Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2297 Дата решения 02.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение AK A-YAPI Ответчик / Подсудимый
Source ID fc499feb-6d02-4bb2-8c8b-632ce0df0426 Claim ID PDF Hash 686398e783aa9582... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2297-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 02 май Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонанинг “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамиятидан 108 662 400 сўм асосий қарз ва 21 732 480 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Бегимкулов (ишончнома асосида) жавобгар вакили Ш.Каршибоев (ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 108 662 400 сўм асосий қарз ва 21 732 480 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризадаги важларини такрорлаб, хусусан, шартномавий мажбуриятлар бўйича 17.12.2024 йилдаги тарафлар ўртасидаги ҳисобкитоблардан келиб чиқиб, 26.12.2024 йилда жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 195 566 600 сўм асосий қарзни тўлаб бериш билан бир вақтда қўшимча 167,17 м3 газоблок учун ортиқча 108 662 400 сўм миқдорида жами 304 229 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлигини, жавобгар 108 662 400 сўмлик газоблок етказиб бермаганлигини билдириб, жавобгарнинг амалдаги раҳбари сохта раҳбарлигини, “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамиятининг ҳақиқий директори, “Шерзод” исмли шахслигини, унинг рухсати бўлсагина маҳсулот етказиб бериш ёки пул маблағини қайтариб бериш мумкинлигини аниқлаганлигини таъкидлаб, жавобгардан 108 662 400 сўм асосий қарздорлик ва 21 732 480 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, даъво талаби асоссизлиги, хусусан, тарафлар ўртасида 29.07.2024 йилда газобетон маҳсулотини етказиб бериш бўйича шартнома тузилганлигини, шартномага кўра жавобгарнинг қарздорлиги юзага келганлигини, қарздорликни ундириш бўйича жавобгар Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво киритганлигини, ушбу даъво ариза тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилганлигини, даъвогар газоблок учун 108 662 400 сўм ўтказмаганлиги, 19.12.2024 йилдаги медиатив келишувга кўра даъвогар жавобгарнинг ҳисобрақамига 304 662 400 сўм қарздорлигини ўтказиб берганлигини, бу ҳақда тўлов топшириқномасида ҳам кўрсатилганлигини, ўтказиб берилган 304 662 400 сўм миқдоридаги маблағнинг ҳаммаси қарздорлик учун тўланланлиги, ушбу сумманинг 108 662 400 сўм қисмини қайтариш талаби мутлоқа асоссизлигини, “AKSA YAPI” МЧЖ раҳбари 2022 йилда “BEND ENGINEERING OM” МЧЖ раҳбарига 7 700 АҚШ долларини нақд пул шаклида берганлигини, шуни даъвогар 108 662 400 сўм қилиб сўмдаги қийматини ўзи белгилаб, асоссиз равишда жавобгардан тўлов талаб қилаётганлигини, даъвогар томонидан тақдим қилинган солиштирма таққослаш далолатномасида ҳам 7 700 АҚШ доллари нақд шаклда ўтказилган эски қарздорлик деб кўрсатилганлигини билдириб, ушбу қарздорлик бўйича фуқаролар ўртасида низо келиб чиққанлигини ва қарздорликни “BEND ENGINEERING OM” МЧЖдан ундириш талаби асоссизлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, тарафлар тушунтиришларинитинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 8-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра,фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 29 июлда тахминий қиймати 5 миллиард бўлган маҳсулот (газобетон) етказиб бериш шартномаси тузилган., Ушбу шартнома бўйича тарафлар ўртасида 2024 йилда низо келиб чиққан ҳамда “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамияти “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан 714 541 076 сўм асосий қарз, 85 927 961 сўм жарима, 28 337 600 сўм пеня ундиришни сўраб Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво киритган. 19.12.2024 йилда жавобгар ва даъвогар ўртасида медиатив келишувга эришилган ҳамда “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамиятига 2024 йил 26 декабрь кунига қадар 828 806 637 сўм қарздорликни тўлаб бериш мажбуриятини олган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 19.12.2024 йилдаги ажримига асосан, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, 4-1001-2416/96733-сонли иқтисодий иш кўрмасдан қолдирилган. Даъвогар жавобгарга 26.12.2025 йилда 304 229 000 маблағни Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 19.12.2024 йилдаги ажрими билан тасдиқланган медиатив келишуви ҳамда 17.12.2024 йилдаги AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳамда “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги келишувга асосан ўтказилган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилишидан олдин “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жамолиддинов, адвокат Ж.Бегимкулов ҳамда “BEND ENGINEERING OM” ходимлари Ш.Қаршибаев, К.Джияновлар ўртасида келишув тузилиб, унга кўра: “BEND ENGINEERING” МЧЖ 108 662 400 сўм қарздорлик ҳисобидан газоблок беришни, 1м3х650 сўмдан ҳисоблаб 167,17м3 бериш шарти билан “AKSA YAPI” МЧЖ розилик билдиради. Жами қолган сумма 304 229 000 сўмни медиация келишувидан кейин 3 банк кунида тўлаб беришни “AKSA YAPI” МЧЖ зиммасига олиади, пул тўлаб берилгандан сўнг 1 ҳафта давомида “BEND ENGINEERING” МЧЖ167,17 м3 газоблокни етказиб беришни зиммасига олади”, деб келишилган. Бироқ, мазкур қўлёзма келишув, “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари томонидан эмас, ходимлари томонидан имзоланган. Шунингдек, даъвогар, ўтказилган пул маблағининг 195 556 882 сўми 29.07.2024 йилдаги шартномага кўра ўтказилганлигини, қолган 108 662 400 сўм қўлёзма келишувидаги газоблок учун ўтказилганлигини, аммо газоблок етказиб берилмаганлиги учун тўланган 108 662 400 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Бироқ, иш ҳужжатларига кўра 26.12.2024 йилдаги тўлов топшириқномасида даъвогар жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказган 304 299 000 сўм маблағ тўловининг мақсади Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 19.12.2024 йилдаги ажрими билан тасдиқланган медиатив келишувга кўра ҳамда 17.12.2024 йилдаги тарафлар ўртасида тузилган келишувга кўра ўтказилган. Тарафлар ўртасидаги 19.12.2024 йилдаги медиатив келишувда эса, даъвогар жавобгарга 828 806 637 сўм қарздорликни 26.12.2024 йилга қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар, даъво аризада ҳамда суд муҳокамалари давомида 108 662 400 сум пул маблағи мавжуд қарздорлик учун эмас, бошқа муносабатлар учун утказилагнлигини исботлаб беролмади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 108 662 400 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб хисоблайди ҳамда даъвогарнинг 108 662 400 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартноманинг 4.4 бандига кўра, жавобгардан 21 732 480 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса жавоб беради. Бироқ, асосий қарздорлик мавжудлиги ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли суд пеня ундириш талабини ҳам асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг 21 732 480 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосланиб, даъвогар томонидан давлат божи ва почта харажатларини инобатга олишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, 118, 176 - 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамиятишаклидаги хорижий корхонанинг “BEND ENGINEERING OM” масъулияти чекланган жамиятидан 108 662 400 сўм асосий қарз ва 21 732 480 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамиятишаклидаги хорижий корхонаси зиммасида қолдирилсин. Даъвогар томонидан ортиқча тўланган 2 500 сўм почта харажати унинг мурожаатига кўра маълумотнома асосида “AK A-YAPI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова