← Назад
Решение #2897267 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 162 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2518/29549-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
май
2025 йил 14
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
Қ.Маҳамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг “AVTOSANOAT INVEST” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар – “AS-SIRDARYO SERVIS”масъулияти чекланган
жамиятидан 51 254 225сўм асосийқарзундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Г.Эргашева (2024 йил 26 декабрдаги
31-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият вакили Э.Назаров (2025 йил
14 апрелдаги 71-сонли ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, видеоконференц алоқа режимида (кўмаклашувчи
суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди-АКТ ходим Ж.Хусниддинов) суд
мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “AVTOSANOAT INVEST”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
– “AS-SIRDARYO SERVIS”масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 51 254 225 сўм
асосийқарзундиришни сўраган.
Судда даъвогар даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъво муддатини
қўллаган ҳолда даъвони рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Иш ҳужжатларида аниқланиши-ча, “O`ZAVTOSANOATSERVIS”
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 2015 йил 02 мартда ДУ05/2015-сонли шартнома ва ушбу шартномага 2018 йил 1 январда 1-сонли,
2019 йил 1 мартда 2-сонли, 2020 йил 01 мартда 3-сонли қўшимча келишув
имзоланган.
Шартнома 2.1-бандига кўра, 2016 йил 1 мартга қадар бошқарув
таъсисчиси жиҳозларни жамиятга ижарага беришга келишилган бўлиб
қўшимча шартномалар билан унинг муддати 2021 йил 1 мартга қадар
узайтирилган.
Шартномага кўра, жавобгар ишончли бошқарув асосида олинган
мулклардан фойдаланганлик учун мулк берувчига даромадидан чораклик
тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Ижарага берувчи томонидан
жавобгарга 2018 йил 30 сентябрдан 2020 йил 30 июнга қадар жами 71 254 225
сўмлик счёт-фактура юборилган. Жавобгар томонидан 2018 йил 26 декабрда
бир марта 20 000 000 сўм тўловни амалга оширган бўлиб, 51 254 225 сўм
қарздорлик тўланмай қолган ва жавобгарнинг 51 254 225 сўм қарздорлиги
аниқланган.
“O`ZAVTOSANOATSERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва
даъвогар ўртасида 2023 йил 03 февралда қабул қилиш топшириш
далолатномаси имзоланган ва ушбу қарздорлик даъвогарга ўтказилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза тақдим этиб, ФКнинг 150моддасига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарори 16-бандига асосан ФКда даъво
муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни
тиклаш тўғрисида ариза берилиши шартлиги назарда тутилмаган. Даъвогар
томонидан даъво муддати ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш
ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса ҳамда суд даъво муддатининг
ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддат
тикланиши ва бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши мумкин.
Суд мажлисида даъвогар келтирган важлар бўйича 2018 йил 30
сентябрдан 2020 йил 30 июнга қадар жами 71 254 225 сўмлик счёт-фактура
юборилган. Жавобгар томонидан 2018 йил 26 декабрда бир марта 20 000 000
сўм тўловни амалга оширган бўлиб, 51 254 225 сўм қарздорлик тўланмай
қолган ва жавобгарнинг 51 254 225 сўм қарздорлиги аниқланган. Даъво
муддатида узилишлар бўлмаган ва даъвогар томонидан муддатнинг ўтказиб
юборилиши узрли деб топиш учун илтимоснома киритилмаган.
Агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш ва
ушбу муддатни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса, ушбу аризани кўриб
чиқиш натижаси ҳал қилув қарорида кўрсатилиши керак.
Шу муносабат билан судлар даъво муддатини ўтказиб юборилишининг
сабабларини ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар
билан бирга ўрганишлари, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорида тушунтириш берилган.
ФКнинг 162-моддасида белгиланганидек, асосий талаб бўйича даъво
муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу
кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади.
Шу боис, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини
қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юкланиб, Республика бюджетига даъвогардан 51 254 225 сўм рад этилган
даъво талабининг 2 фоизи миқдорида 1 025 084,50 сўм давлат божи
ундиришни, 37 500 сўм почта харажатини тўланганлигини инобатга олишни,
суд видеоконференц алоқа режимида кўрилганлиги учун 93 750 ВКА
харажатини Олий суд депозитига ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 149,150,151-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“AS-SIRDARYO SERVIS”масъулияти чекланган жамиятининг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Даъво муддатини қўллаган Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
“AVTOSANOAT INVEST” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар – “AS-SIRDARYO SERVIS”масъулияти чекланган жамиятидан 51
254
225сўм
асосийқарзундириш
тўғрисидаги
даъво
аризаси
қаноатлантиришданрад қилинсин.
“AS-SIRDARYO SERVIS”масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан
Республика бюджетига сўм 1 025 084,50 давлат божи, Олий суд депозитига
93 750 сўм ВКА харажати ундирилсин ва 37 500 сўм почта харажати
тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
(протест келтирилиши) қилиниши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов