← Назад
Решение #2897371 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5361-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, даъвогар “ UDUDG Z ’ IN ” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “ IRZ
D LI
N YIGIR
IKKI” масъулияти чеклнган
жамияти ҳисобидан 732 740 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “ UDUDG Z ’ IN ” акциядорлик жамияти (даъвогар)
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, даъво аризасида жавобгар “ IRZ
D LI
N YIGIR
IKKI”
масъулияти чеклнган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 732 740 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан,
якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса,
даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни
тақдим этмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси талабларига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
2022 йил 8 июнда 1231230163-сонли табиий газ улгуржи истеъмолчиларга
етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари бўйича, даъвогар 2024 йил давомида 732 740 сўмлик
табиий газ етказиб, жавобгар томонидан 732 740 сўмлик газ ҳақи бўйича
тўловлар амалга оширилмаганлиги, жавобгар томонидан ушбу қарздорлик
судга даъво ариза берилгунига қадар ҳамда суд муҳокамаси давомида
қопланмаганлиги аниқланди.
Ушбу
фактлар
иш
ҳужжатларидаги
ҳисобварақфактуралар, огоҳлантириш хати ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топади.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
732 740 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ва
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112-114, 118, 176-180, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ IRZ
D LI
N YIGIR
IKKI” масъулияти
чеклнган
жамияти
ҳисобидан
даъвогар
“ UDUDG Z ’ IN ”
акциядорлик жамияти фойдасига 732 740 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ IRZ
D LI
N YIGIR
IKKI” масъулияти
чеклнган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
М.А. Холиков