Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/5357 Дата решения 06.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q DIR давлат муассасаси Ответчик / Подсудимый Q DIR
Source ID a8f15f64-c9df-4f61-8894-30cebb063d1d Claim ID PDF Hash 60270b6eb46d2d9b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5357-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 06 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар Q DIR давлат муассасасининг жавобгар “Q DIR”МЧЖ ҳисобидан 1 089 703,14 сўм асосий қарз ва2 358 704,08 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.С (2025 йил 01 мартдаги 198/01-04-сон ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Q DIR давлат муассасаси(кейинги ўринларда – даъвогар ёки ижарага берувчи) судга мурожаат қилиб, жавобгар “Q DIR”МЧЖ(кейинги ўринларда – жавобгар ёки ижарага олувчи) ҳисобидан1 089 703,14 сўм асосий қарз ва2 358 704,08 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан “Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖ (кейинги ўринларда – балансда сақловчи) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Жавобгар ва учинчи шахс иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 128 ва 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгартомонидан ижара шартномасига асосан балансда сақловчи биносининг Мирзо Улуғбек МФЙ даги манзилида жойлашган 95,94 кв.м қисми ижарага олинганлиги, жавобгар 2024 йилнинг декабрь ойи учун ижара тўловларини амалга оширмаганлиги, даъво аризаси судга киритилгандан кейин жавобгар томониданихтиёрий равишда асосий қарздорлик тўлаб берилганлиги, лекин, даъво талабининг пеня қисми қопланмасдан қолганлигини билдириб, даъво аризасини қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 апрелда “бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш тўғрисида 21-04/646-сон шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) тузилган. Шунингдек, мазкур шартномага белгиланган тартибда 2022 йил 31 мартда 21-04/646-327-сон қўшимча келишув битими ва 2023 йил 28 апрелда 21-04/646-327-сон (2412/1-38778-сон) қўшимча келишув битими ва 2024 йил 27 февралда 21-04/646-327-сон (241224159024-сон) қўшимча келишув битимлари тузилган. Шартнома ва қўшимча келишувларга кўра, ижарага берувчи, ижарага олувчига балансда сақловчи биносининг 95,94 кв.м қисми (кейинги ўринларда - объект) ижарага беради. Ижарага олувчи объектдан фойдалангани учун ижарага берувчига шартнома ва қўшимча келишувларда белгиланган муддатлар ва миқдорларда ижара ҳақи тўловини таъминлайди. Бироқ, жавобгар томонидан 2024 йилнинг декабрь ойи учун ҳисобланган ижара тўловларининг 1 089 703,14 сўм қисми тўланмасдан қолган. Даъвогарнинг вужудга келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириш хатлари ва талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобкитобларнинг солиштирма далолатномаси, огоҳлантириш хати, даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан шартнома бўйича 1 089 703,14 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг 2025 йил 25 апрелдаги тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотномасига кўра, даъвогар томонидан судга даъво ариза тақдим этилганидан сўнг, жавобгар томонидан 2025 йил 25 апрелда 2 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Мазкур ҳолатда 2025 йилнинг 25 апрель ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида ижара тўловларида қарздорлиги мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан ўз вақтида амалга оширилмаган тўловлар учун 2 358 704,08сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 7.2-бандида ижарага олувчи ижара тўловини муддати ва белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун, ижарага берувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан тўловлар кечиктирилган 2024 йилнинг 12 ойи давомида 2 358 704,08сўм миқдорида пеня ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномага мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши,бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам эканлигини боис, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 170, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Q DIR давлат муассасасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Q DIR”МЧЖҳисобидан даъвогар Q DIR давлат муассасасифойдасига 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Q DIR”МЧЖҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов