Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1436 Дата решения 05.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Mirz xm dMirz usu
Source ID 99219a4d-7a2f-462d-bb82-b0e896bd4550 Claim ID PDF Hash ba22d4e6aaea907a... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Лекин ФК 326-моддаси Лекин ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1436-сонлииш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025йил 05май Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг жавобгар «Mirz xm dMirz usu » масъулияти чекланган жамиятидан 269 816 440 сўм қарздорлик ва 30 109 694 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Махмудов (16.12.2024 йилдаги №4-26/1402-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари М.Каримовлар иштирокида ўз биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Mirz xm d-Mirz usu » масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) дан 269 816 440 сўм қарздорлик ва 30 109 694 сўм пеня ундиришнисўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар хорижий ва ички фуқароларни мехмонхона хизматидан фойдаланганлиги учун мехмонхона йиғимини тўлаб бермаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлиги, натижада пеня ҳисобланганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахбари даъво аризага нисбатан эътирози йўқлиги, қарздорлик ва пеняларни тўлаб бериши, фаолият билан яқиндан шуғулланиши сабабли тўловлар тўланмасдан қолганлигини билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги №475-сонли қарори билан (3-илова) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилаш юзасидан Низом тасдиқланган. Низомнинг 4, 6-бандларида меҳмонхона фаолияти, маҳаллий фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, хорижий фуқаролардан ушбу Низомга иловага мувофиқ миқдорларда, улар яшаган ҳар бир кун учун ундириладиган йиғим ундирилиши, туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 2, 5, 10, 15 фоизи миқдорида белгиланиши кўрсатилган. Жамғарманинг махсус ҳисобварақларига тушадиган маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик) томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғариб борилиши белгиланган. Низомнинг 6-бандида туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар деб белгиланган. Жавобгар меҳмонхона фаолияти билан шуғулланиб келиб, 2023 йил августдан 2024 йил ноябрга қадар жами 107 та хорижий мижозларга хизмат кўрсатиб, мижозларнинг ётоқ кунлари 7 997 кунни ташкил қилиб, шунча кун давомида ушбу хизматдан фойдаланган. Шунингдек 2023 йил сентябрь ва 2024 август ойларида худди шу хизматлар маҳаллий фуқароларга хам кўрсатилиб, уларнинг сони 2 тани ва ётоқ кунлар 292 кунни ташкил қилган. Низом талаби бўйича хар бир маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг тўловидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10% дан туристик йиғими миқдори 269 431 000 сўмни ва маҳаллий фуқароларнинг тўлови бўйича 385 440 сўмни жами 269 816 440 сўмни ташкил этган, ушбу маълумотлар бевосита жавобгарнинг электрон маълумотлар базасига киритилган маълумотлар асосида тайёрланган. Ушбу туристик йиғимлар жамғармага ўтказилмаган ва бу иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган, ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган. Натижада 2023 йил август-декабрь ҳамда 2024 йил февраль-ноябрь ойларига жами 29 165 336.92 сўм пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Лекин ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш унинг келгуси фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, ушбу талабни қисман қаноатлантириб жавобгардан 5 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза важлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 269 816 440 сўм туристик йиғим, 5 000 000 сўм пеня, 5 998 523 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судиниг депозит ҳисоб рақамига ишни ВКС орқали ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: ДаъвогарЎзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг жавобгар «Mirz xm d-Mirz usu » масъулияти чекланган жамиятидан 269 816 440 сўм қарздорлик ва 30 109 694 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Mirz xm d-Mirz usu » масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фойдасига 269 816 440 сўм туристик йиғим, 5 000 000 сўм пеня, 5 998 523 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатиундирилсин. Жавобгар «Mirz xm d-Mirz usu » масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судиниг депозит ҳисоб рақамига ишни ВКС орқали ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев