Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1539 Дата решения 05.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот Ответчик / Подсудимый
Source ID 41bc986a-233d-4bf5-a171-11f33858f13e Claim ID PDF Hash 9c3ddab616f2e424... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1539-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос туман 2025 йил 05 май Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос тумани касбий кўникмалар маркази давлат муассасасидан 7 583 036 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Б.Нажмиддинов (03.02.2025 йилдаги №36-01-14/437-сонли ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамсида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятисудга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ховос тумани касбий кўникмалар маркази давлат муассасасидан 7 583 036 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 апрелдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилиги ҳамда Ховос туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, қарздорликни ундиришни ва суд харажати тўловини жавобгар зиммасига юклатилиши лозимлигини билдирди. Суд мажлисида жавобгар, ғазна ва молия органи вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қиинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланганлиги сабабли қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, прокурорнинг даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 14.02.2025 йилда табиий газ етказиб бериш бўйича №1231120112-сонли шартнома имзоланиб, шартномага асосан даъвогар табиий газ етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида истеъмол қилинган газ ҳақини муддатида тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг истеъмол қилиган табиий газдан қарзи 7 583 036 сўмни ташкил қилиши, қарздорликни ундириш бўйича чоралар натижа бермаганлигини баён қилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Кодекснинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Даъво аризада баён қилинишича жавобгарнинг 31.03.2025 йил ҳолатига истеъмол қилинган табиий газдан қарзи 7 583 036 сўмни ташкил этган. Қарздорликни ундириш бўйича даъвогар томонидан кўрилган чоралар натижа бермаган ва қарздорлик тўлаб берилмаган. 2025 йил январь-март ойлари учун етказиб берилган табиий газ ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган, хусусан етказиб берилган табиий газдан қарздорлик 7 583 036 сўмни ташкил этган ва қарздорлик иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги №319-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) 111-126бандларида истеъмолчи етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўловни амалга ошириши шартлиги, истеъмолчиларга табиий газни олдиндан тўловсиз бериш тақиқланиши, олдиндан тўлов суммаси ўтказилмаган тақдирда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш амалга оширилмаслиги, истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш муддати, газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб ойи учун табиий газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура расмийлаштирилиши, газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счет-фактурани қабул қилиб олиши ва имзолаш каби тартиблари кўрсатилган. Ишни кўриш давомида хар икки тараф юқоридаги қоидаларга риоя қилмаганлиги, хусусан олдиндан тўлов бўлмасада энергия етказиб берилган. Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 7 583 036 сўмлик истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек суд, даъво талабини қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига асосан почта харажати ва давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос тумани касбий кўникмалар маркази давлат муассасаси дан 7 583 036 сўм табиий газ ҳақини ундириштўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Ховос тумани касбий кўникмалар маркази давлат муассасасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти фойдасига 7 583 036 сўм табиий газ ҳақива 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Ховос тумани касбий кўникмалар маркази давлат муассасасидан Республика Бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев