Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1541 Дата решения 05.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый Fu r v t r
Source ID f1d9c73d-9626-4969-a748-412e77880133 Claim ID PDF Hash 807afc96ce3ae520... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
Лекин ФК 326-моддаси Лекин ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1541-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 05 май Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Агробанк» АТБ манфаатида жавобгар «Fu r v t r» масъулияти чекланган жамиятидан 33 333 333 сўм муддати ўтган кредит, 28 841 670 сўм фоиз ва 3 306 000 сўм ҳисобланган пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Ашурова (07.01.2025 йилдаги №04 ur/13-25-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Агробанк» АТБ(кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Fu r v t r» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 33 333 333 сўм муддати ўтган кредит, 28 841 670 сўм фоиз ва 3 306 000 сўм ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, қарздорлик даъво ариза санаси 02.04.2025 йил ҳолатига вужудга келгани, кредит шартномасига асосан жавобгарга кредит берилгани, лекин қайтариш графигига асосан қайтарилмаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида палата ва жавобгар иштирок этмади, палата даъво аризада ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 28 августда №5589сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга, йиллик 18,0 % фоиз тўлаш шарти билан жами 400 000 000 сўм миқдорида кредит бериш, жавобгар ўз навбатида кредит ва ҳисобланган фоизларни тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олган ва жавобгарга 2024 йил 9 ва 11 сентябрь кунлари 400 000 000 сўм миқдорида кредит берилган. Палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар кредитни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли асосий кредит ва фоиз тўловидан вужудга келган қарздорлик ҳамда ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 736-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Кредит шартномаси ва қайтариш графигига кўра, фоизлар 2024 йил августдан, асосий кредит 2025 йил март ойидан, 2026 йил февраль ойига қадар хар ойнинг 05 санасигача қайтарилиши лозим ва даъво аризада қарздорлик 2025 йил 02 апрель ҳолатига вужудга келганлиги кўрсатилган. Иштирокчиларнинг тушунтиришларига кўра, муқаддам айни ушбу кредит мажбурияти бўйича судга мурожаат қилинмаган. Тўлов графиги ва даъво аризага илова қилинган ҳужжатларда 2025 йил март-апрель ойлари тўловидан 33 333 333 сўм асосий кредит қайтарилмаган. Айнан 2025 йил апрель ойи ҳолатига қайтарилиши лозим бўлган 30 969 863 сўм фоиз тўловидан 28 841 670 сўм қисми қайтарилмаган. Натижада юқоридаги 2025 йил апрель ойи ҳолатига кредит ва фоиз тўлови ўтказиб юборилган кунларга 3 306 000 сўм пеня ҳисобланган. Шу сабабли суд, даъво талабининг 33 333 333 сўм асосий кредит ва 28 841 670 сўм фоиз қарзини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан кредит тўлови кечиктирилган кунлар учун 3 306 000 сўм пеня ундириш сўралган. Кредит шартномасининг 10.1.-бандида кредит мажбурияти бўйича тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) ва “Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан белгиланишига келишилсада, бироқ қонунда кредит мажбуриятлари бўйича пеня ундирилиши бўйича норма мавжуд эмас. ФК 260-263-моддаларига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Лекин ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, жавобгар кредит, фоиз ва ҳисобланган пеняларни графикда белгиланган муддатда бўлмасада тўлаб келгани, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш унинг келгуси фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, талабни қисман қаноатлантириб жавобгардан 1 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ даъвонинг тасдиқланган қисмига мутаносиб равишда 1 309 620,06 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан хамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Агробанк» АТБманфаатида жавобгар «Fu r v t r» масъулияти чекланган жамиятидан 33 333 333 сўм муддати ўтган кредит, 28 841 670 сўм фоиз ва 3 306 000 сўм ҳисобланган пеняни ундириштўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Fu r v t r» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Агробанк» АТБ фойдасига 33 333 333 сўм асосий кредит, 28 841 670 сўм фоиз, 1 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Fu r v t r» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 1 309 620,06 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Суд ҳужжатидан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев