← Назад
Решение #2897290 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1511-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос туман
2025йил 08 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси
А.Мадрахимовнинг « rs inv st n rg » масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар «Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» унитар
корхонасидан 5 371 940 0000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси
А.Абдурахманов, жавобгар вакили С.Абдалиев (08.05.2025 йилдаги №41-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси А.Мадрахимов « rs inv st n rg » масъулияти
чекланган жамияти(кеийнги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Ховос туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси» унитар корхонаси(кеийнги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 5 371 940 0000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг171-моддасидаагар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела
олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш
тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу
шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса, ишни кўриш бошқа
кунга қолдирилиши мумкин.
Тугатиш бошқарувчиси судга илтимоснома тақдим қилиб, соғлиги
ёмонлашиб шифохонада даволанаётганлиги сабабли суд мажлисини бошқа
кунга қолдиришни сўраган, лекин илтимосномага илтимосномада келтирилган
важларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза ва илтимосномага нисбатан
ўз эътирозларини билдириб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб,
даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъвогарнинг илтимосномаси ва даъво ариза
талабини рад этишни сўради.
Суд жавобгар вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
даъвогарнинг илтимосномасини рад этиб, ИПК 128, 170-моддаларига асосан,
ишни даъвогар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъво ариза важларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган ёки
судга тақдим этилмади, лекин жавобгар вакили даъво аризага ўз эътирозларини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этди.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент шахар иқтисодий судининг 4-102406/460-сонли иқтисодий иш бўйича 2024 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан « rs inv st n rg » масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб,
тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилиб, суднинг 19.07.2024 йилдаги
ажрими билан Мадрахимов Аброржон Алимжонович тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинланган.
Аниқланишича тарафлар ўртасида 2022 йил 01 мартда сақлаш юзасидан
№1-сонли шартнома имзоланиб, унга кўра жавобгаринг ҳудудида даъвогарга
тегишли БНД 60/90-маркали битум маҳсулотини сақлаш, маҳсулот сақлангани
эвазига сақлаш ҳақини тўлашга келишилган ва ушбу шартномага асосан
даъвогарга тегишли жами 1 360 050 кг маҳсулот 01.03.2022 йилдаги
далолатнома асосида жавобгар томонидан қабул қилинган.
Жавобгар вакилининг тушунтиришлари ва ҳужжатларга кўра Саидов
Хайрулла Нуруллаевич хам даъвогар « rs inv st n rg » масъулияти чекланган
жамияти ва « l m r im » масъулияти чекланган жамиятининг рахбари
ҳисобланиб, жавобгар ва « l m r im » масъулияти чекланган жамияти
ўртасида Ўзбекистон товар хом ашё биржасида маҳсуло харид қилиш юзасидан
2022 йил 01 мартда электрон шаклда шартнома имзоланиб, шартномага асосан
214 тонна, ҚҚС билан бирга нархи 7 000 000 сўмдан, 1 498 000 000 сўмлик
битум маҳсулоти сотилиб, ушбу маҳсулот учун 25.02.2022 йилдаги №975 сонли
тўлов ҳужжати билан 1 500 000 000 сўм тўланиб, электрон ҳисоб-фактура
расмийлаштирилиб, ўзаро тасдиқланган.
Шунингдек тарафлар ўртасида юқоридаги тартибда 29.04.2022 йилда хам
шартнома имзоланиб, 32 тона, 224 000 000 сўмлик битум харид қилиниб,
28.04.2022 йилдаги тўлов ҳужжати билан маҳсулот учун 230 000 000 сўм
тўланиб, электрон ҳисоб фактура тасдиқланган.
Бундан ташқари « l m r im » масъулияти чекланган жамияти ва
«Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» унитар корхонаси
ўртасида Ўзбекистон товар хом ашё биржасида маҳсуло харид қилиш юзасидан
2022 йил 04 мартда электрон шаклда шартнома имзоланиб, шартномага асосан
285 тонна, ҚҚС билан бирга нархи 7 000 000 сўмдан, 1 995 000 000 сўмлик
битум маҳсулоти сотилиб, ушбу маҳсулот учун 03.03.2022 йилдаги тўлов
ҳужжати билан 2 000 000 000 сўм тўланиб, электрон ҳисоб-фактура
расмийлаштирилиб, ўзаро тасдиқланган.
Юқоридагиларга кўра, сақланаётган маҳсулотларнинг 531 тоннаси биржа
орқали сотилиб, 61,630 тоннасини даъвогар 2022 йил 3 автомашина орқали
жавобгарнинг ҳудудидан олиб кетган.
Қолган 767,37 тонна, қиймати 5 371 940 000 сўмлик маҳсулот, даъвогар
ва жавобгарнинг ўзаро оғзаки келишуви асосида, шартнома имзоланмасдан,
тендер ўтказилмасдан, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмасдан
тўғридан тўғри ишлатиб юборилган.
Жавобгарнинг фаолияти бюджет маблағлари ҳисобидан амалга
оширилиб, Давлат ташкилотлари билан битимлар имзолашда Ўзбекистон
Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 03 июлдаги “Рақобат
тўғрисида”ги
Қонунига
асосан
тендер
ўтказилиши,
Ўзбекистон
Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги №345-сонли
қарори билан тасдиқланган Низом талабига асосан битим Ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Юқоридагиларга
кўра,
қолган
767,37
тонна,
қиймати
5 371 940 000 сўмлик маҳсулот, шартнома имзоланмасдан, тендер
ўтказилмасдан, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмасдан ишлатиб
юборилган.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
767,37
тонна,
қиймати
5 371 940 000 сўмлик маҳсулот давлат харидларига риоя қилинмаган ҳолда
харажат қилинганлиги ёки ишлатилганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар
фойдасига
5 371 940 000 сўм маблағни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни,
ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисмига
мутаносиб равишда 107 438 800 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига
юклашни, шунингдек даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш
билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси А.Мадрахимовнинг даъвогар « rs inv st n rg »
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Ховос туман йўллардан
фойдаланиш унитар корхонасидан5 371 940 000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар « rs inv st n rg » масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 107 438 800сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар « rs inv st n rg » масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм
харажат ундирилсин.
Даъвогар « rs inv st
n rg » масъулияти чекланган жамияти
зиммасидаги почта харажати тўлангани инобатга олинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев