик сув
ҳамда оқава тармоқлари, иншоотлари, қурилмалари ҳолатини ва улардан
фойдаланишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улардан самарали
фойдаланишни ташкиллаштиришда истеъмолчиларга амалий ёрдам кўрсатиш
мажбуриятларини олган.
Шартномага ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорининг15-бандида истеъмолчи ҳудудий
“Сув таъминоти” корхонаси билан шартнома асосида сувдан фойдаланиши, 2иловаси 109-банди талабларига мувофиқ, истеъмолчиларга сув таъминоти ва
канализация хизматларини кўрсатиш учун олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилиши, олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур
истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув
чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгилаб
қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
24 майдаги ПҚ-257-сонли қарорининг 4-банди “в” кичик бандига асосан
“2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув
ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув
таъминоти ва оқава сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан
таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилиши”
белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил февраль ойида жавобгарга қарашли
мактабларнинг ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.
Жумладан, Сирдарё тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган
41-сонли мактаб марказий ичимлик сув тармоғига уланиб ичимлик сувидан
фойдаланиб келмоқда. Код-1 тармоқда сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд,
назорат тамғалари бут ҳолатда, Код-2 тармоқ дм-20 мм бўлган сув қувурида
сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд эмас, тармоққа ўзбошимчалик билан уланган,
истеъмолчининг ҳар ойда юборган ҳисоботларида ушбу тармоқ
кўрсатилмаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан 2025 йил 10 февраль куни
№251-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Сирдарё тумани “Қуёш” МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли мактаб
марказий ичимлик сув тармоғига уланиб ичимлик сувидан фойдаланиб
келмоқда. Код-1 тармоқда сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд, назорат тамғалари
бут ҳолатда, Код-2 тармоқ дм-20 мм бўлган сув қувурида сув ҳисоблаш
ускунаси мавжуд эмас, тармоққа ўзбошимчалик билан уланган,
истеъмолчининг ҳар ойда юборган ҳисоботларида ушбу тармоқ
кўрсатилмаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан 2025 йил 7 февраль куни
№202-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Сирдарё тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли мактаб
марказий ичимлик сув тармоғига уланиб ичимлик сувидан фойдаланиб
келмоқда. Код-1 тармоқда сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд, назорат тамғалари
мавжуд эмас, Код-2 тармоқ дм-20 мм бўлган сув қувурида сув ҳисоблаш
ускунаси мавжуд эмас, тармоққа ўзбошимчалик билан уланган,
истеъмолчининг ҳар ойда юборган ҳисоботларида ушбу тармоқ
кўрсатилмаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан 2025 йил 5 февраль куни
№235-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Сирдарё тумани “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида жойлашган 3-сонли мактаб
марказий ичимлик сув тармоғига уланиб ичимлик сувидан фойдаланиб
келмоқда. Код-1 тармоқда сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд, Код-2 тармоқ
дм-32 мм бўлган сув қувурида сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд эмас, тармоққа
ўзбошимчалик билан уланган, истеъмолчининг ҳар ойда юборган
ҳисоботларида ушбу тармоқ кўрсатилмаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан
2025 йил 10 февраль куни №252-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
24 майдаги ПҚ-257-сонли қарорига асосан, масофадан маълумот узатувчи
замонавий сув ҳисоблагични ўрнатмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарорининг 49,87б ва 94-бандлари ҳамда томонлар ўртасида
тузилган шартноманинг 4.3-бандига асосан жавобгарга 177 260 832.00 (бир юз
етмиш етти миллион икки юз олтмиш минг саккиз юз ўттиз икки)
сўмлик қарздорлик бўйича қайта-ҳисоб китоб қилинган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш мақсадида жавобгарга
2025 йил 19 февраль куни № 01/04-56-сонли талабнома юборилган. Бироқ
жавобгар томониданихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган.
Ҳолат юзасидан аниқланган қоида бузарликлар учун тўловларни ҳисобкитоб қилишда юқоридаги қарорнинг 87б-бандига асосланиб, жавобгарнинг
жами фойдаланилган сув учун қарзи 177 260 832.00 (бир юз етмиш етти
миллион икки юз олтмиш минг саккиз юз ўттиз икки)сўмни ташкил қилган
бўлса-да, даъво талабининг Сирдарё туманидаги 41-сонли, 25-сонли , 16-сонли
мактабларда сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари иш ҳужжатлари ва
ишда қатнашувчи шахслар кўрсатмалари билан ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 августдаги 698-сонли қарорига асосан, Давлат хизматлари агентлиги
марказлари ёки электрон портали орқали сув ҳисоблаш ускунасини қабул
қилиш учун мурожаат қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори 1-бандига асосан
тўғридан-тўғри мурожаат қилмаган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар томонидан қайта
ҳисоб-китоб баённомаси расмийлаштирилиб, унга кўра жавобгар даъвогарга
85 222 368 сўм даъво талабини қаноатлантириб, даъво талабининг қолган
қисмини қуйидаги асосларга кўра рад этишни лозим топади.
Сирдарё тумани “Хазина” МФЙ ҳудудида жойлашган 14-сонли мактаб
марказий ичимлик сув тармоғига уланиб ичимлик сувидан фойдаланиб
келмоқда. Код-1 тармоқда сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд, назорат тамғалари
мавжуд эмас, Код-2 тармоқ дм-32 мм бўлган сув қувурида сув ҳисоблаш
ускунаси мавжуд эмас, тармоққа ўзбошимчалик билан уланган,
истеъмолчининг ҳар ойда юборган ҳисоботларида ушбу тармоқ
кўрсатилмаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан 2025 йил 4 февраль куни
№231-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Даъвогар сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўлганлигини, сув
ўтгич қувури носозлиги туфайли ҳисоблаш ускунаси унинг юқори қисмига
қўйилгандан сув бошқа тармоқдан чиқарилганлигини, битта қувур бўйича
пломба қўйилганлигини, қувурнинг пломба қўйилган қисмининг бир қаричдан
ортиқ пастки қисмида жойлашган қувур сув чиққанлигини исботлаб бера
олмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
73-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
Қайд этилганларга асосан суд Сирдарё туманидаги 14-мактабда сувдан
ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ҳисобланган қайта ҳисоб китоб
натижасида ҳисобланган даъво аризасидаги 46 019 232 сўм даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, Сирдарё тумани “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида жойлашган
3-сонли мактаб марказий ичимлик сув тармоғига уланиб ичимлик сувидан
фойдаланиб келмоқда. Код-1 тармоқда сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд, Код-2
тармоқ дм-32 мм бўлган сув қувурида сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд эмас,
тармоққа ўзбошимчалик билан уланган, истеъмолчининг ҳар ойда юборган
ҳисоботларида ушбу тармоқ кўрсатилмаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан
2025 йил 10 февраль куни №252-сонли далолатнома расмийлаштирилган.
Жавобгар ҳаракатларида сувга ноқонуний уланиш бўлганлиги иш
ҳужжатлар билан даъвогар томонидан исботлаб берилмади.
Ваҳоланки, Жиноят ишлар бўйича Сирдарё туман судининг 2025 йил
20 февралдаги қарори билан сувдан ноқонуний уланиш ҳолатлари мавжуд
бўлмаганлиги учун, мактаб хўжалик мудири Б.Тиркашевга нисбатан
қўлланилган жарима бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
73-моддасига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган
ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар
кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун
мажбурийдир.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг 3-сонли мактабда аниқланган
ноқонуний сув тармоғига уланиш деб ҳисоблаган 46 019 232 сўм даъво
талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд 177 260 832 сўм даъво талабини
85 222 368 сўм қисмини қаноатлантириб, даъвонинг 92 038 464 сўм қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилган қисми бўйича
1 704 447,36 сўм давлат божи тўлови ва 37 500 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, давонинг рад қилинган қисми
бўйича 1 840 769,28 сўм давлат божи тўлови олдиндан тўланганлиги учун
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “SIRD RY
SUV
` IN I” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сирдарё туман мактабгача ва мактаб бўлими ҳисобидан
даъвогар “SIRD RY SUV
` IN I” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига
85 222 368
сўм
қарздорликни,
олдиндан
тўланган
1 704 447,36 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
“SIRD RY
SUV
` IN I” масъулияти чекланган жамияти
томонидан 1 840 769,28 сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов