← Назад
Решение #2897353 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5432-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 май
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида,
Сирдарё вилоят прокурори ўринбосари ўринбосари Н.Абдукаримов, даъвогар
вакили Ж.Эргашев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ў.Каримбердиев
(ишончнома асосида), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакили А.Головина (ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё вилоят
прокурори ўринбосарининг даъвогар “SIRD RY
SUV
` IN I”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Учинчи
минтақавий ҳудуд 40-сонли манзил колонияси ҳисобидан 21 812 337 сўм
асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Сирдарё вилоят прокурори ўринбосари (Прокурор) “SIRD RY SUV
` IN I” акциядорлик жамияти (даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Учинчи минтақавий
ҳудуд 40-сонли манзил колонияси (жавобгар) ҳисобидан 21 812 337 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг “SIRD RY
SUV
` IN I”
акциядорлик жамияти ва жавобгар ўртасида 2024 йил ва 2025 йилларда 2гуруҳ истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш бўйича
шартномалар (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг сув ҳисоблаш ускунаси
орқали истеъмол қилинган ичимлик суви ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил
31 март ҳолатига асосий қарздорликни 21 812 337 сўм ташкил қилиши,
даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 15 апрелда қарздорликни бартараф қилиш
борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд
қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган.
Суднинг 2025 йил 25 апрелдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, қарздорликни сўндириш чораси кўрилаётганлигини баён қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига
келмади, шунингдек вакиллари иштирокини таъминламади, даъво юзасидан
ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бинобарин, суд ажрими жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали
етказилган.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасииштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга сув
етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган сув учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажарган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган сув ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 31 март ҳолатига муддати ўтган
21 812 337 сўм асосий қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган сув ҳақи учун тўловни бугунги кунга
қадар амалга оширмай келган.
Шу сабабли прокурор томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг 21 812 337 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги
мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, талабнома, ишда иштирок
этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва
ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 21 812 337 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
21 812 337 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд Прокурорнинг даъво талаблари асосли
киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган
суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига жами даъво баҳоси 21 812 337 сўмнинг 2 фоизи, яъни
436 246,74 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топади..
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Сирдарё вилоят прокурори ўринбосарининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
Жазони ижро этиш департаменти Учинчи минтақавий ҳудуд 40-сонли манзил
колонияси ҳисобидан“SIRD RY SUV
` IN I” акциядорлик жамияти
фойдасига 21 812 337 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
Жазони ижро этиш департаменти Учинчи минтақавий ҳудуд 40-сонли манзил
колонияси ҳисобидан республика бюджетига 436 246,74 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков