Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2659 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb9c37ca-da76-45b3-857c-e72d1e87d1ed Claim ID PDF Hash e47e08633a36ab61... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
аролик кодексини 357-моддаси аролик кодексини 357 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексини 446-моддаси аролик кодексини 446 code_article
аролик кодекси 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2659-сонли иқтисодий иш Сирдарё тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 08 май Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “OFFI E BREND TI E” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ш.Нарзикулова (2025 йил 01 майдаги 31-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “палата” деб юритилди)нинг “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “OFFI E BREND TI E” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 106 960 000 сўм асосий қарз ва 40 644 800 сўм пеняни ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, даъво ариза талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланганлиги, жавобгарга шартнома бўйича жами маҳсулотлар етказиб берганлиги, шартнома мажбуриятларини бузилганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Белгиланган тарзда хабардор килинган палата ва жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони палата, жавобгар вакиллари йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд ишда иштирок этган даъвогарнинг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 18 декабрь №7-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартнома кўра, “Бажарувчи” газо-бетон блок маҳсулотни етказиб беришни, “Буюртмачи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 18.12..2024 йилда 55-сонли ҳисоб-фактура орқали 23 120 000 сўмлик, 56-сонли ҳисоб-фактура орқали 23 120 000 сўмлик, 57-сонли ҳисоб-фактура орқали 23 120 000 сўмлик, 58сонли ҳисоб фактура орқали 21 760 000 сўмлик, 59-сонли ҳисоб-фактура орқали 23 240 000 сўмлик, 60-сонли ҳисоб-фактура орқали 23 240 000 сўмлик, 61-сонли ҳисоб-фактура орқали 23 120 000 сўмлик, 19.12.2024 йилдаги 62сонли ҳисоб-фактура орқали 23 120 000 сўмлик, 63-сонли ҳисоб-фактура орқали 23 120 000 сўмлик жами 206 960 000 сўмлик газбетон маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган ва 2024 йил 25 декабрда 100 000 000 сўмлик тўловни амалга оширган. Жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами 106 960 000 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган. Натижада даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 106 960 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини 2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексигамувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомни 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Шу Низомни 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг 106 960 000 сўм асосий қарздорликни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” нинг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгилаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида ҳам сотиб олувчи етказиб берилган маҳсулот тўловини амалга оширмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган мажбурият суммасининг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, ҳисобланиши лозим бўлган пеня миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги қайд этилган. Даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган кун учун 0,4 фоиздан, 26.12.2024 йилдан 31.03.2025 йилга қадар давр учун 95 кунга 427 840 сўмдан, тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жавобгардан 40 644 800 сўм пеня ундириб бериш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасидакўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, жавобгар манфаатларини эътиборга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш қисмини қисман 15 000 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 106 960 000 сўм асосий қарзни, 15 000 000 сўм пеняни ва 37 500 сўм почта харажатлар ундиришни, даъво талаби қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан Республика бюджетига 2 952 096 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236, 333, 326, 357, 437, 446, 449-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “OFFI E BREND TI E” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 106 960 000 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. “OFFI E BREND TI E” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 950 096 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов