Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/5373 Дата решения 05.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3df3feb2-d82b-457a-a84b-534bc8a888a9 Claim ID PDF Hash fd26c4e718c4cbca... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
йича ушбу Кодекснинг118-моддаси йича ушбу Кодекснинг 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5373-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 5 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова котиблигида, даъвогар вакили – Б.Комилов (2024 йил 26 августдаги 33-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ААА” МЧЖ манфаатида жавобгар “БББ” фермер хўжалиги ҳисобидан 46 800 000 сўм асосий қарз ва 6 532 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ААА” МЧЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ёки бажарувчи) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “БББ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда – жавобгар ёки буюртмачи) ҳисобидан шартномага асосан 46 800 000 сўм асосий қарз ва 6 532 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади. Палата ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд,даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисманқаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 1 апрелда тузилган 178-сонли шартнома (кейинги ўринларда —шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартномага кўра, бажарувчи ўсимликларни ўстирувчи биостимулятор маҳсулотларини етказиб беришни, буюртмачи эса етказиб берилган маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3.3-бандига биноан маҳсулот учун тўлов маҳсулот етказиб берилганидан сўнгра ҳисоб-китоб қилинади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган 46 800 000 сўмлик маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактура ва ишончнома билан тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун тўловларни амалга оширмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ёхуд маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 46 800 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар тўловлар кечиктирилгани учун 6 532 000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шунга кўра, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари кечиктирилган кунлар учун 6 532 000 сўм пеня ҳисоблаган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 6 532 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномалар шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бироқ суд, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 6 532 000 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 3 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг118-моддасига мувофиқ ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво баҳоси 53 352 000 сўм 2 фоизи миқдорида 1 067 040 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ААА” МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “БББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА” МЧЖ фойдасига 46 800 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “БББ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 067 040 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков