← Назад
Решение #2897285 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5454-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 май
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Ш.Давранов (2025 йил 3 январдаги ЖБ-06/0003-сонли
ишончнома асосида) ва жавобгар вакили У.Юлдашев (2025 йил 22 апрелдаги
9-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“ ududi
l ktr
t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SIRD RY VIL Y I
ISSIQLIK
’ IN I” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
10 842 087 сўм асосий қарздорлик ва 749 546 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ ududi
l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда “SIRD RY VIL Y I ISSIQLIK
’ IN I” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан унга
етказиб берилган электр-энергия учун 10 842 087 сўм асосий қарз ва
749 546 сўмпеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Гулистон туман электр таъминоти
корхонаси ва жавобгар ўртасида 2024 йил 2 декабрдаги 220722-сонли электр
энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги,
жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол
қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 апрель
ҳолатига 10 842 087 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга
оширмаганлиги учун 749 546 сўм пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг
Гулистон тумани электр тармоқлари корхонаси жавобгарга 2025 йил
15 апрелда қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома берган
бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 апрель ҳолатига
10 842 087 сўм асосий қарз ва 749 546 сўмпеня ҳисобланганлигини баён
қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан олиб,
қарзни сўндириш чорасини кўраётганлигини тушунтириб, пеняни
камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 апрель ҳолатига муддати ўтган
10 842 087 сўм асосий қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги
кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган.
Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
10 842 087 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар
каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 10 842 087 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
10 842 087 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 749 546 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 3.12-бандининг учинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб
ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, суд пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий
аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 749 546 сўм пеня
суммасини камайтириб, 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво
баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд
иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118,127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SIRD RY VIL Y I ISSIQLIK
’ IN
I” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан“ ududi
l ktr t rm ql ri” акциядорлик
жамиятифойдасига10 842 087 сўм асосий қарз,500 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SIRD RY VIL Y I ISSIQLIK
’ IN I” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков