Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2994 Дата решения 05.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B BUR DI M ND G LD Ответчик / Подсудимый T B D DE Q N B Z RI
Source ID bf1bf06f-0271-4ac5-baa4-43690e8bdd16 Claim ID PDF Hash ad3ac0a35e21cced... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ФКнинг 128-моддаси ФКнинг 128 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аноатлантиришни рад этишни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни рад этишни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2994-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 05 май Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Сайдуллаев, жавобгар вакили (раҳбар) Н.Холбоев, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси вакили У.Камолов, “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси вакили С.Исаев, Сардоба туман ҳокимлиги вакили Ш.Абдушукуров (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “B BUR DI M ND G LD” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан сотувчи “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар “B BUR DI M ND G LD” масъулияти чекланган жамияти ҳамда жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олдисотди шартномасида белгиланган жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамиятига унинг устав фондидаги улуши конструкциялар ва ободонлаштириш қийматига мутаносиб бўлган, бироқ жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамияти устав фондининг 49 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги улуш билан жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамияти иштирокчилари (муассислари) таркибига киритиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н ИҚ Л А Д И: Даъвогар “B BUR DI M ND G LD” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан сотувчи “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олди-сотди шартномасида белгиланган жавобгарга унинг устав фондидаги улуши конструкциялар ва ободонлаштириш қийматига мутаносиб бўлган, бироқ жавобгар жамият устав фондининг 49 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги улуш билан жавобгар жамият иштирокчилари (муассислари) таркибига киритиш мажбуриятини юклатишни сўраган. Суднинг ажрими билан Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Сардоба туман ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси, “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олди-сотди шартномасининг 2.2-банди (шунингдек 6.1-банд)ида деҳқон бозорининг устав фонди 49 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги улуш билан жавобгарнинг иштирокчилари сафига киритиши зарурлигини, бироқ бугунги кунгача ушбу талаб бажарилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, жамиятнинг таъсисчилари сафига киритиш учун жамият улуш киритиши лозимлигини, бироқ даъвогар жамият томонидан ҳеч қандай улуш киритилмаганлигини, даъвогар ўзининг даъвосига асос сифатида келтираётган тарафлар ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олди-сотди шартномасининг 2.2-банди (шунингдек 6.1-банд)ида деҳқон бозорининг устав фонди 49 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги улуш билан жавобгарнинг иштирокчилари сафига киритиши зарурлиги тўғрисидаги келишув амалдаги қонун ҳужжатларига зидлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Сардоба туман ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси вакиллари даъвогарнинг даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, жамиятнинг таъсисчилари сафига киритиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишга жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамияти директорининг ваколати йўқлигини, шу сабабли тарафлар ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олди-сотди шартномасининг 2.2-банди ва 6.1-бандлари қонунчиликка зид эканлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамиятининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар (харидор), жавобгар ва “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти (сотувчи) ўртасида 2019 йил 29 сентябрда 02/1-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) тузилиб, унга кўра Сирдарё вилояти Сардоба тумани пахтаобод МФЙ манзилида жойлашган, сотувчига тегишли бўлган савдо мажмуасини эгалик ҳуқуқини даъвогар (харидор)га ўтказиш, даъвогар (харидор) эса, сотувчига савдо мажмуасининг нархини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-банди, 6.1-банд, 14.6-бандида жавобгар “ T B D DE Q N B Z RI” масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 49 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда улуш билан жавобгар жамиятнинг таъсисчилар сафига киритишга келишилган, яъни шартнома талабига асосан жавобгар даъвогарни таъсисчилар сафига киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бироқ, шу вақтга қадар даъвогар жавобгар жамиятнинг таъсисчилар сафига киритилмасдан келган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан сотувчи “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олдисотди шартномасида белгиланган жавобгарга унинг устав фондидаги улуши конструкциялар ва ободонлаштириш қийматига мутаносиб бўлган, бироқ жавобгар жамият устав фондининг 49 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги улуш билан жавобгар жамият иштирокчилари (муассислари) таркибига киритиш мажбуриятини юклатишни сўраган. “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 16-моддасида жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан (агар жамиятнинг уставида бундай қарорни қабул қилиш учун овозларнинг бундан кўпроқ сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса) қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига ва (ёки), агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 18-моддасига асосан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига жамият устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорида қўшимча ҳиссаларнинг муайян умумий қиймати, жамият ҳар бир иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори, иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати белгиланиши керак. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият иштирокчисининг қўшимча ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (жамият иштирокчиларининг аризалари) ва (ёки), агар бу жамиятнинг таъсис ҳужжатларида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахснинг (учинчи шахсларнинг) уни (уларни) жамиятга қабул қилиш ва ҳисса қўшиш тўғрисидаги аризаси (аризалари) асосида жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилиши мумкин. “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 30-моддасига асосан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жамиятнинг устави билан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини ўзгартириш; таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш; жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, уни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш; жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш); аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш; бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш; тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш; ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган масалалар, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, унинг томонидан жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал этиши учун, шунингдек жамиятнинг ижро этувчи органи ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас. “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 262-сонли Қарорининг 9-бандида судларнинг эътибори хўжалик ширкати зиммасига унинг бошқарув органлари ваколатига кирадиган мажбурият (масалан, устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ёки камайтириш, ширкатнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш)ни юклаш ҳақидаги даъво талаби, ушбу мажбурият қонун ҳужжатлари билан ширкат бошқарув органининг ваколатига киритилганлиги сабабли, рад этилиши лозимлигига қаратилиши белгиланган. Бироқ, иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг устав фондига ҳеч қандай улуш киритилмаган, шунингдек шартноманинг 2.2-банди, 6.1-банди ва 14.6-банди бўйича жавобгар жамият иштирокчиларнинг розилиги олинмаган, умумий йиғилишга ушбу масала киритилмаган. ФКнинг 113-моддасига асосан битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 114-моддасида эса, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги белгиланган. ФКнинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 128-моддасида битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди. Мазкур ҳолатда суд, сотувчи “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти, даъвогар важавобгар ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олди-сотди шартномасининг 2.2-, 6.1-, 14.6-бандларида қайд қилинган жавобгар устав фондидаги 49 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда улуш билан даъвогарни жавобгар жамиятнинг таъсисчилар сафига киритиш белгиланган бандини, яъни битимнинг даъвогар ўз даъво талабларининг асоси сифатида келтираётган қисмини ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, уни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқорида баён этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан сотувчи “NBU Bun dk r inv st” масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар важавобгар ўртасида 2019 йил 25 сентябрда тузилган 02/1-сонли олди-сотди шартномасида белгиланган жавобгарга унинг устав фондидаги улуши конструкциялар ва ободонлаштириш қийматига мутаносиб бўлган, бироқ жавобгар жамият устав фондининг 49 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги улуш билан жавобгар жамият иштирокчилари (муассислари) таркибига киритиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқорида баёни этилганларга асосан, суд, палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган 3.750.000 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундиришни ва 37.500 сўм почта харажатини олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, ундирмасликни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170, 176-179, 186, 212-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогар “B BUR DI M ND G LD” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “B BUR DI M ND G LD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар “B BUR DI M ND G LD” масъулияти чекланган жамияти томонидан 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов