← Назад
Решение #2897359 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2504/19862-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 05 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Микрокредибанк» АТБ манфаатида
жавобгар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик
жамиятидан 140 900 000 сўм кафиллик маблағини ундириштўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Ж.Бердимуратов ва
А.Саматов (25.04.2025 йилдаги №04/372-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили Н.Холиёров (05.05.2025 йилдаги ишончнома асосида)лар иштирокида ўз
биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Микрокредибанк» АТБ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти(кейинги
матнларда “жавбгар” деб юритилади)дан 140 900 000 сўм кафиллик маблағини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво ариза важларини қувватлаб,
кредит мажбурияти бўйича кафиллик шартномаси имзоланиб, жавобгар
кафиллик мажбуриятини бажармаганлиги сабабли кафиллик доирасида вужудга
келган маблағни ундиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза важларига нисбатан эътироз
билдириб, кредит қарзи ундируви кредит маблағи эвазига харид қилинган мулкка
қаратилмагани ва берилган талабномага илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар илова қилинмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, даъвода палата ишни унинг иштирокисиз
кўришни сўраган, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва «Махмуджон истиқлол ишончи»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 16 сентябрда №58-сонли
кредит шартномаси имзоланиб, даъвогар омухта ем ишлаб чиқариш ускунаси
сотиб олиш учун, йиллик 22,0 % фоиз тўлаш шарти билан (шундан
5% Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш жамғармаси компенсацияси) жами
515 000 000 сўм кредит бериш, жавобгар ўз навбатида кредит ва ҳисобланган
фоизларни тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит мажбуриятнинг таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва
«Махмуджон истиқлол ишончи» масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда “жамият” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 14 сентябрда №2021/К-
8720-сонли кафиллик шартномаси имзоланиб, унда жавобгар жамиятнинг кредит
шартномасида белгиланган асосий қарз тўловларини тўлаш мажбуриятини олиб,
кафиллик миқдори кредитнинг 50 % ни 257 500 000 сўмни ташкил этган.
Палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жамият кредитни
қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли асосий
кредит тўловидан вужудга келган қарздорликни ундиришни жавобгар
(кафил)дан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 744-моддасининг
биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув
қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган
суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар,
шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Даъвогар кредит мажбуриятини бажариб жамиятга 2021 йил
29 сентябрдаги тўлов ҳужжатларига асосан жами 515 000 000 сўм кредит
берилган, шунингдек жамият 2027 йил 13 сентябрдаги тўлов ҳужжати билан
жавобгарга 2 575 000 сўм кафиллик учун воситачилик ҳақини тўлаб берган.
Жамият
кредитни
қайтариш
мажбуриятини
лозим
даражада
бажармаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келиб, фуқаролик ишлари бўйича
Боёвут туманлараро судининг 2-1203-2201/3104-сонли ва 2-1203-2202/6152сонли фуқаролик ишлари бўйича 25.07.2022 ва 09.01.2023 йилдаги ҳал қилув
қарорлари билан кредит ва фоизлардан қарзлари ундирилиб, ундирув гаров
мулкларига қаратилган, мажбурий ижро давомида асосий кредитдан
374 052 599,8 сўм ундирилиб, 140 947 400,8 сўм ундирилмасдан қолган, шу
сабабли даъвода жавобгар (кафил)дан 140 900 000 сўм ундириш сўралган.
Кредит шартномасининг 5.4.-бандида кредит таъминоти сифатида бошқа
мулклар билан бир қаторда кредит ҳисобига сотиб олинган омухта ем ишлаб
чиқариш ускунасини гаровга қўйишга келишилган.
Кафиллик шартномасининг 2.7-бандида кредит қарзини ундириш тартиби
жумлада ундирувни гаров мулкларига қаратиш тартиби, 2.8-бандида барча
чоралар кўрилгандан сўнг кредит қарзи қайтарилмаса кафилга талаб қўйиш,
2.9 ва 2.10-бандларида кафилга талаб билдириш ва талабга илова қилинадиган
ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган.
Жавобгар ўз эътирозларида айнан ундирув кредит эвазига сотиб олинган
мулкка
қаратилмагани,
талабномага
тегишли
ҳужжатлар
илова
қилинмаганлигини асос қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги 13/150сонли қарорининг 28-36-бандларида кафиллик мажбуриятлари билан боғлиқ
низоларни кўришда бир қатор тушунтиришлар берилган бўлиб, унга кўра
кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор асосий
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда кафилнинг қарздор
билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор
олдида солидар жавоб берадилар (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми).
Кредиторнинг кафил — «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси»га (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) нисбатан
даъвосини кўришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик
фаолиятини
қўллаб-қувватлаш
давлат
жамғармаси
тўғрисида»ги Низом талабларига эътибор қаратилиши лозим.
Бунда судлар инобатга олиши керакки, агар Жамғарма билан кафиллик
шартномаси кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг
таъминоти сифатида тузилган бўлса, Жамғармага талаб билдирилгунга қадар
кредитор қарздордан қарзни ундиришга қаратилган бошқа, шу жумладан, кредит
қайтарилиши мажбуриятининг таъминотига қаратилган барча чораларини
кўриши зарур ва фақат қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мажбуриятни бажариш
учун мол-мулки етарли бўлмаганда, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган молмулкдан ундириш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб
билдириш ҳуқуқига эга.
Қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мол-мулки мажбуриятни бажариш учун
етарли эмаслиги, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш
имконияти мавжуд эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
Ушбу қоидаларга амал қилинмаганлиги Жамғармага нисбатан берилган даъвони
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
Даъвогар вакилларининг тушунтиришларига кўра, кредит қарзи асосан
гаровга қўйилган мулкларнинг ҳисобидан қопланган, кредит эвазига харид
қилинган ускуна гаровга қўйилмаган, гаров мулклар асосида қисман кредит
қарзи қоплангандан кейин мажбурий ижро бюросининг 05.06.2024 йилдаги
қарори билан ижро ҳужжати даъвогарга қайтарилган.
Даъвогар кредит қарзининг қолган 140 900 000 сўм қисмини ундириш
мақсадида жавобгарга 2025 йил 27 январ ва 11 февралда мурожаат қилган,
жавобгар ўз навбатида юқоридаги эътирозлари асосида мурожаатга жавоб берган
бўлсада, қарздорлик тўлаб берилмаган.
ФК 259-моддасига асосан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров,
қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда
қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан
таъминланиши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, кредит таъминоти сифатида кафиллик шартномаси
имзоланиб, жавобгар жамиятнинг кредит мажбурияти бўйича асосий кредит
қарзини тўлаш мажбуриятини олгани, асосий кредит гаров мулклари ҳисобидан
қисман қопланиб, 140 900 000 сўм тўланмасдан қолгани, кафиллик кредитнинг
50% миқдорида олинганлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлари
билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблаб, кафиллик доирасида даъвони
70 450 000 сўм миқдорда қаноатлантиришни ва даъвонинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
Шунингдек
суд,
ИПК118-моддасига
мувофиқ
даъвонинг
қаноатлантирилган ва рад этилган қисмига мутаносиб равишда 1 409 000 сўм
давлат божи, 37 500 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий
судиниг депозит ҳисоб рақамига ишни ВКС орқали ўтказиш билан боғлиқ
93 750 сўм харажатни жавобгар, 1 409 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар
зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг
«Микрокредибанк»
АТБманфаатида
жавобгар
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятидан
140 900 000 сўм кафиллик маблағини ундириш тўғрисидаги даъво талаби қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик
жамиятидан даъвогар «Микрокредибанк» АТБ фойдасига 70 450 000 сўм
кафиллик маблағи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик
жамиятидан Республика Бюджетига 1 409 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар
«Микрокредибанк»
АТБдан
Республика
Бюджетига
1 409 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик
жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судиниг депозит ҳисоб рақамига
ишни ВКС орқали ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин.
Даъвониг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Суд ҳужжатидан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев