← Назад
Решение #2897275 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| ИПКнинг | 221 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Давлат божи | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/30-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
М.Игамназаров (2025 йил 13 январдаги 30-00002-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари И.Султонов (2025 йил 10 январдаги 1-сонли ишончнома
асосида), Х.Дўсназаров (2025 йил 09 январдаги 4-сонли ордер
асосида) иштирокида, аризачи Сирдарё вилоятисолиқ бошқармасининг
жавобгар “ S R
USIN SS” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 3 423 083 535 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда —
аризачи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, аризасида жавобгар “ S R
USIN SS”масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда — жавобгар) га нисбатан 3 423 083 535 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
уд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза бўйича
жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги бугунги кун ҳолатига
бартараф этилганлиги, жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжуд эмаслигини, ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизими орқали олинган маълумотни тақдим этиб, қарор қабул қилишни судга
ҳавола қилиши ҳақида тушунтириш берди.
уд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ариза бўйича
жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги бугунги кун ҳолатига
бартараф этилганлиги, жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжуд эмаслигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришдан рад этишни, ишни
кўриш билан боғлиқ почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва унинг Қозоғистон
Республикасидаги хорижий ҳамкори “Нефте Сервис” (кейинги ўринларда
матнда— хорижий ҳамкор) ўртасида 2019 йил 30 апрелдаги умумий қиймати
590 000 АҚШ
доллари
миқдоридаги
IDN
рақами
200624744303232642190200001-бўлган NS- /30/04-2019-сонли импорт
контракти (кейинги ўринларда матнда—импорт контракти деб юритилади)
тузилган. Ушбу импорт контрактига асосан жавобгар жами 590 000 АҚШ
доллари миқдоридаги маблағлар хорижий ҳамкорига ўтказилган,
лекин 590 000 АҚШ доллари миқдоридаги шартномада назарда тутилган
товарлар олиб келинмаган (эркин муомалага чиқарилмаган (импорт)) ва(ёки)
қарздорлик хорижий ҳамкори томонидан қопланмаган ва шу сабабли
жавобгарнинг жами 590 000 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан 2024 йил
8 ноябрда тақдим этилган 13-27/417- dfu- онли маълумотга кўра,
жавобгарнинг контракти бўйича 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 590 000
АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда матнда—Низом)нинг 5-бандида
Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги
маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар
билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилади.
Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки
инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хорижий ҳамкор
мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик
соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида қайд этилган давлатдан
ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик
юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга
киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида контракт бўйича тўлов
амалга оширилмаган қисми доирасида “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимига расмийлаштирилган сўнгги божхона юк декларацияларига
тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати
органларига мурожаат этишлари шарт. Бунда ушбу контрактлар бўйича
маблағлар (молиявий транзакциялар) божхона юк декларацияларига тегишли
ўзгартиришлар киритилгандан сўнг ўтказилади.
Низомнинг 9-бандида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг
олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган
ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни
таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи
органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат
банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ
орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Низомнинг 10-бандига кўра, ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди
ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.
Низомнинг 11-бандида контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд
бўлмаган тақдирда, банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу
контракт бўйича банк операцияларини амалга ошириши қайд этилган.
Низомнинг 22-бандига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо
контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга
оширилади.
Низомнинг 23-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши
ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар бўйича «экспорт»,
«реэкспорт» ёки кейинги қайта ишлаш учун «эркин омбор» божхона режимига
расмийлаштирилган санадан, хизматлар (ишлар) бўйича бажарилган ишларни
қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб
кетмаслиги керак. Бунда товарларнинг шартнома ижросида акс этиши
божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга
оширилади.
Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши
ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Валютани
тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 111-моддасидабелгиланган
жаримани тўлайдилар.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Валютани
тартибга
солиш
1
тўғрисида”ги Қонунининг 11 -моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи
билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда)
ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни
таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация
қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб
бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган
давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан
тасдиқланади.
Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони
суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки)
хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид
контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони
суммасига камайтирилади.
Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация
қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қуйидаги ҳолларда
қўлланилмайди:
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб
бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар
бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан
йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли
орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга
ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда
ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида
бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда
белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги ўттиз олти ой ичида
таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса;
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув
қарори чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ репатриация
қилинган активлар суммасига нисбатан.
Жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари
бўйича репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда ўн
кунлик муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима
суммаси резидентга қайтарилади.
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун
ичида ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация
қилинган тақдирда, тўланган жарима қайтарилади, жарима қўллаш
тўғрисидаги ишни юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш учун кўрилган
барча чоралар бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг охирги
ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган
жарималарни ундириш ундирилиши лозим бўлган суммани ундириш
тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида тўловларни
бўлиб-бўлиб ҳар ойда тўлаш имконияти берилган ҳолда амалга оширилади.
Низомнинг 28-бандида Ушбу Низомнинг 27-бандидакелтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан
жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома)
юборилади. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта
орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш
кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса
кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган
кун деб ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига
талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги
ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи
ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи
субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган
тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат қилади.
Шунингдек, низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб
чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши
таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши
белгиланган.
Низомнинг 35-бандида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ
тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва
хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари
тўғрисидаги
ахборот
ТСОЯЭАТда
шакллантирилади.
Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари тегишли чоратадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси жараёнида жавобгарнинг муддати
ўтган дебитор қарздорлиги 2024 йил 16 декабрга қадар бартараф
этилмаганлиги, 2024 йил 16 декабрь ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган
дебитор қарздорлиги жами 590 000 АҚШ долларини ташкил этиши ва
Низомнинг талабларига асосан кечикканлиги иш ҳужжатлари билан ўз
исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2024 йил
16 декабрь ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 892,97 сўм этиб
белгиланган.
Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига Низомда қайд
этилган тартибда 2024 йил 16 декабрда 30-49252-сонли талабнома юборилган,
бироқ жавобгар томонидан солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан
эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар) ёзма ёки
электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилган ҳолда тақдим
этилмаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизи
миқдорида, яъни 760 685 230 сўм ва 35 фоизи миқдорида, яъни 2 662 398 305
сўм, жами 3 423 083 535 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Бироқ, суд муҳокамаси давомида жавобгар томонидан Низомда назарда
тутилган талаблар бажарилиб, 2025 йил 12 майда 100 000 АҚШ доллари,
2025 йил 13 майда 490 000 АҚШ доллари, жами 590 000 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағи репатриация қилинганлиги, импорт шартномаси
бўйича дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги, қарздорлик бартараф
этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинди.
Буни тасдиғи сифатида, жавобгар 2025 йил 13 май куни судга
жавобгарнинг юқорида қайд этилган импорт шартномаси бўйича дебитор
қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома тақдим қилди.
ИПКнинг 221-моддаси иккинчи, учинчи қисмларига кўра,суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги
фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.Молиявий санкцияларни
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд молиявий санкциялар
суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик тўғрилигини ҳам текширади.
Юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларида келиб чиқиб, суд Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг
талабларига мувофиқ дебиторлик қарздорлик бартараф этилганлиги учун
жавобгарга 3 423 083 535 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи 9-моддасининг 19-бандига
мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд иш бўйича давлат божи
ундирмасликни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-179, 217, 220-222-моддаларини
қўллаб, суд
“
Аризачи
S R
қ а р о р қ и л а д и:
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар
USIN SS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
муддати ўтган дебитор қарздорликка 3 423 083 535 сўммолиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
“ S R
USIN SS”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан аризачи Сирдарё вилоятисолиқ бошқармаси фойдасига олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков