Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1517 Дата решения 02.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот Ответчик / Подсудимый M g str k m ni si
Source ID d4ca7830-3b57-4a4a-8099-618c831b0b1f Claim ID PDF Hash 626cc98833a33edc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
аролик кодекси 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1517-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025йил02 май Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар «M g str k m ni si» масъулияти чекланган жамиятидан 5 832 812 сўм асосий қарз ундириш тўғрсидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «M g str k m ni si» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) дан 5 832 812 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Иш ҳужжатларига илова қилинган почта алоқа бўлимининг хабарномасига кўра даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилган, даъво аризасининг судга юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Шунингдек даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги №319-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) 111126-бандларида истеъмолчи етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўловни амалга ошириши шартлиги, истеъмолчиларга табиий газни олдиндан тўловсиз бериш тақиқланиши, олдиндан тўлов суммаси ўтказилмаган тақдирда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш амалга оширилмаслиги, истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш муддати, газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб ойи учун табиий газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура расмийлаштирилиши, газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счет-фактурани қабул қилиб олиши ва имзолаш каби тартиблари кўрсатилган. Даъво аризада баён қилинишича тарафлар ўртасида 2023 йил газ етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, етказиб берилган табиий газ ҳақи жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада прокурор даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарзни ундиришни сўраган. Истеъмол қилинган сиқилган газ бўйича ўзаро таққослаш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар билан 31.03.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 5 832 812 сўм қарзи ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвонинг5 832 812сўм асосий қарз ундириш талабини асосли ва иш ҳужжатлари асосида тасдиқланган деб ҳисоблаб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризани қаноатлантиришни, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар «M g str k m ni si» масъулияти чекланган жамиятидан 5 832 812 сўм асосий қарз ундириш тўғрсидаги даъво ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «M g str k m ni si» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти фойдасига 5 832 812 сўм асосий қарзва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «M g str k m ni si» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев