Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2677 Дата решения 07.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SIRD RYO SUV T ` INOTI Ответчик / Подсудимый
Source ID d6f85c0d-1f8a-4e1c-93ed-e1e8b355c8fe Claim ID PDF Hash 17cef5548f304710... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2677-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё туман 2025 йил 07 май Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров, даъвогар вакили Ж.Эргашев (2025 йил 03 январдаги К-01/04-3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Илясов (2025 йил 6 майдаги 145-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили А.Махмудов (2025 йил 14 январдаги 02-09/35-22-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман иқтисодиёт ва молия бўлим и вакили Б.Зулхайдаров (2025 йил 6 майдаги 32/136-сонли ишончнома асосида иштирокида) иштирокида, Сирдарё вилоят прокурорининг даъвогар “SIRD RYO SUV T ` INOTI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 37 701 655 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё вилоят прокурори даъвогар “SIRD RYO SUV T ` INOTI” акциядорлик жамияти (даъвогар) манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 37 701 655 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан олиб, ҳақиқатда қарз мавжудлигини қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судда Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили тарафлар ўртасида шартнома тўлов учун пул маблағи бўлмагани учун рўйхатдан ўтказилмаганини маълум қилди. Судда иқтисодиёт ва молия бўлими вакили жавобгар бюджет ҳисобидан молиялаштирилишини билдирди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 15 февралда тузилган 30-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага кўра, истеъмолчи (жавобгар) етказиб берилган ичимлик суви ва чиқарилган оқова сувлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Даъвогар томонидан тасдиқланган бир томонлама солиштирма далолатномага кўра, 2025 йил 30 апрель ҳолатига етказиб берилган ичимлик суви бўйича жавобгарнинг 37 701 655,7 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Шу сабабли, прокурор даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 37 701 655 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 37 701 655 сўм қарздорлик факти иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштир далолатномалар, ёзишмалар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида қайд этилганлар ҳамда жавобгар даъво талабини тан олганлиги, инкор қилувчи маълумотлар тақдим этмаганлиги, суд прокурорнинг даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 701 655 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 701 655 сўм ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, суд харажатлари олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳоси 37 701 655 сўмнинг 2 фоизи, яъни 754 033,10 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан даъвогар “SIRD RYO SUV T ` INOTI” акциядорлик жамияти фойдасига 37 701 655 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Сирдарё тумани Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан республика бюджетига 754 033,10 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья У.Р. Курбанов