Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/5434 Дата решения 12.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый GULIS N G LD Y RD
Source ID 29d6d167-d597-48d7-9df0-1d571ce10989 Claim ID PDF Hash 66c4c75e0cfe6a71... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5434-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Т.Шамсуддинов (2025 йил 7 майдаги ДА-06/0507-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакиллари Э.Абдукаримов (2025 йил 12 майдаги 26-сонли ишончнома асосида), Ф.Жаниев (2025 йил 12 майдаги 27-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар “GULIS N G LD Y RD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 327 054 775 сўм асосий қарздорлик ва 710 976 376 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ ududi l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “GULIS N G LD Y RD” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган электрэнергия учун 1 327 054 775 сўм асосий қарз ва710 976 376 сўм пеня ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Гулистон туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 мартдаги 100416-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 апрель ҳолатига 1 327 054 775 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 710 976 376 сўм пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг Гулистон тумани электр тармоқлари корхонаси жавобгарга 2025 йил 8 февралда қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 апрель ҳолатига 1 327 054 775 сўм асосий қарз ва 710 976 376 сўмпеня ҳисобланганлиги, пеня суммаси 2024 йил давомида вужудга келган 3 322 091 926 сўм асосий қарзга нисбатан ҳисобланганлиги, ушбу асосий қарзнинг 1 995 037 151 сўм қисми Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан ундирилганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари қарздорликни тан олиб, қарзни сўндириш чорасини кўраётганлигини тушунтириб, пеняни камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2024 йил давомида 3 322 091 926 сўм асосий қарзи ва 710 976 376 сўм пеня қарздорлиги вужудга келган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 995 037 151 сўм асосий қарз ва 34 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган. Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 1 327 054 775 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 327 054 775 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 327 054 775 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 710 976 376 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 3.12-бандининг учинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 710 976 376 сўм пеня суммасини камайтириб, 250 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво баҳоси 2 038 001 151 сўмнинг 2 фоизи, яъни 40 760 023,02 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “GULIS N G LD Y RD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 1 327 054 775 сўм асосий қарз,250 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “GULIS N G LD Y RD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 40 760 023,02 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков