Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2681 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый YO`LREFTR NS
Source ID 18a6b011-082b-4cea-9178-6f52f38f2f82 Claim ID PDF Hash ebd287fa7e4bd1fa... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 46 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
тисодий процессуал кодекси 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2681-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 08 май Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг жавобгар “YO`LREFTR NS” акциядорлик жамиятидан 39 100 320 сўм қарздорликни регресс тартибда ва унга ҳисобланган 13 588 435,09 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили М.Қодиров (2025 йил 17 январдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Мусаев (2025 йил 07 мартдаги 533-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н ИҚ Л А Д И: “YO`LREFTR NS” акциядорлик жамияти (кейинчалик матнда “жавобгар” деб юритилади)да ишлаган Қодиров Холидин Арибжоновичга ногиронлик пенсияси тайинланган. Натижада уларга даъвогар томонидан нафақа тайинланиб тўлаб берилган. “YO`LREFTR NS” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни (кейинчалик матнда “Қонун” деб юритилади) 66-моддасига асосан (пенсия) нафақа тўлаб берилганлиги сабабли, ушбу маблағларни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида жавобгарга бир неча бор талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 39 100 320 сўм қарздорликни регресс тартибда ва унга ҳисобланган 13 588 435,09 сўм пеняни ундиришни сўраган. Судда даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида жавобгар вакили даъво талабига эътирози йўқлигини, ҳозирги кунда 39 100 320 сўм қарздорлик борлигини билдириб, суддан даъвонинг пеня ундириш қисмини рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, уларга баҳо бериб, судда тақдим этилган ҳужжатлар билан иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризада баён этилиши-ча, жавобгар корхонада ишлаган фуқароларга даъвогар томондан пенсия пули тўланган. Меҳнатда майибланган ва имтиёзли пенсияга чиққан пенсионерларга пенсия жамғармаси томонидан тўлаб берилаётган пул маблағлари жавобгар ташкилот томонидан ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли қарздорлик ҳосил бўлган. Жавобгар эса, ушбу тўланган пул маблағларини даъвогар ҳисоб-рақамига ўтказиб бермаган ва даъвогар томонидан берилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, шунингдек дафн этиш нафақасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу ҳолатда суд, даъво талаби тақдим этилган ҳужжатларга ва ишда қатнашувчи шахсларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 39 100 320 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 13 588 435,09 пеня ундиришни сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандидакўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 9 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 39 100 320 тийин сўм асосий қарз ва 9 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни қолган даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 118, 176-179-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “YO`LREFTR NS” акциядорлик жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳисобига 39 100 320 сўм миқдорида тўланган пенсия пули, 9 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар - “YO`LREFTR NS” акциядорлик жамиятидан Республика Бюджетига 1 053 775,10 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов