← Назад
Решение #2897282 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/4843-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котибалигида, даъвогар
вакили М.Суяров (2024 йил 5 мартдаги 205/01-01-сонли ишончнома асосида),
Ш.Дадабаев (ишончнома асосисида), жавобгар вакили Д.Бобобеков (2025 йил
14 апрелдаги 187-сонли ишончнома асосида), Давлат тиббий суғурта
жамғармаси вакили Д.Бердиев (ишончнома асосида),Сирдарё вилояти
иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Шошилинч тез ёрдам
илмий маркази Сирдарё вилоят филиали ҳисобидан 820 308,08 сўм миқдорида
қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н иқ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (даъвогар) судга
мурожаат қилиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Шошилинч тез ёрдам
илмий маркази Сирдарё вилоят филиали(жавобгар)ҳисобидан 820 308,08 сўм
миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлатт тиббий
суғурта жамғармаси, Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси,
Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси, “Ўзмиллийбанк” АЖ
(учинчи шахслар) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинганСирдарё
вилояти
ғазначилик
хизмати
бошқармаси
ва
“Ўзмиллийбанк” АЖ вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси
ва “Ўзмиллийбанк” АЖ вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризада билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан уч томонлама ижараси
шартномаси тузилмаган ҳолда бинонинг бир қисмини бошқа шахсларга
тўғридан-тўғри
фойдаланишга
берилганлиги,
текширув
қонуний
ўтказилганлиги, далолтанома расмийлаштирилганлигини билдириб, даъво
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб,
фуқароларга қулай шароит яратиш мақсадида бинонинг бир қисми
“Ўзмиллийбанк” АЖга фойдаланиш учун рухсат берилганлиги, ҳозирда
“Ўзмиллийбанк” АЖ билан ижара шартномаси тузилганлиги ҳақида
тушунтиришлар бериб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлатт тиббий суғурта
жамғармаси ва Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакиллари даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил
14 февраль куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан
мониторинг ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон
қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда давлат мулкини ижара
шартномаси тузмасдан тўғридан-тўғри ўз балансида бўлган бинонинг
4.50 кв.м. қисмини “Ўзмиллийбанк” АЖга Сирдарё вилоят филиалига турли
хизмат турлари учун тўлов қабул қилиш учун берганлигини аниқланган.
Шунга асосан, даъвогар томонидан 2025 йил 1 январидан 2025 йил
14 февралга қадар бўлган давр мобайнида ижара шартномаси тузмаган ҳолда
фойдаланилганлиги учун 410 154,04 сўм миқдорда ижара тўлови ҳисобланиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги
660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига асосан ижара ҳақи тўловлари икки
баробарга кўпайтирилган ҳолда 820 308,08 сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб
қилинган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган 820 308,08 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловини 10 иш куни мобайнида тўлаш ҳақидаги
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар жавобгарга нисбатан 820 308,08 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган.
Жавобгарнинг даъвогардан 820 308,08 сўм миқдорида қайта ҳисобланган
ижара тўловидан қарздорлик ҳолати давлат мулкини хатловдан ўтказиш
далолатномаси, маълумотнома, тарафларнинг ёзишмалари, даъвогарнинг
берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ишга
алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан 820 308,08 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризаси асосли деб
ҳисобланганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўланмаганлиги, даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан
камлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами 375 000 сўм миқдорида
давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 13, 68, 74, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд-,
қарор қилди:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Шошилинч тез ёрдам илмий маркази
Сирдарё вилоят филиали ҳисобидан 820 308,08 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўлови ваолдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм
миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Шошилинч тез ёрдам илмий маркази
Сирдарё вилоят филиали ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков