← Назад
Решение #2897392 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| Кодекс | 474 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1519-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 02 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудгазтаъминот»
акциядорлик жамиятининг жавобгар Ховос туман ҳокимлигидан 26 717 100
сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов,
даъвогар вакили Б.Нажмиддинов (03.02.2025 йилдаги №36-01-14/437-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
муҳокамсида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятисудга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Ховос туман ҳокимлигидан 26 717 100 сўм
табиий газ ҳақини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Ғазначилиги ҳамда Ховос туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, судга хатолик
сабабли даъвони қайтариш тўғрисида ариза берилгани, уни муҳокама
қилмасликни, даъвони қаноатлантириб, қарздорликни ундиришни ва суд
харажати тўловини жавобгар зиммасига юклатилиши лозимлигини билдирди.
Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида
тасдиқланганлиги сабабли қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар, ғазна ва молия органи вакили иштирок этмади
ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қиинмади, шу сабабли суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида
кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим
этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
прокурорнинг даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 24.01.2025 йилда табиий газ
етказиб бериш бўйича №1231120001-сонли шартнома имзоланиб, шартномага
асосан даъвогар табиий газ етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида истеъмол
қилинган газ ҳақини муддатида тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг истеъмол қилиган табиий газдан
қарзи 26 717 100 сўмни ташкил қилиши, қарздорликни ундириш бўйича чоралар
натижа бермаганлигини баён қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига
кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Кодекснинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Даъво аризада баён қилинишича жавобгарнинг 01.03.2025 йил ҳолатига
истеъмол қилинган табиий газдан қарзи 26 717 100 сўмни ташкил этган.
Қарздорликни ундириш бўйича даъвогар томонидан кўрилган чоралар
натижа бермаган ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
2025 йил январь-февраль ойлари учун етказиб берилган табиий газ ҳақи
тўлиқ тўлаб берилмаган, хусусан 28.02.2025 йил ҳолатига етказиб берилган
табиий газдан қарздорлик 26 717 100 сўмни ташкил этган ва қарздорлик иш
ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
№319-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) 111-126бандларида истеъмолчи етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўловни
амалга ошириши шартлиги, истеъмолчиларга табиий газни олдиндан тўловсиз
бериш тақиқланиши, олдиндан тўлов суммаси ўтказилмаган тақдирда
истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш амалга оширилмаслиги,
истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб
қилиш муддати, газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб ойи учун
табиий газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура
расмийлаштирилиши, газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун
табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счет-фактурани
қабул қилиб олиши ва имзолаш каби тартиблари кўрсатилган.
Ишни кўриш давомида хар икки тараф юқоридаги қоидаларга риоя
қилмаганлиги, хусусан олдиндан тўлов бўлмасада энергия етказиб берилган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 26 717 100 сўмлик истеъмол
қилинган табиий газ ҳақини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Шунингдек суд, даъво талабини қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига
асосан почта харажати ва давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг жавобгар
Ховос туман ҳокимлигидан 26 717 100 сўм табиий газ ҳақини ундириш
тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ховос туман ҳокимлигидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот»
акциядорлик жамияти фойдасига 26 717 100 сўм табиий газ ҳақива 37 500 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Ховос туман ҳокимлигидан Республика Бюджетига 534 342
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев