← Назад
Решение #2897276 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 221 | — | law | |
| онуни | 111 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5405-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, аризачи вакили М.С.И (2024 йил 3
январдаги 22-00006-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили - раҳбар
А.А иштирокида, аризачи Q DIRнинг жавобгар Q DIR МЧЖга нисбатан
4 733 971 521,86 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи Q DIR (кейинги ўринларда матнда - аризачи) Гулистон
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида
жавобгар Q DIR МЧЖ (кейинги ўринларда матнда— жавобгар)га нисбатан
4 733 971 521,86 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
уд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза судга
киритилгандан сўнгра жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги
қисман бартараф этилганлиги, жавобгарнинг бугунги кундаги дебитор
қарздорлиги 0,20 еврони ташкил этиши, бу божхона томонидан берилган
ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали
олинган маълумот билан тасдиқланиши, шу сабабли аризани қисман
қаноатлантиришни, жавобгарнинг 0,20 евро миқдоридаги дебитор қарзига
нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза судга
киритилгандан сўнг муддати ўтган дебитор қарздорлиги бартараф
этилганлиги, бугунги кундаги дебитор қарздорлиги 0,20 еврони ташкил
этиши, шу сабабли 0,20 евро миқдоридаги дебитор қарзига нисбатан молиявий
жарима қўллашни сўради ва судга “Агробанк” АТБ банк маълумотномасини
тақдим қилди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда - ИПК) нинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги
фактини, текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва унинг хорижий ҳамкори
“Ri t r
hin ” (Швейцария) (кейинги ўринларда матнда - хорижий ҳамкор)
ўртасида 2021 йил 02 декабрда 28 404 850 евро миқдорида IDN рақами
20032451308909823210200001-бўлган 21911901-сонли импорт шартномаси
(кейинги ўринларда матнда – импорт контракти деб юритилади) тузилган.
Ушбу импорт контрактига асосан хорижий ҳамкорга 6 713 815,20 евро
миқдоридаги товарлар етказиб берилмаган, маблағлар келиб тушмаган ва(ёки)
қарздорлик хорижий ҳамкори томонидан қопланмаган ва шу сабабли
жавобгарнинг 6 713 815,20 евро миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик
қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан 2025 йил
20 мартда тақдим этилган 13-27/116 dfu- онли маълумотга кўра,
жавобгарнинг импорт бўйича 2024 йил 01 март ҳолатига жами
6 713 815,20 Евро миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги
мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда матнда—Низом)нинг 5-бандида
контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги
маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар
билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилади.
Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки
инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хорижий ҳамкор
мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик
соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида қайд этилган давлатдан
ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик
юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга
киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида контракт бўйича тўлов
амалга оширилмаган қисми доирасида “эркин муомалага чиқариш (импорт”»
божхона режимига расмийлаштирилган сўнгги божхона юк декларацияларига
тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати
органларига мурожаат этишлари шартлиги белгиланган.
Низомнинг 9-бандида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг
олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган
ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни
таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи
органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат
банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ
орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Низомнинг 10-бандига кўра, ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди
ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.
Низомнинг 11-бандида контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд
бўлмаган тақдирда, банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу
контракт бўйича банк операцияларини амалга ошириши қайд этилган.
Низомнинг 22-бандига Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо
контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга
оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти
билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ
ҳолда мониторинг қилинади.
Низомнинг 24 ва 241-бандига биноан экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан —
«экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси
расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан —
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб
180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Олиб чиқиш контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт (шу
жумладан, экспорт) божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб
180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш
ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш
контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан
ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул
маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул
маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб
тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида
қаралади.
Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши
ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Валютани
тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 111-моддасидабелгиланган
жаримани тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонунининг 111-моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан
қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи
савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган
резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация
қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб
бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган
давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан
тасдиқланади.
Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони
суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки)
хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид
контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони
суммасига камайтирилади.
Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация
қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қуйидаги ҳолларда
қўлланилмайди:
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб
бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар
бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан
йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли
орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга
ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда
ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида
бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда
белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор
қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган дебитор
қарздорлик юзага келган санадан олдинги ўттиз олти ой ичида таъминланган
валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса;
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори
чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ репатриация қилинган
активлар суммасига нисбатан.
Жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари бўйича
репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда ўн кунлик
муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси
резидентга қайтарилади.
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида
ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган
тақдирда, тўланган жарима қайтарилади, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни
юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг охирги
ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган
жарималарни ундириш ундирилиши лозим бўлган суммани ундириш
тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида тўловларни
бўлиб-бўлиб ҳар ойда тўлаш имконияти берилган ҳолда амалга оширилади.
Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима
қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма
хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан
сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни
хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб
ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига
талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги
ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи
ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи
субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган
тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат қилади.
Шунингдек, низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб
чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши
таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши
белгиланган.
Низомнинг 35-бандида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ
тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва
хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари
тўғрисидаги
ахборот
ТСОЯЭАТда
шакллантирилади.
Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари тегишли чоратадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Фаол
ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ
мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл
қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-192-сонли қарорининг биринчи банди тўртинчи
хатбошисига кўра, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан
ҳисобланиши белгиланган.
Аризачи томонидан 2025 йил 13 мартда жавобгарнинг шахсий
кабинетига Низомда қайд этилган тартибда талабнома юборилган, бироқ
жавобгар томонидан давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган
кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар) ёзма ёки
электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилган ҳолда тақдим
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2025 йил 13 март
ҳолатига 1 Евронинг расмий курси 14 102,18 сўм этиб белгиланган.
Божхона томонидан берилган ТСОЯЭАТ таҳлил қилинганда
жавобгарнинг импорт контракти бўйича жами 6 713 815,20 Евро миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 4 733 971 521,86 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Иш ҳужжатларидан ва иш муҳокамаси жараёнида IDN рақами
20032451308909823210200001-бўлган
импорт
контракти
доирасида
жавобгарнинг 2025 йил 10 май ҳолатига 0,20 евро миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги қолганлиги аниқланди.
Божхона бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 11 майдаги
7-366248/25-сонли ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимидан олинган маълумотига кўра, 2025 йил 10 май ҳолатига жавобгарнинг
муддати ўтган дебитор қарздорлиги 0,20 еврони ташкил этади.
Жавобгар томонидан судга тақдим этилган “Агробанк” АТБ Сирдарё
вилоят бошқармасининг 2025 йил 12 майдаги 12/03-65-сонли
маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 21911901-сонли импорт шартномаси
бўйича 2025 йил 12 май ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлиги
0,20 еврони ташкил этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришлари каби далиллар тўлиқ ўз исботини топганлиги, бироқ
жавобгар томонидан дебитор қарздорлик қисман бартараф этилганлиги
сабабли, аризачининг аризасини қисман қаноатлантиришни ва жавобгарга
нисбатан қолдиқ 0,20 евро миқдорида дебитор қарздорлик бўйича 141,02 сўм
(0,20 евро х 14 102,18 сўм курс = 2 820,43 сўм х 5 % = 141,02 сўм) сўм
молиявий жарима қўллашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бироқ суд, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз
қолдириб, аризачи томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 217, 220-222-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи СQ DIRнинг аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Q DIR МЧЖга нисбатан 141,02 сўм молиявий жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган 141,02 сўм молиявий жаримани ундириш аризачи Q DIR
зиммасига юклатилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Тушунтирилсинки, Низом талабларига кўра, аризада кўрсатилган ташқи
савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 120 кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари
бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган
тақдирда — тўланган жарима суммасининг 75 фоизи қайтариб берилади.
Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси
асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси
томонидан қайтариб берилади.
Судья
З.Т. Раджабов