← Назад
Решение #2897292 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик кодексини | 357 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодексини | 446 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2655-сонли қитисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 08 май
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
Қ.Махамаджонов котиблигида, “O`RTA SARQ INVEST” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувининг жавобгар – “BARO O E O
SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Б.Мавлянов,
ишда гувоҳ сифатида келган Б.Эргашевларнинг иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“O`RTA SARQ INVEST” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “BARO O E O SERVIS” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 65 000 000 сўм
асосий қарз ва 32 500 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар тугатиш
бошқарувчиси судга ўз кўрсатмаларини бериб, даъво ариза талабларни
қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан маҳсулот етказиб бериш шартномаси
имзоланганлиги, жавобгарга шартнома бўйича 65 000 000 сўм тўлов амалга
оширилганлигини, шартнома мажбуриятларини бузилганлиги натижасида
қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, даъво
аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишга гувоҳ сифатида келган Б.Эргашев жавобгар жамият таъсисчиси
унинг турмуш ўртоғи М.Эргашева эканлигини, ҳозирда жамият директорлиги
Д.Ғайбуллаевга топширилганлигини, турмуш ўртоғи раҳбар бўлган вақтда
ушбу пул маблағи даъвогардан қабул қилиб олинганидан хабари борлигини,
даъвогар қурилиш ишлари олиб борган қурилиш объектларга озиқ-овқат
маҳсулотлари олиб бориб берганлигини, бироқ олинган пул эвазига маҳсулот
берилганлигини
тасдиқловчи
ҳужжат
расмийлаштирилмаганлигини,
маҳсулотни олган шахсдан ишончнома ҳам олинмаганлигини, ҳозирда жамият
раҳбари ўзгарганлигини, унинг бу ишлардан хабари йўқлигини, шу сабабли
ишга уни юборса-да, ишончнома берилмаганлигини, маҳсулотни
берилганлиги тўғрисида асослантирувчи далил келтира олмаслигини маълум
қилди.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида
иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони палата, жавобгар йўқлигида ҳал қилиш мумкин
деб топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогарнинг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 357-моддасининг
биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва
тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 437-моддасига
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 446-моддаси
биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб
берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур
ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2022 йил 20 май куни №4-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилган. Шартнома тугатиш бошқарувчиси томонидан судга
тақдим этилмади. Жавобгар ўтказилган пул маблағи асосида мазкур шартнома
кўрсатилган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари олиш
учун 2022 йил 8 июлда 65 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Бироқ
ўтказилган пул эвазига маҳсулот етказиб берилмаган.
Жавобгар қабул қилиб олинган пул маблағи бўйича ўз мажбуриятларини
бажармаганлиги сабабли даъвогарга маҳсулотларни юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳисоб-фактуралар тақдим этмаган ёки
65 000 000 сўм пул маблағлари қайтариб берилмаган.
Натижада даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан
мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга
жами 65 000 000 сўмлик пул маблағи ўтказиб берилганлиги ишдаги мавжуд
банк маълумоти ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини
топди.
Ҳолбуки, юборилган маҳсулотлар учун электрон ҳисоб-фактура
юборилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарорини 2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексигамувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги),
товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва
уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низомни 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага
қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган
ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини
ифодалайди.
Шу Низомни 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби
кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулотлар берганлигини далиллар
асосида исботлаб бера олмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъвогарнинг 65 000 000 сўм
асосий қарздорликни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 32 500 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” 25-моддасида товарларни
етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган,
ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб
берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун
учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши
белгиланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
“Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонунини иқтисодий судлар
амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10-бандида
тушунтириш берилган.
Даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида тўланмаганлиги
учун кечиктирилган кун учун 0,4 фоиздан, тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида жавобгардан пеня ундириб бериш сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг
4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасидакўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, жавобгар манфаатларини
эътиборга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш қисмини қисман 4 500 000 сўмга
қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 65 000 000 сўм
асосий қарзни, 4 500 000 сўм пеняни ва 37 500 сўм почта харажатлар
ундиришни, даъво талаби қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан Республика
бюджетига 1 950 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси 236, 333, 326, 357, 437, 446, 449-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ
“O`RTA SARQ INVEST” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувининг жавобгар – “BARO O E O SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“BARO O E O SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар - “O`RTA SARQ INVEST” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 65 000 000 сўм асосий қарз, 4 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
“BARO O E O SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 1 950 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач
олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов