← Назад
Решение #2897284 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 366 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3147-сонли иш
ОҚОЛТИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 12 май
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Ж.Ахбутаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Исаев
(ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “B TIY R-R MIL
TR NS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Оқолтин туман
йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ҳисобидан 619.178.918
сўм асосий қарз ва 309.589.459 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “B TIY R-R MIL TR NS” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “Оқолтин
туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси (кейинги
ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 619.178.918 сўм миқдорида қарз ва
309.589.459 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган палата ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисига келмади.
ИПКнинг 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда —ИПК)нинг 127, 128, 170,172-моддасига асосан,
ишни унда мавжуд материаллар асосида Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
кўрсатилган важларини қўллаб-қувватлаб, 619.178.918 сўм миқдорида қарз ва
309.589.459 сўм миқдорида пеня ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига
нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 16
августдаги 111-ш-сонли, 2022 йил 20 июндаги 7/940-сонли ва 2023 йил 30
октябрдаги 10/22-сонли шартномалар (кейинги ўринда - шартномалар)
жавобгар корхонанинг олдинги раҳбарияти томонидан қонунга ҳужжатларига
зид равишда тузилганлигини, бу бўйича ҳеч қандай тендер савдолари
ўтказилмаганлигини, тарафлар томонидан тузилган шартномалар ҳам
жавобгарнинг ўзида мавжуд эмаслигини, ишларни бажарилганлиги тўғрисида
ҳам ҳужжатлар сақланмаганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини
тўлиқ рад этишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокурори
ёрдамчиси З.Сайдахмедов тарафлар ўртасида тузилган шартномалар тарафлар
томонидан қонунга ҳужжатларига зид равишда тузилганлигини, бу бўйича
ҳеч қандай тендер савдолари ўтказилмаганлиги сабабли даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ рад этишни сўради.
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга
тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни ғазначилик органларида рўйхатга
олинмаганлиги тўғрисида 2025 йил 07 майдаги ёзма маълумотномани тақдим
этилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар (буюртмачи)
ўртасида бажарувчига тегишли бўлган автотранспортда юк ташиш ва машина
механизм хизматларини кўрсатишга доир 2021 йил 16 августда 111-ш-сонли,
2022 йил 20 июнда 7/940-сонли ва 2023 йил 30 октябрда 10/22-сонли
шартномалар тузилган.
Шартномалар шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмаси
бўйича шартноманинг 1.1-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиши,
буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган асос (важи)и бўйича
жавобгарга шартномаларда назарда тутилган ишлар бажарилган ва бу ҳақда
ҳисобварақ-фактуралари расмийлаштирилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 07 майдаги ёзма
маълумотномага кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган юқорида қайд
этилган шартномалар рўйхатга олинмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
Юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан
ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик
бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик
бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик
мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25
декабридан кечиктирмай тақдим этади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган
шартномаларида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш
назарда тутилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари,
уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонунчиликда
назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан
ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан
рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар
ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий
валютасида ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг биринчи
ҳамда иккинчи гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик
бўлинмалари томонидан буюртмалар шаклида рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалари
жорий молия йили доирасида амал қилиш муддати билан тузилиши лозим,
капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонунчиликда назарда
тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган
ҳоллар бундан мустасно. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, агар
шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча битим
тузилмаган бўлса, етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича юридик мажбуриятларни
бажариш тугатилади.
Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик
мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли
моддалар бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан
ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган
кредиторлик қарзи суммасига банд қилиб қўйилади.
Маблағларни:
бюджет ташкилотининг иқтисод қилинган бюджетдан ажратиладиган
маблағлари ҳисобидан ўз бюджет ташкилотларини ривожлантириш
жамғармасига, шунингдек тиббиёт муассасаси томонидан — харажатлар
сметасида назарда тутилган мақсадли бюджетдан ажратиладиган маблағлари
ҳисобидан ўзининг тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармасига;
ҳар бир объект бўйича келишилган манзилли ва титул рўйхатларда
ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган
суммалар доирасида капитал қўйилмалар бўйича буюртмачи хизматини
сақлаб туришга;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органларининг хизматлари учун ҳақ тўлашга;
юридик мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар
асосида амалга ошириладиган харажатларни тўлашга ўтказиш шартнома
тузилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28
февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат
бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишига оид шартномалари
мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у
амалга оширилгандан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сон Қарори ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги
276-сонли қарори биринчи бандига кўра,Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг энг яхши таклифларни танлаш
ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон
шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаби 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга
кирганлиги маълумот учун қабул қилиниши белгиланган, шунингдек, ушбу
қарор билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ
тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 9-бандига кўра, давлат буюртмачиси ва иштирокчилар электрон
давлат харидларидаги иштирокларини электрон рақамли имзолардан (кейинги
ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда амалга оширади. Давлат буюртмачиси
ва иштирокчининг ЭРИдан фойдаланиб давлат харидларининг электрон
тизими орқали тузган давлат харидлари тўғрисидаги шартномалари ҳақиқий
ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар шартномаларини тузишда “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонунда белгиланган талабларга риоя қилмаган. Хусусан,
Қонуннинг 30-моддасида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш
турлари санаб ўтилган бўлиб унга кўра, харид қилиш электрон дўкон,
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши
таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга
ошириладиган давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари
ва
қарорлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа
рақобатли турлари тартибида амалга оширилади.
Мазкур Қонун нормаларига мувофиқ, жавобгар харид қилиш тартибтаомилларига риоя қилган ҳолда, электрон дўкон, тендер, энг яхши
таклифларни танлаш, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
аукцион каби харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турларини
ўтказилишини таъминламасдан, жавобгар даъвогар билан тўғридан-тўғри
шартномаларини тузган.
Тарафлар ўртасида тузилган юқоридаги шартномалар Ғазначилик
бўлимдан рўйхатдан ўтмаган, шунингдек, тендер (харид қилиш тартибтаомиллари амалга оширилмаган, шартномаларни харид қилиш тартибтаомилига риоя этмаган ҳолда тузилган) ўтказилмаган ва бу билан Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сон Қарори,
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги
276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш
билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низом талаблари бузилган.
Бундан кўринадики, жавобгар амалдаги қонунчиликка асосан бюджет
ташкилот ҳисобланади ва тендерсиз шартномалар тузиш, хизматларни қабул
қилиш, тўловларни амалга ошириш ваколатига эга эмас, шунингдек, даъвогар
тўғридан-тўғри шартнома тузувчи субъектлар тоифасига кирмайди, бу эса ўз
навбатида тарафлар ўртасидаги шартномалар қонунчилик талабларига зид
равишда расмийлаштирилганлигини билдиради.
Суд, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда Давлат
харидлари бўйича қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни тарафлар
ўртасида электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар
бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилган ҳолда
иш (хизмат)лар бажарилмаган деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ даъвогар ва
жавобгар томонидан юқорида қайд этилган шартномалар бўйича тендер
ўтказилганлиги ва тендер ғолиби бўлганлигини асословчи ҳужжатлар тақдим
этилмади.
Бундай ҳолларда, даъвогарнинг даъвони асоси сифатида келтирилаётган
шартномалар бўйича 619.178.918 сўм миқдорида қарз ундириш тўғрисидаги
даъво талаби асосли деб ҳисоблаб бўлмайди, шу сабабли суд даъвогарнинг
ушбу талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
309.589.459 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФК 364-моддаси биринчи қисмида эса, “Агар тарафлар ўртасида
шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб
қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган
ҳисобланади”, деб кўрсатиб ўтилган.
ФКнинг 366-моддаси иккинчи қисмига кўра, нотариал тасдиқланиши
ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал
тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал
тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома
рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади.
Суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасида низоли ҳолат юзасидан “Бюджет” кодекси талабига асосан шартнома
расмийлаштирилиб, ғазначилик органидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли
пеня ундириш талабини асоссиз деб топиб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини ҳам қаноталантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан 18.575.368 сўм миқдоридаги давлат
божини ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини олдиндан
тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 116, 118, 170,176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “B TIY R-R MIL TR NS” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “B TIY R-R MIL TR NS” масъулияти чекланган
жамияти томонидан 18.575.368 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати
олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар “B TIY R-R MIL TR NS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида
ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов