Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/5358 Дата решения 05.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 98cb29fd-e34f-4879-bf37-1350fcf7249d Claim ID PDF Hash e0ba58fe808f44f2... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5358-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 5 май Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари Н.Абдукаримов, даъвогар вакили Б.Алиев (2025 йил 10 апрелдаги 137-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Маманов (2025 йил 5 майдаги 01-01/10-259сонли ишончнома асосида), Т.Тошбеков (ишончномасиз), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (2024 йил 31 майдаги 01/13-35/370-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Сhiqindi lig nl rini b shq rish dir ksi si” давлат муассасаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Сирдарё вилояти “ z hudud” ДУК ҳисобидан 773 782 560 сўм асосий қарз, 39 071 818,24 сўм пеня ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Сhiqindi lig nl rini b shq rish dir ksi si” давлат муассасаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Сирдарё вилояти “ z hudud” ДУК (жавобгар) ҳисобидан даъвогар фойдасига 773 782 560 сўм асосий қарз ва 39 071 818,24 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, маълумотнома тақдим этиб, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини баён қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 773 782 560 сўм асосий қарз ва 39 071 818,24 сўм пеня ундиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларини тан олиб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Суд мажлисида Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили тарафлар ўртасида расмийштирилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 15 январда 25/3-сонли хизматлар кўратиш (ишларни бажариш) шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра ижрочи (даъвогар) буюртмачининг (жавобгар) топшириғи билан ҳақ эвазига чиқиндиларни чиқинди полигонларига қабул қилиш ва сақлаш хизматларини амалга ошириш, буюртмачи эса кўрсатилган хизматлар, ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан мазкур шартнома доирасида жами 2025 йилнинг январь, февраль, март ойлари учун жами 1 086 782 560 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун 313 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, шартномада белгиланган мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида 773 782 560 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган 2025 йил 15 март, 2025 йил 28 март, 2025 йил 15 апрельдаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар шартнома юзасидан мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 773 782 560 сўм асосий қарз ва 39 071 818,24 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига биноан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан 773 782 560 сўм асосий қарзни тўланганлигини фактини тасдиқловчидалиллар тақдим этилмади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобдан 773 782 560 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 773 782 560 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвода 39 071 818,24 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси талаби асосида пеня ундиришни сўраган. Мазкур Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ товарларни етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 39 071 818,24 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг манфаатларини инобатга олиб, суд талаб қилинган 39 071 818,24 сўм пеняни 5 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан жами 812 854 378,24 сўмнинг 2 фоизи, яъни 16 257 087,56 сўм давлат божи, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд 4 қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Сирдарё вилояти “ z hudud” ДУК ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Сhiqindi lig nl rini b shq rish dir ksi si” давлат муассасаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 773 782 560 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 16 257 087,56 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков