Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2154 Дата решения 07.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 62ef598c-7634-415f-bd27-969886880616 Claim ID PDF Hash 79c2dfc20ae36651... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2154-сонли иш 07.05.2025 йил Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Nish n inv st”масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар – Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан тузилган 01.04.2024 йилдаги №SH-04/2024-сонли шартнома, 01.05.2024 йилдаги №SH05/24-3-сонли, 01.06.2024 йилдаги №SH-06/24-3-сонли, 01.07.2024 йилдаги №SH-07/24-3-сонли, 01.08.2024 йилдаги №SH-08/2024-сонли,01.09.2024 йилдаги №SH 09/24-3-сонли, 01.10.2024 йилдаги №SH-11/24-3-сонли, 01.11.2024 йилдаги №SH-18/2024-сонли, 01.12.2024 йилдаги №SH-19/24-3сонли, 03.01.2025 йилдаги 04.01.2025 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S01/2025-сонли, 04.01.2025 йилдаги тузилган 04.01.2022 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-02/2025-сонли “аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги тузилган шартномалар тузилмаган бўлганлиги учун Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 3 073 853 226,37 сўм пул маблағини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили Б.Раимбердиев (2025 йил 04 февралдаги 3-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров, жавобгар вакили А.Маматов, Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили А.Махмудов (2025 йил 14 январдаги 02-09/35-22-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакили Б.Зулхайдаров (2025 йил 6 майдаги 32/136-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилди)нинг “Nish n inv st”масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар – Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди) билан тузилган 01.04.2024 йилдаги №SH-04/2024-сонли шартнома, 01.05.2024 йилдаги №SH-05/24-3-сонли, 01.06.2024 йилдаги №SH-06/24-3-сонли, 01.07.2024 йилдаги №SH-07/24-3-сонли, 01.08.2024 йилдаги №SH-08/2024сонли,01.09.2024 йилдаги №SH 09/24-3-сонли, 01.10.2024 йилдаги №SH11/24-3-сонли, 01.11.2024 йилдаги №SH-18/2024-сонли, 01.12.2024 йилдаги №SH-19/24-3-сонли, 03.01.2025 йилдаги 04.01.2025 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-01/2025-сонли, 04.01.2025 йилдаги тузилган 04.01.2022 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-02/2025-сонли “аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги тузилган шартномалар тузилмаган бўлганлиги учун Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 3 073 853 226,37 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, 2024 йил 3 январдаги Сайхунобод туманидаги 4,6,10,14,16-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги дастлабки шартнома ва у бўйича тузилган шартномалар Сайхунобод туманидаги 4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги шартномаларни тузилмаган деб ҳисоблаб, 3 073 853 226,37 сўм қарздорликни ундириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини қувватлаб, 2024-2025 йил харажатлар сметасида тарбияланувчиларнинг овқатланиши учун ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан 3 073 853 226,37 маблағ тўланмасдан қолганлигини, даъво суммасидаги қарздорлик бўйича тендер ўтказилмаганлигини, ўзаро тендер ўтказилмаса-да, танлов асосида даъвогар билан ўзаро шартнома имзолаганлигини, ушбу шартномалар ҳам ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, тендер натижасида тузилган шартномалар бўйича қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди. Ишда иштирок этган прокурор суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили тарафлар ўртасидаги Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан тузилган 01.04.2024 йилдаги №SH-04/2024-сонли шартнома, 01.05.2024 йилдаги №SH-05/24-3-сонли, 01.06.2024 йилдаги №SH-06/24-3-сонли, 01.07.2024 йилдаги №SH-07/24-3-сонли, 01.08.2024 йилдаги №SH-08/2024сонли,01.09.2024 йилдаги №SH 09/24-3-сонли, 01.10.2024 йилдаги №SH11/24-3-сонли, 01.11.2024 йилдаги №SH-18/2024-сонли, 01.12.2024 йилдаги №SH-19/24-3-сонли, 03.01.2025 йилдаги 04.01.2025 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-01/2025-сонли, 04.01.2025 йилдаги тузилган 04.01.2022 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-02/2025-сонли “аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги тузилган шартномалар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирди. Судда Сирдарё туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакили даъвогар даъво талабидаги қарздорликни тўлаш учун харажатлар сметасида пул маблағи ажратилмаганлиги учун тўланмаганлигини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, низо Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан тузилган 01.04.2024 йилдаги №SH-04/2024-сонли шартнома, 01.05.2024 йилдаги №SH-05/24-3-сонли, 01.06.2024 йилдаги №SH-06/24-3-сонли, 01.07.2024 йилдаги №SH-07/24-3-сонли, 01.08.2024 йилдаги №SH-08/2024-сонли,01.09.2024 йилдаги №SH 09/24-3-сонли, 01.10.2024 йилдаги №SH-11/24-3-сонли, 01.11.2024 йилдаги №SH-18/2024- сонли, 01.12.2024 йилдаги №SH-19/24-3-сонли, 03.01.2025 йилдаги 04.01.2025 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-01/2025-сонли, 04.01.2025 йилдаги тузилган 04.01.2022 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-02/2025-сонли “аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги тузилган шартномалар натижасида келиб чиққан. Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилмасдан кўрсатилган хизматлар бўйича 3 073 853 226,37 сўм қарздорлик тўланмай қолган. Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда бажарилган ишлар қийматидан 3 073 853 226,37 сўм тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 3 073 853 226,37 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги танлов комиссиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги қарори билан даъвогар тендер (танлов)га қўйилган 196-лот бўйича, Сайхунобод туманидаги туманидаги 4,6,10,14,16-сонли жами 5 та мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиби деб топилган ва давлат мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун шартнома имзоланган. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрис-да”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил 27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилган. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 917- сонли хати билан 2025 йилда қадар тендер ўтказилганга қадар шартномалар давом эттирилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январда “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли қарори қабул қилинган. Қарорда 2025 йил 1 июлга қадар “Ягона мавсумий таомнома” жорий этилиши ва тадбиркорлик субъектлари билан аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш учун шартномалар тузилиши белгиланган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 3 073 853 226,37 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўловлар тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг11моддасигакўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасигамувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди 7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 3 073 853 226,37 сўм маблағни ундиришни асосли деб ҳисоблайди, чунки юқоридаги ҳолатларда шартномаларнинг ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги натижасида тўлов тўланмаган бўлса-да, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятини бажариши натижасида мол-мулки йўқолишига олиб келганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли шартномаларни тузилмаган деб топишни, даъвогар томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 073 853 226,37 сўм бажарилган ишлар қиймати ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда, 61 477 064,52 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Nish n inv st”масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар – Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан тузилган 01.04.2024 йилдаги №SH-04/2024-сонли шартнома, 01.05.2024 йилдаги №SH-05/24-3-сонли, 01.06.2024 йилдаги №SH-06/24-3сонли, 01.07.2024 йилдаги №SH-07/24-3-сонли, 01.08.2024 йилдаги №SH08/2024-сонли,01.09.2024 йилдаги №SH 09/24-3-сонли, 01.10.2024 йилдаги №SH-11/24-3-сонли, 01.11.2024 йилдаги №SH-18/2024-сонли, 01.12.2024 йилдаги №SH-19/24-3-сонли, 03.01.2025 йилдаги 04.01.2025 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-01/2025-сонли, 04.01.2025 йилдаги тузилган 04.01.2022 йил 03-сонли шартномага қўшимча №S-02/2025-сонли “аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги тузилган шартномалар тузилмаган бўлганлиги учун Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 3 073 853 226,37 сўм пул маблағини ундириш ҳақидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан даъвогар “Nish n inv st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 073 853 226,37 сўм пул маблағи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Сайхунобод туман мактабгачава мактаб таълими бўлимидан Республика Бюджетига 61 477 064,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов