← Назад
Решение #2897390 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2309-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 02 май
Сирдарё тумани
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси
“ZIRA PRO” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “AGROBES -FAR ERS” масъулияти чекланган жамиятидан 297 135 000 сўм асосий
қарз ва 148 567 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Нияметов (11.04.2025
йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, видеконференц алоқа режимида (кўмаклашувчи суд Тошкент
туманлараро иқтисодий суди-АКТ ходим Ж.Хусниддинов) очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси
(кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “ZIRA PRO” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “AGRO-BES -FAR ERS” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан
297 135 000 сўм асосий қарз ва 148 567 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Белгиланган тарзда хабардор килинган жавобгар бугунги суд мажлисида
иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Аввалги суд
мажлисида жавобгар асосий қарзни қисман тан олишини, даъво талабидаги
пеняни қаноатлантиришдан рад этишни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони жавобгар вакили йўқлигида мавжуд ҳужжатлар
асосида ҳал қилиш мумкин деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жавобгарнингн қарздорлиги
274 579 200 сўмни ташкил этишини, техник хатолик сабабли асосий
қарздорлик 22 555 800 сўмга кўп сўралганлигини, пеня ундириш талабида
ҳам 297 135 000 сўм асосий қарзга нисбатан пеня ҳисобланганлиги билдириб,
қарздорлик қарздорлик ва пеняни ундириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 8-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра,фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид
бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 10 июлда хизмат
кўрсатиш кўрсатиш бўйича шартнома тузилган,
Шартномага кўра, даъвогар қишлоқ хўжалиги техникалари билан
хизматини кўрсатиши, жавобгар хизматларни қабул қилиб олиши ва ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 274 579 200 сўмлик қишлоқ
хўжалиги техникалари билан хизмат кўрсатилган. Даъво аризасида
297 135 000 сўм асосий қарздорлик ундириш сўралса-да, 22 555 800 сўм
кўрсатилган хизматларни тасдиловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 274 579 200 сўм қарздорлиги юзага келганлиги
ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Мавжуд қарздорликни қоплаш юзасидан даъвогар жавобгарга юборган
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Оқибатда, даъвогар жавобгардан 297 135 000 сўм қарздорликни
ундириш юзасидан судга даъво ариза киритган.
Шартноманинг 2.2 бандига асосан, шартнома тарафлар томонидан
имзолангандан сўнг шартнома суммасининг 30 фоизини, иш тўлиқ
бажарилгандан сўнг қолган 70 фоизини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2 бандида буюртмачи бажарилган ишлар ишларни
текшириб, ҳужжатларни қабул қилиб олиши, тарафлар, биргаликда тузилган
далолатномани тасдиқлашлари келишилган.
2024 йил 09 августда 274 579 200 сўмлик ишлар бажарилганлиги
юзасидан тарафлар ўртасида счёт-фактура имзоланган.
Жавобгар хизматларни қабул қилиб олган бўлса-да, 274 579 200 сўм
қарздорликни қопланмаган.
Натижада даъвогар қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво
киритган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби қисман асосли, бироқ даъво
аризси судга киритилишида асосий қарздорлик 22 555 800 сўмга кўп
ҳисобланган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили қарздорликнинг
қолган 274 579 200 сўм асосий қарз қисмини ундириб беришни сўради.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 274 579 200 сўм қарздорлиги ишдаги
ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, солиштирма-таққослаш далолатномаси,
тарафларнинг кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг
297 135 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қисман,
274 579 200 сўм миқдорида қаноатлантиришни, асосий қарздорликни
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунига кўра, жавобгардан
148 567 500 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қати пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, Неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қати назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса жавоб беради.
Тўланиши лозим бўлган пеня миқдори қарздорликнинг 50 фоизидан
ортганлиги учун даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонунинг талабидан келиб чиқиб, жавобгардан 297 135 000 сўм кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида, яъни 148 567 500
сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ асоий қарз 274 579 200 сўмга нисбатан
пеня ҳисобланмаган.
Суд пеня ундириш талабининг 11 277 900 сўм қисми асоссиз бўлганлиги
учун, пеня ундириш талабининг 11 277 900 сўм қисмини қаноалантиришдан
рад этишни лозим топади.
Даъвогарнинг жавобгардан 137 289 600 сўм пеня ундириш талаби
асосли, бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
даъвонинг 137 289 600 сўм пеня ундиришнинг асосли талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 37 100 000 сўм миқдорда пеня ундиришни
лозим топади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига,
даъвонинг
қаноатлантирилган
даъво
талабига
мутносиб
равишда (274 579 200+137 289 600х2%) 8 237 376 сўм давлат божи тўлови ва
иш ведеоконференц алоқа режимида кўрилгани учун 93 750 сўм ВКА
ҳаражатини жавобгар зиммасига, (22 555 800+11 277 900х2%) 676 674 сўм
давлат божини даъвогар зимасига юклашни, Давлат божи тўловини
Республика бюджетига, ВКА ҳаражатларини Олий суд депозит ҳисобига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг
“ZIRA PRO” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво
аризаси қисманқаноатлантирилсин.
Жавобгар “AGRO-BES -FAR ERS” МЧЖҳисобидан даъвогар “ZIRA
PRO”масъулияти чекланган жамиятифойдасига 274 579 200сўм асосий
қарз, 37 100 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатиундирилсин.Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад
этилсин.
Жавобгар “AGRO-BES -FAR ERS” МЧЖдан 8 237 376 сўм, “ZIRA
PRO” масъулияти чекланган жамиятидан 676 674 сўм давлат божи тўлови
Республика бюджетига ундирилсин.
Жавобгар “AGRO-BES -FAR ERS” МЧЖдан 93 750 сўм ВКА
ҳаражати Олий суд депозит ҳисобига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов