Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2665 Дата решения 12.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f5cd5401-157d-460a-8044-2d41fa670f6f Claim ID PDF Hash c076aa5dde439cf5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганли… бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/2665-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 12 май Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасининг “P l t x Sird r ” масъулияти чекланган жамиятидан Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига 509 903 400 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 339 935 600 сўм, жами 849 839 000 сўм асосий қарз, 23 582 986 сўм банк фоизи, 17 468 440 сўм давлат божи, 93 750 сўм видеоконференция харажати, 37 500 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари М.Балтаев (29.04.2025 йилдаги 01/12-473-сонли ишончнома асосида), Ж.Муқумов, М.Джуманов (28.04.2025 йилдаги 01/12-467-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Хайдаров (2025 йил 03 январдаги 01/09-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Уруғчиликни ривожлантириш маркази давлат муассасаси(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “P l t x Sird r ” масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)Институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига 509 903 400 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 339 935 600 сўм, жами 849 839 000 сўм асосий қарз, 23 582 986 сўм банк фоизи, 17 468 440 сўм давлат божи, 93 750 сўм видеоконференция харажати, 37 500 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан асосий қарз судга даъво аризаси киритилганидан кейин тўлаб берилганини билдириб, даъвони қолган банк фоизини ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилаётганлигини, унинг лойиҳаси тайёрланганлигини, медиатикв келишувда асосий қарзни тўлаш бўйича муддатларида келишмовчилик бўлаётганлигини, медиатив келишувни имзолатиш учун вақт кераклигини, шу сабабли судни кўришни кейинга қолдиришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарга берилган муддат давомида медиатив келишувга эришилмаганлигини ҳисобга олиб, жавобгарнинг судни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини рад этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Сирдарё вилояти “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2023 йил пахта ҳосилидан олинган уруғлик чигит 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДКга тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сонли қарори 2-бандига мувофиқ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига: селекция ва уруғчилик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уруғчилик, пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш масалаларида барча манфаатдор муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш; рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларни янгилаш ва уларни жойлаштириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш; пахтанинг янги навларини рўйхатдан ўтказишга доир таклифларни янги навларнинг энг аввало тезпишарлик ва тола сифати кўрсаткичлари эксперт баҳолангандан кейин ҳар йили Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқиш; чигит ишлаб чиқариш ҳажмларини, уларнинг икки йиллик захирасини яратишни ҳисобга олган ҳолда белгилаш, уруғлик тайёрлаш, унга ишлов бериш ва тайёрлаш бўйича буюртмани ижрочиларгача етказиш; чигитни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, тозалаш, навларга ажратиш, калибрлаш, сертификациялаш, қоплаш, сақлаш ва сотишни ташкил этиш, шунингдек уруғлик материал навининг софлиги ва кондицияси таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш; мулкчилик шаклларидан, хўжалик юритиш усулларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, бирламчи, элита, оммавий уруғчилик ва чигитни қайта ишлаш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган. Мазкур Низомнинг 8-бандида 1999 йил ҳосилидан бошлаб чигит етиштирувчи илмий муассасалар ва хўжаликларни рағбатлантириш тартибида уруғлик чигит унувчанликнинг биринчи классига мувофиқ бўлганда элита уруғлик учун пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизи, биринчи репродукцияли уруғлик учун – 75 фоизи, иккинчи репродукцияли уруғлик учун – 25 фоизи миқдорида устама белгиланиши ҳамда 2012 йил 1 январдан бошлаб пахтачилик элита-уруғчилик лабораториялари ва хўжаликлари фаолиятини молиялаштириш уруғлик чигит навлари учун устамалар суммасидан ажратиладиган маблағлар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузиладиган шартномалар бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган бошқа даромадлар ҳисобига молиялаштирилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида устама маблағ — уруғлик пахта хом ашёси етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида уруғчилик хўжаликлари, илмий муассасалар, нав муаллифлари ва уруғчиликка бевосита алоқадор бўлган субъектларга ажратиладиган маблағ, деб тушунча берилган. Низомнинг 14-бандига кўра, уруғлик пахта хом ашёсига қонун ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (O’zDSt-663-2017 “Уруғлик чигит. Техникавий шартлар”) талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади. Шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандида устамалар харажати тайёрланган уруғлик чигит нархига киритилиши, 16-бандида устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади: а) пахта-тўқимачилик кластерларида: биринчи босқичда — уруғлик пахта хом ашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахтатўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига —20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз бўлиши кўрсатилган. Мазкур Низомнинг 17-бандига кўра, ўтказиладиган маблағнинг нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олиниши, 18-бандига кўра, нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилиши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарорининг 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил ҳосилидан бошлаб: пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилиши, пахта хом ашёсини етиштирувчилар (фермер хўжаликлари, пахтатўқимачилик кластерлари, кооперациялар)га районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилиши, пахта хом ашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу жумладан, уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинади ҳамда босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилиши белгиланган. 55-ХЛ ҳисоботга асосан ҳамда “POLY E SIRD RYO” масъулияти чекланган жамияти томонидан пахта ҳосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик чигит учун маблағлар ажратилиб, юқорида кўрсатилган Низом талабларига мувофиқ иккинчи босқичда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК ҳисоб рақамига 849 839 000 сўм маблағлар ўтказиб берилиши лозим эди. Ушбу маълумотномаларда ва 55-ХЛ ҳисоботида жавобгар томонидан кўрсатилган 849 839 000 сўм қарздорликни тўлаш ҳақида 2024 йил 11 октябрда 21/05-310-сонли, 2024 йил 20 ноябрда 01/12-1283-сонли огоҳлантириш хатлари, 2024 йил 12 декабрда 01/12-1474-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар 849 839 000 сўмлик маблағларни тўлаш чораларини кўрмагани ҳамда даъвогар олдида мавжуд асосий қарздорлиги мавжудлиги боис, суд даъво талабини асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 849 839 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланганлик учун 849 839 000 сўм асосий қарзнинг йиллик 15 фоиз ҳисобидан 23 582 986 сўм фоиз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги, иккинчи қисмига кўра фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Банк фоизини ундириш мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъвода банк фоизи миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланган бўлса-да, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб эмас. Чунки, жавобгар фермер хўжаликларига берилган пул маблағлари ҳисобига ўз вақтида пахта ҳосилини олмай, ўз вақтида ким-ошди аукцион савдосида сотилмай жавобгар олдида қарздорлигини тўлиқ қопланмаслигига сабаб бўлган. ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Пленум қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасигамувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш талабини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу асосларга кўра суд, иқтисодий иш бўйича мажбуриятларни бажарилиши давомида юзага келган низо бўйича, банк фоизи ундириш бўйича даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 11 800 000 сўм банк фоизи ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво талабидаги суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган видеоконференцалоқа учун 93 750 сўм пул маблағи даъвогар ариза билан мурожаат қилганида қайтариш тўғрисида маълумотнома берилишини лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига 849 839 000 сўм асосий қарз, 11 800 000 сўм банк фоизи, 17 468 440 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 72,118,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогар “Уруғчиликни ривожантириш маркази” ДКнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “POLY E SIRD RYO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК фойдасига 849 839 000 сўм асосий қарз, 11 800 000 сўм банк фоизи, 17 468 440 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилмаганлиги сабабли “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси аризаси бўйича олдиндан тўлаб чиқилган видеоконференцалоқа учун 93 750 сўм пул маблағи қайтарилиши тўғрисида маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой муддатда Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов