Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/4860 Дата решения 06.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый I RG UK R
Source ID 82b7f47b-4901-4cb7-9af0-88edccb26ea2 Claim ID PDF Hash da3ab36e01d4fa7d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/4860-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 6 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Б.Дўсназаров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Сирдарё вилояти “Y G N UYUR I IZ I” давлат унитар корхонасининг жавобгар “I RG UK R ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 255 406 432 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Сирдарё вилояти “Y G N UYUR I IZ I” давлат унитар корхонаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “I RG UK R ” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан даъвогар фойдасига 108904-сонли пудрат шартномаси бўйича 191 083 967 сўм, 114064-сонли пудрат шартномаси бўйича 14 920 822 сўм ва 102082-сонли пудрат шартномаси бўйича 49 401 432 сўм, жами 255 406 432 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан ўз вақтида ишлар бажарилмаганлиги, шу сабабли шартномаларга кўра пеня ҳисобланганлиги, шартнома давлат харидлари тартибига риоя қилинган ҳолда тузилганлиги ва ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ишларни якунлаш ишлари кечикканлигини маълум қилиб, пеня суммасини камайтиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорига асосан Ширин шаҳар 1-сонли мактабда замонавий кийиниш хонаси, сунъий қопламали усти ёпиқ футбол майдони қуриш ишларини бажариш учун 2024 йил 28 августда 108904-сонли пудрат шартномаси (1-шартнома) тузилган. 1-шартноманинг 2-бандига кўра пудратчи (жавобгар) Ширин шаҳар 1-сонли мактабда замонавий кийиниш хонаси, сунъий қопламали усти ёпиқ футбол майдони қуриш ишларини бажариш, буюртмачи (даъвогар) эса пудартчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланган. Шартноманинг умумий қиймати 690 866 437,55 сўм деб белгиланган. 1-шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилган, маблағлар тегишли тартибда ажратилган. 1-шартноманинг 11-бандида пудратчи (жавобгар) мазкур шартноманинг 1-иловаси бўлган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга кириши, 12-бандида танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан 64 кунни ташкил этиши, ишларни бошлаш санаси биринчи аванс ўтказилган кундан ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар 2024 йил 12 сентябрдаги 0530002770-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгар ҳисобига шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорда, яъни 207 259 931,27 сўм бўнак маблағини ўтказиб берган. Объектни топшириш муддати 2024 йил 15 ноябрь ҳисобланади. Бироқ, жавобгар объектни ўз вақтида ишга туширишни кечиктириб, иш ҳажмлари бажарилганлиги бўйича белгиланган тартибда ҳисоботларни (Ф-3) ўз вақтида топширмаган. 1-шартноманинг 65-бандига кўра, пудратчи (жавобгар) объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий миқдори тўлаб берилган маблағнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Шунга мувофиқ, даъвогар жавобгарга нисбатан 1-шартнома бўйича жами 191 083 967 сўм пеня ҳисобланган. Жумладан: - 2024 йил сентябрь ойи учун режалаштирилган 399 320 800 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 1 октябрдан 8 ноябргача 39 кунга кечиктирилганлиги учун 77 867 556 сўм; - 2024 йил октябрь ойи учун режалаштирилган 291 546 636 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 1 ноябрдан 8 ноябргача 39 кунга кечиктирилганлиги учун 11 661 825 сўм; - 276 388 390 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 15 ноябрдан 27 декабргача 42 кунга кечиктирилганлиги учун 58 041 562 сўм; - 103 169 919 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 27 декабридан 2025 йил 20 мартгача 83 кунга кечиктирилганлиги учун 42 815 516 сўм; - 13 950 164 сўмлик ишларни бажарилиши 2025 йилнинг 20 мартидан 2025 йил 1 апрелгача 10 кунга кечиктирилганлиги учун 697 508 сўм пеня ҳисобланган. Бироқ, 1-шартноманинг 65-бандига мувофиқ пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, 1-шартномага асосан тасдиқланган ишларни бажариш жадвали бўйича оралиқ муддатларга риоя қилинмаганда жавобгарлик белгиланиши шартномада кўрсатилмаган. Бундан кўринидики, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 1-шартнома бўйича объектни топшириш муддати 2024 йил 15 ноябрга қадар бўлган давр учун ҳисоблаган 89 529 381 сўм пеня нотўғри, қолган 101 554 586 сўм пеня шартнома ва Қонун талабларига кўра тўғри ҳисобланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорига асосан Ховос тумани Хуснобод МФЙ, 26-сонли мактабда мини стадион қуриш ишларини бажариш учун 2024 йил 23 сентябрда 114064-сонли пудрат шартномаси (2-шартнома) тузилган. 2-шартноманинг 2-бандига кўра пудратчи (жавобгар) Ховос тумани Хуснобод МФЙ, 26-сонли мактабда мини стадион қуриш ишларини бажариш, буюртмачи (даъвогар) эса пудартчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланган. Шартноманинг умумий қиймати 407 250 294,95 сўм деб белгиланган. 2-шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилган, маблағлар тегишли тартибда ажратилган. 2-шартноманинг 11-бандида пудратчи (жавобгар) мазкур шартноманинг 1-иловаси бўлган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга кириши, 12-бандида танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан 60 кунни ташкил этиши, ишларни бошлаш санаси биринчи аванс ўтказилган кундан ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар 2024 йил 3 октябрдаги 0530003035-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгар ҳисобига шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорда, яъни 122 175 088,49 сўм бўнак маблағини ўтказиб берган. Объектни топшириш муддати 2024 йил 2 декабрь ҳисобланади. Бироқ, жавобгар объектни ўз вақтида ишга туширишни кечиктириб, иш ҳажмлари бажарилганлиги бўйича белгиланган тартибда ҳисоботларни (Ф-3) ўз вақтида топширмаган. 2-шартноманинг 65-бандига кўра, пудратчи (жавобгар) объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий миқдори тўлаб берилган маблағнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Шунга мувофиқ, даъвогар жавобгарга нисбатан 2-шартнома бўйича жами 14 920 822 сўм пеня ҳисобланган. Жумладан: - 2024 йил ноябрь ойи учун режалаштирилган 78 091 225 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 1 декабрдан 2 декабргача 1 кунга кечиктирилганлиги учун 390 456 сўм; - 160 435 311 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 2 декабрдан 17 декабргача 15 кунга кечиктирилганлиги учун 12 032 648 сўм; - 49 954 363 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 17 декабридан 27 декабргача 10 кунга кечиктирилганлиги учун 2 497 718 сўм пеня ҳисобланган. Бироқ, 2-шартноманинг 65-бандига мувофиқ пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, 2-шартномага асосан тасдиқланган ишларни бажариш жадвали бўйича оралиқ муддатларга риоя қилинмаганда жавобгарлик белгиланиши шартномада кўрсатилмаган. Бундан кўринидики, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 2-шартнома бўйича объектни топшириш муддати 2024 йил 2 декабрга қадар бўлган давр учун ҳисоблаган 390 456 сўм пеня нотўғри, қолган 14 530 366 сўм пеня шартнома ва Қонун талабларига кўра тўғри ҳисобланган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорига асосан Сирдарё тумани Пахтакор МФЙ, 27-сонли мактабнинг ўқув биносини жорий таъмирлаш ва ойна эшик ромларини акфа ромларга алмаштириш бўйича 2024 йил 26 июлда 102802-сонли пудрат шартномаси (3-шартнома) тузилган. 3-шартноманинг 2-бандига кўра пудратчи (жавобгар) Сирдарё тумани Пахтакор МФЙ, 27-сонли мактабнинг ўқув биносини жорий таъмирлаш ва ойна эшик ромларини акфа ромларга алмаштириш ишларини бажариш, буюртмачи (даъвогар) эса пудартчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланган. Шартноманинг умумий қиймати 908 440 763,25 сўм деб белгиланган. 3-шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилган, маблағлар тегишли тартибда ажратилган. 3-шартноманинг 11-бандида пудратчи (жавобгар) мазкур шартноманинг 1-иловаси бўлган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга кириши, 12-бандида танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан 63 кунни ташкил этиши, ишларни бошлаш санаси биринчи аванс ўтказилган кундан ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар 2024 йил 14 августдаги 0530002362-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгар ҳисобига 136 266 114 сўм бўнак маблағини ўтказиб берган. Объектни топшириш муддати 2024 йил 16 октябрь ҳисобланади. Бироқ, жавобгар объектни ўз вақтида ишга туширишни кечиктириб, иш ҳажмлари бажарилганлиги бўйича белгиланган тартибда ҳисоботларни (Ф-3) ўз вақтида топширмаган. 3-шартноманинг 64-банди биринчи қисмига кўра, пудратчи (жавобгар) объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий миқдори тўлаб берилган маблағнинг 30 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Шунга мувофиқ, даъвогар жавобгарга нисбатан 3-шартнома бўйича жами 49 401 643 сўм пеня ҳисобланган. Жумладан: - 2024 йил октябрь ойи учун режалаштирилган 280 681 180 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 16 октябрдан 8 ноябргача 23 кунга кечиктирилганлиги учун 32 278 336 сўм; - 87 811 829 сўмлик ишларни бажарилиши 2024 йилнинг 8 ноябрдан 17 декабргача 39 кунга кечиктирилганлиги учун 17 123 307 сўм пеня ҳисобланган. Мазкур ҳолатда, 3-шартноманинг 64-бандига мувофиқ жами 49 401 643 сўм пеня шартнома ва Қонун талабларига кўра тўғри ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд 89 919 837 сўм (390 456 +89 529 381 = 89 919 837) пеня нотўғри ҳисобланганлиги учун, даъвонинг 89 919 837 сўм ундириш қисмини рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабининг 165 486 595 сўм (101 554 586 + 14 530 366 + 49 401 643 = 165 486 595) пеня ундириш қисми асосли эканлигини, бироқ тарафларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳамда мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги ҳолатларига баҳо бериб, ундирилиши талаб этилаётган ва асосли деб ҳисобланган 165 486 595 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 25 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 17-бандига кўра, иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан озод қилинади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли эканлиги, даъвогар томонидан олдиндан давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 165 486 595 сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 3 309 731,9 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни, даъвонинг асоссиз деб ҳисобланган қисми бўйича даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 17-бандига мувофиқ давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, ундирилиши лозим бўлган давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “I RG UK R ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Сирдарё вилояти “Y G N UYUR I IZ I” давлат унитар корхонаси фойдасига 25 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 3 309 731,9 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг асоссиз деб топилиб, рад қилинган қисми бўйича давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков