Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2304 Дата решения 07.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 519f8e37-f519-47f0-90ff-b3460538b467 Claim ID PDF Hash 508c010e86082f3c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2304-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ______________ 2025 йил 07 май Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг “NIZOMIDDIN IMKON SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 555 954 785,42 сўм асосий қарз, 277 977 392,50 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров, даъвогар вакили М.Умаров (2025 йил 04 январдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари О.Аллабердиев, Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили А.Махмудов (2025 йил 14 январдаги 02-09/35-22-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман иқтисодиёт ва молия бўлим и вакили Б.Зулхайдаров (2025 йил 6 майдаги 32/136-сонли ишончнома асосида иштирокида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “NIZOMIDDIN IMKON SERVIS” маъсулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) 555 954 785,42 сўм асосий қарз, 277 977 392,50 сўм пеняни ундириш ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, ҳақиқатда қарз мавжудлигини қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судда Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили тарафлар ўртасида шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаслигини маълум қилди. Судда иқтисодиёт ва молия бўлими вакили даъвогар бюджет маблағи ҳисобидан молиялаштирилишини билдирди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 15.05.2023 йилда АБ-26Дсонли асфалт-бетон маҳсулотлари етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномаларга кўра, даъвогар-сотувчи жавобгар сотиб олувчига шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар (Асфалт-бетон) учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномаларга асосан, даъвогар жавобгарга 2023 йил 30 июндаги 60-сонли ҳисоб-фактура орқали 196 807 761,90 сўмлик, 2024 йил 10 декабрдаги АБ-38-сонли ҳисоб-варақ фактура билан умумий қиймати 378 132 041,28 сўмлик 649,50 тонна асфальт етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун жами тўлов амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 555 954 785,42 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан қарздорликни қоплаш бўйича юборилган талабномага жавобгар муносабат билдирмаган. Мавжуд 555 954 785,42 сўм асосий қарздорлик, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб фактуралар ва бир тарафлама тасдиқланган солиштириш далолатномаси билан ўз тасдиғини топди. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 555 954 785,42 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов муддати кечиктирилганлиги сабабли кечиктирилган ҳар бир куни учун қадар бўлган давр учун 0,4% дан мажбурият қийматининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 277 977 392,50 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги № 670-сонли қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2 бандида “Олинган маҳсулотлар учун тўлов муддатлари кечиктирилганда харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун, мажбуриятлар бажарилмаган қисми устидан 0,04 фоиз миқдорида сотувчига пеня тўлайди. Лекин пеня умумий сумма қийматининг 50 % дан ошмаслиги керак”, деб белгиланган. Даъвогар шартнома талабларидан келиб чиқмаган ҳолда жавобгардан 277 977 392,50 сўм пеня ундиришни сўраган. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича 2023 йил 30 июндаги 60-сонли ҳисоб-фактура орқали 196 807 761,90 сўмлик маҳсулот берилганлиги ҳолати бўйича 541 кунга 42 589 197,10 сўм, 2024 йил 10 декабрдаги АБ-38-сонли ҳисоб-варақ фактура билан умумий қиймати 378 132 041,28 сўмлик маҳсулот етказилганлиги бўйича 116 кунга 17 545 325,96 сўм бажарилмаган мажбурият бўйича пеня ҳисоблашга ҳақли бўлган. Бундан кўринади-ки, жавобгарнинг 60 134 523,06 сўм пеня ундириш талаби асосли бўлиб, 217 842 869,44 сўм пеня ундириш талаби шартнома шартлари бўйича асоссиздир. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга асосан даъвогарнинг 217 842 869,44 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этиб, пеня ундириш талабини 60 134 523,06 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 12 321 786,17 сўм давлат божини жавобгардан, 4 356 857,38 сўм давлат божини даъвогардан Республика бюджетига ундиришни ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг “NIZOMIDDIN IMKON SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 555 954 785,42 сўм асосий қарз, 277 977 392,50 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “NIZOMIDDIN IMKON SERVIS” масъулияти чекланган жамияти даъвогар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси фойдасига 555 954 785,42 сўм асосий қарз, 60 134 523,06 сўм пеня, ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “NIZOMIDDIN IMKON SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 12 321 786,17 сўм давлат божини Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан 4 356 857,38 сўм давлат божини Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли, Судья У.Р. Курбанов