← Назад
Решение #2897369 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1543-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025йил05май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, даъвогар
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос туман солиқ
инспекциясидан 6 270 190 сўм асосий қарз ундириш тўғрсидаги даъво аризаси
ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги
матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, вос туман солиқ инспекциясиХо (кейинги матнларда “жавобгар”деб
юритилади) дан 6 270 190 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси
даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Иш ҳужжатларига илова қилинган почта алоқа бўлимининг
хабарномасига кўра даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилган, даъво
аризасининг судга юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Шунингдек даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги №319-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) 111126-бандларида истеъмолчи етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан
тўловни амалга ошириши шартлиги, истеъмолчиларга табиий газни олдиндан
тўловсиз бериш тақиқланиши, олдиндан тўлов суммаси ўтказилмаган
тақдирда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш амалга оширилмаслиги,
истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб
қилиш муддати, газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб ойи учун
табиий газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура
расмийлаштирилиши, газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун
табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счет-фактурани
қабул қилиб олиши ва имзолаш каби тартиблари кўрсатилган.
Даъво аризада баён қилинишича тарафлар ўртасида 2023 йил газ
етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, етказиб берилган табиий газ ҳақи
жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган,
натижада прокурор даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб жавобгардан
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Истеъмол қилинган сиқилган газ бўйича ўзаро таққослаш
далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар билан 31.03.2025 йил ҳолатига
жавобгарнинг жами 6 270 190 сўм қарзи ўз тасдиғини топган.
Лекин судга даъвогар маълумотнома ва қўшимча ҳужжат тақдим этиб
унда қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирган, унга кўра судга даъво
киритилгандан кейин қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган.
Қайд этилганларга кўра суд, қарздорлик судга даъво киритилгандан
кейин суд ҳужжати қабул қилингунга қадар бартараф этилганлигини инобатга
олиб, даъво ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар
Ховос туман солиқ инспекциясидан 6 270 190 сўм асосий қарз ундириш
тўғрсидаги даъво ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар
Ховос
туман
солиқ
инспекциясидан
даъвогар
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти фойдасига 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар Ховос туман солиқ инспекциясидан Республика Бюджетига
375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда
ижро этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда
ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд
томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев