← Назад
Решение #2897357 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/2200-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 6 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, тарафлардан жавобгар
вакили Д.Бердиев (2025 йил 3 январдаги 017/9-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “N D JNIY R D I
R ” маъсулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “S UR N G Z KI Y
J U SI” маъсулияти
чекланган жамияти ҳамда учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси товар
хомашё биржаси АЖга нисбатан жавобгар “S UR N G Z KI Y
J U SI” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 203 024 620,80 сўм
асосий қарз ва 101 512 310,4 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“N D JNIY
R D
I
R ” маъсулияти чекланган жамияти
(даъвогар/ижрочи)Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “S UR N G Z KI Y
J U SI”
маъсулияти
чекланган
жамияти
(жавобгар/буюртмачи)
ҳисобидан
203 024 620,8 сўм асосий қарз ва 101 512 310,4 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан “Ўзбекистон Республикаси товар хомашё
биржаси” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар ва учинчи шахс ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бинобарин, суд ажрими даъвогар манзилига “Гибрид почта” орқали
юборилган бўлиб, суд ҳужжати даъвогарга “Гибрид почта” хизмати орқали
юборилганлигини тасдиқловчи маълумотда етказилганлиги кўрсатилган. Ўз
навбатида
юқорида
қайд
этилган
суд
ҳужжати
даъвогарнинг
“mirm t l92@m il.ru” электрон манзилига юборилган.
Учинчи шахс ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
учинчи шахс ва даъвогар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, ҳужжатлар тақдим қилиб, даъво талаби асоссиз эканлиги ҳолати
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодйи ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 апрелдаги қарори билан билан
ўз тасдиғини топганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд
харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (ФК) 8, 234-моддаларига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чикади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари 2023 йил 20 ноябрда
тузилган 164167-сонли электрон давлат харидлари натижалари бўйича товар
етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома)дан келиб чиккан.
Ишдаги хужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 2.1-бандига кўра, буюртмачи шартнома бўйича тўловларни
тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома давлат харидларининг
электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида
ўзларининг хисоб-китоб клиринг палатасидаги (ҲККП) ҳисобварағига
маблағларни ўтказадилар. Бунда закалат шартнома бўйича тўлов суммасига
кўшиб хисобланиши мумкин.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан ҲККП шартнома бўйича тушган
тўлов суммасини банд килиб кўяди ва маблағлар тушган кундан кейинги иш
кунидан кечиктирмасдан бу ҳақида ижрочига хабарнома юборади. Хабарнома
ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб
хизмат килади. Ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан
хабарнома олганидан бошлаб 60 иш куни ичида товарни етказиб бериши шарт.
Шартноманинг 2.5-бандига мувофик ижрочи томонидан товарни
етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан текшириб олинганлиги
ижрочи расмийлаштирган ҳисоб-фактурани тарафлар томонидан имзоланиши
билан тасдиқланишига келишилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ижрочи шартнома буйича ўз
мажбуриятларини бажармасдан товарларни етказиб бермаганлиги,
буюртмачининг 2024 йил 28 мартдаги 017/1552-сонли талабномаси ижрочи
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги важи билан буюртмачи манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ижрочи ҳисобидан 41 279 145 сўм
закалат суммаси, 46 680 539 сўм пеня ва 10 000 зарар ундиришни сўраган.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 1 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, ижрочи ҳисобидан
буюртмачи фойдасига 45 279145 сўм закалат, 10 000 сўм зарар, 34 000 сўм
ундириш белгиланган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 15 августдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанциясининг 2024 йил 6 декабрдаги қарори билан қуйи инстанция
судларининг қарорлари бекор қилиниб, даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 апрелдаги қарори билан
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2024 йил 6 декабрдаги қарори бекор қилиниб, Ғузор
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори ва
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 15 августдаги қарори ўз кучида қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 9 апрелдаги қарорида биринчи
инстанция суди тўғри тўхтамга келганлиги, иш ҳужжатларида буюртмачи
томонидан шартномада кўрсатилган маҳсулот ижрочидан қабул қилиб
олинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, шартноманинг
1.1-бандида кўрсатилган умумий қиймати 203 024 620 сўмлик маҳсулотларни
ижрочи тегишли хужжатларсиз даъвогарга юборганлиги, маҳсулот буюртмачи
манзилига етказиб берилган бўлса-да, маҳсулотнинг қабул қилиб олинганлиги
буйича бирон-бир хужжат расмийлаштирилмаганлиги, шартноманинг 2.5банди талаблари бажарилмасдан тарафлар ўртасида ижрочи томонидан
товарларни етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан текшириб
олинганлиги ҳақидаги расмийлаштирилиши керак бўлган хисоб-фактуралар
тузилмаганлиги, иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура ишни судда кўриш
вақтида буюртмачига юборилганлиги, тарафлар томонидан шартномада
кўрсатилган тартибда маҳсулотларни топшириш ва қабул қилиш ишлари
амалга оширилмаганлиги аниқланганлиги қайд этилган.
ИПКнинг 73-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, ишнинг
иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари
исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди
шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот
қилинмайди.
Гарчи, даъвогар мазкур даъво аризасида жавобгарга 164167-сонли
шартнома бўйича 203 024 620,80 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги
ҳақида важлар келтирган бўлса-да, бироқ даъвогар шартноманинг 2.5-бандига
мувофиқ, маҳсулотни етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан
текшириб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Иш ҳужжатларида мавжуд 2024 йил 20 июндаги 14-сонли ҳисобварақфактура жавобгар (буюртмачи) томонидан тасдиқланмаганлини боис, ушбу
ҳужжатни шартнома бўйича маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи
далил деб ҳисоблаб бўлмайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ҳолати ишда мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа
ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз исботини топмаганлигини инобатга олиб,
даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабларини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб
топилмаганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, суд
харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб,
иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ даъвогар
зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 3 046 000 сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 73, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “N D JNIY R D I
R ” маъсулияти чекланган
жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм
харажат ундирилсин.
Даъвогар “N D JNIY
R D
I
R ” маъсулияти чекланган
жамияти томонидан олдиндан тўланган 3 046 000 сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков