Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2303 Дата решения 07.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый Рўзиқул Элдорбек
Source ID a73da163-6c88-4e38-af71-2a93d72f0361 Claim ID PDF Hash 53ba78bc97b91d99... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2303-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 07 май Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар – “Рўзиқул Элдорбек” хусусий корхонасидан 1 175 000 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 183 940 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 68 622 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизи бўйича кредит қарздорликни, 26 440 000 сўм миқдорида кечиктирилган тўлов учун пеня ундириш, ундирувни жавобгар “Рўзиқул Элдорбек” хусусий корхонасига тегишли Сайхунобод тумани “Сайхун” қўрғони Турон мфй ҳудудида жойлашган кадастр рақами 120608010201560001, умумий майдони 2037 кв.м бўлган қурилиш тугалланмаган омборхона биноси ва сунъий спорт майдончаси, “Рўзиқул Элдорбек” хусусий корхонасига тегишли Сайхунобод тумани Сайхун шфй ҳудудида жойлашган, кадастр рақами 120608010100740001 бўлган, қурилиш майдони 129,6 кв.м бўлган савдо дўкони биноси ҳамда кредит маблағи эвазига қурилган, мазкур корхонага тегишли Сайхунобод тумани Сайхун шфй, Наврўз кўчасида жойлашган, кадастр рақами 12060501051499 бўлган, умумий майдони 213,0 кв.м бўлган икки қаватли савдо дўкони биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – З.Саттарова (2025 йил 06 январдаги 0108/894-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Т.Юлдашевларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “палата” деб юритилди)нинг “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Рўзиқул Элдорбек” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 1 175 000 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 183 940 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 68 622 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизи бўйича кредит қарздорликни, 26 440 000 сўм миқдорида кечиктирилган тўлов учун пеня ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Сайхунобод тумани “Сайхун” қўрғони Турон мфй ҳудудида жойлашган кадастр рақами 120608010201560001, умумий майдони 2037 кв.м бўлган қурилиш тугалланмаган омборхона биноси ва сунъий спорт майдончаси, “Рўзиқул Элдорбек” хусусий корхонасига тегишли Сайхунобод тумани Сайхун шфй ҳудудида жойлашган, кадастр рақами 120608010100740001 бўлган, қурилиш майдони 129,6 кв.м бўлган савдо дўкони биноси ҳамда кредит маблағи эвазига қурилган, мазкур корхонага тегишли Сайхунобод тумани Сайхун шфй, Наврўз кўчасида жойлашган, кадастр рақами 12060501051499 бўлган, умумий майдони 213,0 кв.м бўлган икки қаватли савдо дўкони биносига қаратишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, кредитни муддати келмаган асосий қарзи, муддати ўтган асосий кредит қарзи тўлиқ тўланмаганлигини билдириб, судга даъво аризаси киритилганидан кейин 142 072 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 43 670 000 сўм кредит фоизи бўйича тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъвони кредит қарз ундириш қисмини қаноатлантириб, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради. Судда жавобгар судга даъво аризаси киритилганидан кейин тўловлар қисман амалга оширилганлигини, гаровга қўйилган мулклар гаровга қўйилган вақтда қурилиши тугалланмаганлигини, ҳозирда бино нархи муддати ўтган кредит қарзига нисбатан арзимас суммани ташкил этишини, уч мартдан ортиқ кредит тўлов графигини бузмаганлигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд, ишда тарафлар кўрсатмаларини тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, суд даъво ариза талабларини қуйидаги асосларга кўра қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 05 октябрда тузилган №304-сонли кредит шартномаси асосида ҳуқуқий муносабатга киришган. Мазкур шартномага кўра, банк жавобгарга шартноманинг 2.1-бандига асосан 1 650 000 000 сўм кредит ажратилиши, 2.2-бандига кўра кредит икки босқичда ажратилиши, 1-босқичда кредит таъминоти етган суммага кредит ажратилиши, 2-босқичда кредит ҳисобига қурилаётган “супер маркет” биноси қуриб битказилгандан сўнг гаровга тақдим этилгандан кейин кредитни қолган қисмини ажратилиши белгиланган. Шартноманинг 2.3-бандида кредит 5 йил муддатга 12 ой имтиёзли давр билан 1 650 000 000 сўм, яъни 2021 йилнинг 05 октябрдан 2026 йилнинг 05 октябрига ча ажратилиши кўрсатилган. Кредит фоиз ставкаси 14 фоиз қилиб келишилган. Даъвогар шартномадаги ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга 1 650 000 000 сўм кредит белгиланган тартибда ажратилган. Бироқ даъвогар вакиллари томонидан берилган кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган. Кредит шартномасининг шартлари сурункали равишда ўз вақтида бажарилмаслиги оқибатида 2025 йил 01 апрель 1 175 000 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 183 940 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 68 622 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизи бўйича, 26 440 000 сўм миқдорида кечиктирилган тўлов учун пеня кредит қарздорлиги юзага келган. Шундан сўнг палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси киритиб, муддати ўтган асосий кредит ва фоиз қарзини ундиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ўрганилганда, даъвогар судга даъво аризаси киритганидан кейин жавобгар томонидан муддати ўтган 142 072 000 сўм асосий кредит қарзини ва 43 670 000 сўм муддати ўтган кредит фоизини тўлаб берган бўлиб, даъво талабидаги муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 41 868 000 сўм, муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги 24 952 000 сўм тўланмай қолган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан суд, 1 175 000 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 41 868 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 24 952 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизи қарздорлигини ундиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар кредит қарздорлиги тўламаганлиги учун 26 440 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1 бандида, қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.3 фоизи миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 26 440 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб белгиланган. Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабидаги 26 440 000 сўм миқдоридаги пеняни 3 700 000 сўмгача камайтиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш қаратишни сўраган. Суд даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисдаги даъво талабини муҳокама қилиб қуйидаги асосларга кўра ушбу даъво талабини қаноатлантиришдан рад этиши лозим деб топади. Иш ҳужжатлари ўрганилганда, 2021 йил 08 октябрдаги ипотека шартномасига асосан Сайхунобод тумани “Сайхун” қўрғони Турон мфй ҳудудида жойлашган кадастр рақами 120608010201560001, ер учаскаси юридик факт бўйича майдони 2037,8 кв.метр, умумий майдони 1139,73 кв.метр, фойдали майдони 116,59 кв.м бўлган, қурилиш тугалланмаган омборхона биноси ва сунъий спорт майдончаси, Сайхунобод тумани Сайхун шфй ҳудудида жойлашган, кадастр рақами 120608010100740001 бўлган, умумий майдони 129,6 кв.м, фойдали майдони 225,03 кв.метра бўлган савдо дўкони биноси ҳамда 2023 йил 16 июнь кунги ипотека шартномасига асосан кредит маблағи эвазига қурилган, мазкур корхонага тегишли Сайхунобод тумани Сайхун шфй, Наврўз кўчасида жойлашган, кадастр рақами 12060501051499 бўлган, юридик акт бўйича 1022,97 кв.метр, умумий майдони 634,12 кв.метр, фойдали майдони 559,32 кв.метр, қурилиш майдони 634,12 кв.метр бўлган икки қаватли савдо дўкони биноси гаровга қўйилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Мазкур ҳолатда суд кредит қарздорлигини ундиришни жавобгарга тегишли 2021 йил 08 октябрдаги ипотека шартномасига асосан Сайхунобод тумани “Сайхун” қўрғони Турон мфй ҳудудида жойлашган кадастр рақами 120608010201560001, ер участкаси юридик факт бўйича майдони 2037,8 кв.метр, умумий майдони 1139,73 кв.метр, фойдали майдони 116,59 кв.м бўлган, қурилиш тугалланмаган омборхона биноси ва сунъий спорт майдончаси, Сайхунобод тумани Сайхун шфй ҳудудида жойлашган, кадастр рақами 120608010100740001 бўлган, умумий майдони 129,6 кв.м, фойдали майдони 225,03 кв.метра бўлган савдо дўкони биноси ҳамда 2023 йил 16 июнь кунги ипотека шартномасига асосан кредит маблағи эвазига қурилган, мазкур корхонага тегишли Сайхунобод тумани Сайхун шфй, Наврўз кўчасида жойлашган, кадастр рақами 12060501051499 бўлган, юридик акт бўйича 1022,97 кв.метр, умумий майдони 634,12 кв.метр, фойдали майдони 559,32 кв.метр, қурилиш майдони 634,12 кв.метр бўлган икки қаватли савдо дўкони биносига қаратишни лозим топади. Баён этилганларга асосланиб суд, 1 175 000 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 41 868 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 24 952 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизи бўйича кредит қарздорликни, 3 700 000 сўм миқдорида кечиктирилган тўлов учун пеня ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим топади. Суд даъвогар даъво талаби бўйича давлат божи ва почта харажатларини Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ қаноатлантирилган даъво талабига мутаносиб равишда жавобгардан (1 454 002 000 х 2 %) 29 080 040сўм давлат божи тўловини Республика бюджетига, почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 187, 188, 190-моддаларини қўллаб суд, қ а р о р қи л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг АТБ "Бизнесни ривожлантириш банки" манфаатида киритилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. АТБ "Бизнесни ривожлантириш банки" фойдасига "Рўзиқул Элдорбек" хусусий корхонасидан 1 175 000 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 41 868 000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз бўйича, 24 952 000 сўм миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизи бўйича кредит қарздорликни, 3 700 000 сўм миқдорида кечиктирилган тўлов учун пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув "Рўзиқул Элдорбек" хусусий корхонасига тегишли 2021 йил 08 октябрдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Сайхунобод тумани “Сайхун” қўрғони Турон мфй ҳудудида жойлашган кадастр рақами 120608010201560001, ер участкаси юридик факт бўйича майдони 2037,8 кв.метр, умумий майдони 1139,73 кв.метр, фойдали майдони 116,59 кв.м бўлган, қурилиш тугалланмаган омборхона биноси ва сунъий спорт майдончаси, Сайхунобод тумани Сайхун шфй ҳудудида жойлашган, кадастр рақами 120608010100740001 бўлган, умумий майдони 129,6 кв.м, фойдали майдони 225,03 кв.метра бўлган савдо дўкони биноси ҳамда 2023 йил 16 июнь кунги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган кредит маблағи эвазига қурилган, мазкур корхонага тегишли Сайхунобод тумани Сайхун шфй, Наврўз кўчасида жойлашган, кадастр рақами 12060501051499 бўлган, юридик акт бўйича 1022,97 кв.метр, умумий майдони 634,12 кв.метр, фойдали майдони 559,32 кв.метр, қурилиш майдони 634,12 кв.метр бўлган икки қаватли савдо дўкони биносига мулкига қаратилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. "Рўзиқул Элдорбек" хусусий корхонасидан 29 080 040 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан, шу суд Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов