← Назад
Решение #2897294 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/3693-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос туман
2025йил 08 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси
Э.Эгамқуловнинг
котиблигида,
тугатиш
бошқарувчиси
М.Эргашевнинг «T kstil N v i
gr u » масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар «B
vut kim g r» масъулияти чекланган жамиятидан
4 627 124 471,20 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Абдураимов (12.02.2025 йилдаги №2-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида видеоконференцалоқа режими
орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси М.Эргашев «T kstil N v i gr u » масъулияти
чекланган жамияти(кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «B
vut kim g r»
масъулияти
чекланган
жамияти(кейинги
матнларда
“жавобгар”
деб
юритилади)дан 4 627 124 471,20 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси «T kstil N v i gr u » масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатиш ишлари олиб борилиб,
жавобгарга 3 шартнома асосида 4,6 млрд сўмлик маҳсулот берилгани, ушбу
маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлиги ёки маблағ қайтарилмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва сабаби судга маълум
қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз
мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Кармана туманлараро иқтисодий судининг
4-2101-2401/1100-сонли иқтисодий иш бўйича 2024 йил 10 июлдаги ҳал қилув
қарори билан «T kstil N v i gr u » масъулияти чекланган жамиятибанкрот деб
топилиб, тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилиб, суднинг
2025 йил 15 январдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси У.Бекмурзаев,
Эргашев Мамадиёрга алмаштирилган.
Тугатишга доир иш юритиш таомили давомида аниқланишича, жавобгарга
02.02.2024
йилдаги
№15-сонли
шартномага
асосан
1 595 210 120 сўм, 31.05.2024 йилдаги №07/05/2024-сонли шартномага асосан
202 656 000 сўм ва 07.06.2024 йилдаги №07/06/2024-сонли шартномага асосан
5 009 258 351,20 сўмлик жами 6 807 124 471,2 сўмлик маҳсулотлар берилиб,
2 180 000 000 сўмлик қисми тўланиб, 4 627 124 471,20 сўм миқдорда қарздорлик
вужудга келган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 05 апрель ҳолатига ўзаро таққослаш
далолатномаси тасдиқланиб, унда бошқа муносабатлар билан бирга айнан
юқоридаги 3 та маҳсулот етказиб бериш шартномалар асосида берилган маҳсулот
ва айнан маҳсулот учун тўловлар миқдори ва қиймати тасдиқланган.
Қарздорликни ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган ва
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси 732-моддасига кўра,
қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк
қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча
суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига
баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари билан жавобгарга юқоридаги шартномаларга асосан
маҳсулот берилгани ва маҳсуло ҳақи тўлаб берилмагани иш ҳужжатлари асосида
ўз тасдиғини топган.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига
4 627 124 471,20 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, ИПК
118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда
92 542 489,42 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни,
шунингдек жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ
93 750 сўм харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси М.Эргашевнинг даъвогар «T kstil N v i gr u »
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «B
vut kim g r»
масъулияти чекланган жамиятидан 4 627 124 471,20 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B
vut kim g r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар
«T kstil N v i
gr u » масъулияти чекланган жамияти фойдасига
4 627 124 471,20 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «B
vut kim g r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 92 542 489,42 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «B
vut kim g r» масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев